Ишбилармон компаниялар бу- ўзининг кучларини стратегик йўналишларга йўналтиришидадир. Мижозлар талабларини қониқтириш учун корхона умумий ташкилий стратегияга риоя қилиши лозим. Яхши стратегия бозорда ўзининг ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам берадики, шу ўринда бу сотиб олувчиларнинг талабларини бошқа рақобатчиларга нисбатан муайян равишда кучайтиради.
Компания стратегияси- сегментланган бозорда мувозанатни рақобатчиларга нисбатан осонроқ тошидир. Бу ташкилий режа рақобатчилардан устунлигини белгилаб беради.
Стратегия қуйидагиларга жавоб беради:
корхона рақобатбардошлигининг қай даражада эканлиги;
корхона ўзининг нималарига нисбатан рақобатчилардан устунлигини белгилайди;
корхонанинг асосий устунлиги нималардан иборатлиги.
Шундай қилиб, корпоратив стратегиянинг асосий роли бу- бошқарувни бирлашган ҳолда мижозлар талабини рақобатчиларга нисбатан сифатлироқ амалга ошириш.
Стратегия тузилиши- бошқарувчи ва вақтинчалик бошлиқ вазифани бажарувчиларга ўрта бўғин бошқарувчилар ҳамда ишчилар ўртасида стратегияни татбиқ этишдан иборатлигидир.
Бизнес иқлимнинг ўзгаришига қуйидагилар киради:
марказлаштиришни йўқотиш;
бизнес иқлимнинг беқарорлиги, глобаллашув;
технологияларнинг тез ўзгариши;
жамоатчиликнинг хулққа ва порахўрликка қарши катта эътибори (масалан, “Корпоратив ижтимоий масъулият ҳақида минг йилликнинг жамоатчилик фикри” сўрови натижалари);
меҳнат кучи ва бозорларнинг хилма-хиллиги;
оммавий ахборот воситаларининг изланишлари.
Айрим жорий масалалар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади;
ўз мақсадлари бўйича ишлатилмаётган маблағлар;
қонунларнинг амалиётга номувофиқлиги;
порахўрлик вазияти, жуда паст тадбиркорлик фаолияти;
акциядорнинг фаоллиги- кузатув кенгаши, компания раҳбарияти ҳисоб бериб туриши лозим;
сифат ва унумдорликка ҳодимнинг муносабати. “Шахсий фикр ва гуруҳ ёки раҳбарият фикрига эргашиш”.
Илгари инвесторлар ўзларининг диққатини инвестициялар учун одатий бўлган таваккалчиликларда жамлар эди:
инвестицияларнинг молиявий қайтиши;
сиёсий барқарорлик/самарадорлик;
бошқариладиган суғурта сиёсати;
ривожланган молиявий тузилма.
Ҳозирги пайтда инвесторлар кўпроқ қуйидагиларга эътибор бермоқда:
корпоратив раҳбарият;
ижтимоий масъулият.
Заиф корпоратив бошқарув корпорацияларга инвестицияларнинг келишини чеклайди ва оқибатда ўсиш ҳамда ривожланишни ҳам чеклайди. Корпоратив раҳбариятнинг самарадорлигига кўр-кўрона ишониш шарт эмас. Корпоратив бошқарув глобал капитал учун курашишда тобора муҳимроқ омил бўлиб бормоқда. Ўз ихтиёри билан қабул қилинган “Бизнес хулқ кодекси” қонуний ва хулққа мувофиқликни қувватлашда раҳбариятни яхшилаш жараёнидаги биринчи қадам бўлмоқда.
Корпорацияларнинг молиявий сиёсати корпорациянинг умумий стратегиясининг бир бўлаги бўлиб, унинг мақсад ва вазифаларига тўғри келиши лозим.
Корпорациянинг ривожлантириш стратегияси барча маблағларнинг самарали тақсимланиши фойдаланишини таъминлайди: моддий, молиявий, меҳнат ресурслари, шунингдек, ёр ва технологияларининг рақобатлилик муҳитида барқарорлик даражасини сақлайди (8-расм).
Шунинг учун, биринчи навбатда, бошқарувнинг тезкор шаклини (таҳлилсиз қарорларни қабул қилиш) қўллангандан кўра, таҳлил ва башорат орқали бошқаришни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Корпорация стратегиясини ишлаб чиқиш маҳсулотни ишлаб чиқариш, бозорни ривожлантириш, хатарларни баҳолаш, корпорацияларнинг молиявий хўжалик таҳлил асосида аниқланган ҳолати, корпорацияларнинг кучли ва заиф томонлари бўйича башоратларини амалга ошириш асосида тузилиши лозим (9-расм). Бизнинг фикримизча, корпорацияларнинг умумий стратегияси корпоратив бирлашмаларнинг турига ҳам боғлиқдир.
Корпоратив бошқарув мақсадларини белгилаш бўйича профессор М.Б. Хамидулиннинг “Корпоратив стратегияларни молиялаштириш усуллари ва механизмлари” мақоласида айтиб ўтганидек, анъанавий неоклассик иқтисодий моделга кўра, ҳар қандай компания фойдани бир марта олиш учун эмас, балки узоқ муддатга таъминлаш учун уни максималлаштиришга хизмат қилади. Хусусан, компаниянинг умумий самарадорлигини баҳолаш учун “акцияга даромад” кўрсаткичидан фойдаланиш жуда кенг тарқаган, инвестициялар самарадорлигини баҳолаш учун эса “инвестициялар рентабеллиги” кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин.
Аммо юқорида кўрсатилган ва шуларга ўхшаш бошқа кўрсаткичлар асосида қарорлар қабул қилиш доим ҳам тўғри бўлавермайди. Корпорацияларга у ёки бу даражада эгалик функцияси ҳамда бошқариш ва назорат қилиш функцияларининг ажратилиши хос. Ушбу муаммо бизнесни ташкил қилиш шакилларининг мураккаблашгани сайин янада чуқурлашиб боради.
Ўз навбатида, бу бир неча бошқарув назарияларининг пайдо бўлишига олиб келадики, уларнинг негизида компания мулкдорлари ва унинг бошқарув аппарати манфаатларининг қарама-қаршилиги ётади.
Улар орасида “Ваколатларни ўтказиш назарияси ёки Агентлик назарияси” кўпроқ маълум бўлиб, у компанияга бевосита алоқадор жисмоний шахслар- мулкдорлар (акциядорлар, иштирокчилар) ҳамда бошқарув ходимларидан иборат иккита катта гуруҳни бирлаштиради. Ушбу гуруҳларнинг манфаатлари доим ҳам бир бирига мос келавермайди, бу айниқса муқобил қарорларни, яъни бири ҳозироқ фойда олишни кўзда тутадиган, бошқаси истиқболга мўлжалланган қарорларни қабул қилишда яққол намоён бўлади. Бошқарув ходимларнинг бир-бирига қарама-қарши кичик гуруҳларини янада кичик гуруҳчаларга ҳам бўлиш мумкин, уларнинг ҳар бири ўзининг гуруҳ, манфаатларини устувор деб белгилайди.
Мазкур назариянинг бошқа бир кўриниши “Манфаатдор шахслар назариясидир (Stakeholder Theory)”. Унга кўра, ҳар қандай компаниянинг фаолият юритишидан мақсад компанияга бевосита дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар- акциядорлар, ёлланма бошқарув ходимлари, хизматчилар, контрагентлар, давлат органлари турли ҳил гуруҳларининг бир-бирига зид мақсадларини уйғунлаштиришдан иборат. Хусусан, компания фойдани максималлаштиришга интилибгина қолмасдан, балки ўз ходимларининг ижтимоий аҳволи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳоказо тўғрисида ҳам қайғуради.
Сўнгги йилларда кенг тарқалган назария “Акциядорлар бойлигини максималлаштириш назарияси” ҳисобланади.
Ушбу назария муаллифи шундан келиб чиқадиларки, мавжуд мезонлар-фойда, рентабеллик, ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳоказоларнинг бирортаси ҳам молиявий тусдаги қарорларнинг самарадорлигини кўрсатувчи умумлаштирувчи мезон сифатида қарашлик мумкин эмас.
Бундай мезон:
А) компания эгаларининг даромадларини башоратлашга асосланиши;
Б) асосланган, тушунарли ва аниқ бўлиши;
В) бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнининг барча жиҳатлари, жумладан маблағлар манбаларини излаш, инвестициялаш, даромад (дивидент)ни тақсимлаш учун мос бўлиши керак.
Ҳозирги пайтда даромадлилик ва фойдалилик консепциясини янада мураккаб консепция- “бизнес қиймати” сиқиб чиқармоқда. Ушбу консепция ўз ичига бизнеснинг анъанавий бўлимларини (мол-мулк, активлар ва ҳоказо) баҳолаш билан бирга, дихотомик ёндашувга мувофиқ, компанияда чиқарилган барча акцияларнинг қиймати орқали ифода этадиган компаниянинг бозор капиталлашуви каби кўрсаткични ҳам олади. Бунда йирик корпорацияларда, айниқса юқори технологик компанияларда, бозор капиталлашуви кўпинча ҳақиқий активлар қийматидан бир неча баравар ортиб кетади. Инвесторлар нуқтаъи назаридан қаралса, компания эгалари даромадлари жорий фойданинг ўсишидан эмас, балки улар мулки бозор нархининг ошишидан ташкил топади. Аммо мазкур мезон доим ҳам амал қилавермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |