Мавзу: Замонавий компьютерларнинг аппарат ва дастурий таъминоти
Режа:
Замонавий компьютерлар ва уларнинг архитектураси
Хотира қурилмаси, ахборотларни киритиш-чиқариш қурилмалари.
Ахборот жараёнларининг дастурий таъминоти, даструрий таъминот турлари
Операцион тизимлар ва уларнинг турлари
Хизмат кўрсатувчи дастурлар ва утилиталар.
Замонавий компьютерларнинг пайдо бўлиши – инсон фаолиятининг барча соҳаларида, инсон тафаккури махсулида ҳақиқий революцион қайта бурилишига бир туртки бўлиб хизмат қилди.
Замонавий компьютерларни шартли равишда тўртта катта группага бўлиш мумкин, яъни
ишбилармонлик соҳаси
илмий тадқиқотлар йўналиши ва инженерлик ҳисоб-китоб ишлари соҳаси
бошқарув соҳаси
таълим ва турмуш соҳаси.
Ишбилармонлик соҳасида компьютерларнинг қўлланилиши асосан жадвалли ҳисоблашлар билан матнли ахборотларни ва элементар графикли маълумотлар базасини юргизиш билан боғлиқдир.
Илмий-тадқиқот ишларида компьютерлар маълумотларни оператив анализ қилиш учун, назорат қилувчи – ўлчовли аппаратлар билан ўзаро таъсир қилиш учун, ахборотларнинг юқори сифатли графикли тасвирларини олиш учун, ҳар хил инженерлик ва математик ҳисоблашларни бажариш учун қўлланилади.
Таълим соҳасида эса компьютерлар ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил қилишда, амалий ва мустақил машғулотларни ташкиллаштиришда, ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Турмуш шароитида компьютерлар дам олиш, ҳар хил ўйинлар ўйнаш, тйёрлов пайтида иштирокчи восита ёки ўртоқ ролини бажариш мумкин.
Ҳозирги кунда кенг тарқалган IBM компьютерларига мос тушувчи компьютерларни кўриб чиқамиз. IBM PC деганда кўпинча хусусий компьютерларнинг IBM фирмасининг (АҚШ) стандартига мос келувчи оиласи тушунилади. Оила деганда қурилмалар таркиби, самарадорлиги, ташқи кўриниши билан фарқ қилувчи,лекин умумий тузилишга эга бўлган, ишлаш услубининг мослиги, программа воситалари юқори даражада мос келувчи компьютерлар тушунилади. IBM PC типидаги компьютерлар ғарб мамлакатларининг кўплаб фирмаларида ишлаб чиқарилади. Унга мос келувчи компьютерлар бошқа давлатларда ҳам яратилган. Масалан, IBM PC типидаги компьютерларнинг ўзаро процессор билан фарқ қилувчи бир қанча модификациялари – IBM PC/XT, IBM PC/AT ва IBM PC/Pentium 1, 2, 3, 4 ва бошқалар мавжуд бўлиб, улар самарадорлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Compaq, Apple Macintosh, Siemens Nixdorf, Toshiba, Hewlett Packard, Olivetti, Sun Microsystems компьютерларини ҳам мисол сифатида келтиришимиз мукин.
IBM PC ўзаро кабеллар ёрдамида боғланган қурилмалардан ташкил топган. Унинг таркибига асосий системавий блок қурилмаси, монитор (дисплей), клавиатура ва чоп этиш қурилмаси (принтер) киради. Асосий системавий блокнинг ичида процессор, хотира блоки (ОХК-оператив хотира қурилмаси), бир ёки иккита дискет ўрнатиш қурилмаси, компакт дискдан ўқиш қурилмаси ва қаттиқ магнит дикли хотира қурилмаси (винчестер) жойлашган.
Буларга қўшимча қилиб ташқи қурилмалардан график чизувчи қурилма, график маълумотларни киритувчи қурилмалар («сичқон», сканер, плоттер, джойстик, дигитайзер ва ҳ.к.) ва бошқа қурилмаларни улаш имконияти мавжуд.
Компьютерларни ишга тушириш учун хусусий компьютерларни электр токи манбаига улаб, асосий блокдаги тумблерларни ёқиш, сўнгра дисплейдаги тумблерларни ёқиш керак. Тумблер кўпинча асосий блокнинг орқа, олд ёки ён деворида жойлашган бўлади. Компьютер ишга тайёр ҳолга ўта бошлайди, операцион система оператив хотирага кўчириб ўтказила бошлайди. Агар операцион система вичестерда жойлашган бўлса, винчестердан олинади. Агар операцион система флоппи-диск, яъни дискетдан ёки компакт дискдан ишлатиш зарур бўлса, у ҳолда компьютерни ёқишдан аввал тегишли дискетни А: диск ўрнатиш қурилмасига жойлаштириш лозим.
Компьютерни тўхтатиш тескари тартибда амалга оширилади: аввал албатта дисплей ўчирилади, кейин эса асосий блок. Бунда диск ўрнатиш қурилмасида дискет бўлмаслиги керак. Компьютерни тез-тез ёқиб ўчириш тавсия этилмайди. Бунда винчестер ишдан чиқиши мумкин. Принтерни фақат зарур ҳолларда ишга туширган маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |