I б ў л и м иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари



Download 238 Kb.
bet2/11
Sana25.02.2022
Hajmi238 Kb.
#278221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-боб. Предмет ва метод

Айирбошлаш жараёни - такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим фазасидир. Меҳнат тақсимоти оқибатида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гуруҳлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади.
Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир. Бу жараённи ушбу чизмада тушуниш осонроқ бўлади.

Тақсимот жараёни


Ишлаб чиқариш жараёни

Истеъмол
жараёни





Айирбошлаш жараёни




1-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати.

Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир.


Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон яшамоғи учун, энг аввало, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй-рўзғор буюмлари, транспорт ҳамда иситиш ва ёритиш воситалари зарурдир. Бундан ташқари, инсон камол топмоғи учун ўқиб, билим олиши, касб ўрганиши, малака эгаллаши ва даволаниши, дам олиши, турли хизматлардан фойдаланиши ва бошқа жуда кўп ҳаётий нарсаларга эҳтиёж сезади. Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади.
Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматлардан ҳамда хизматлардан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган хоҳишларидир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бир неча йил олдин зеб-зийнат буюми, дабдаба бўлиб ҳисобланган нарса энди энг оддий ҳаётий зарур предметга айланиши мумкин. Хизматлар ҳам моддий неъматлар каби маълум эҳтиёжларни қондиради. Масалан, шахсий автомашинани ремонт қилдириш, соч олдириш, ҳуқуқшунос маслаҳатидан фойдаланиш каби хизматлар моддий товарлар билан бир қаторда кишиларнинг эҳтиёжларини қондиради.
Жамиятнинг моддий эҳтиёжлари корхоналар ва давлат муассасалари эҳтиёжларини ҳам ўз ичига олади. Корхоналарга ишлаб чиқариш мақсадларини амалга ошириш, яъни товарлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи керак. Давлат, жамоа ва хусусий корхоналар, мамлакат аҳолисининг умумий эҳтиёжларини акс эттириб, автомобиль ва темир йўллари, мактаблар, касалхоналар қурилишига хизмат қилади.

Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish