Хотира қурилмаси
Компьютерда ишланадиган маълумотлар унинг оператив хотира қурилмасида сақланади. Бу юқори тезликда ишлайдиган хотира қурилмаси бўлиб, у жуда катта интеграл схемалар асосида қурилган. Хотира сиғими байтларда ўлчанади. Ҳар бир байт саккизта иккилик маълумот разрядларидан иборат бўлиб, масалан, бита белгини (ҳарфни) сақлаш учун ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари ўлчов бирлиги сифатида килобайт (1 килобайт = 1024 байт), мегабайт (1 мегабайт = 1024 килобайт) ва гегабат (1 гегабайт=1024 мегабайт) ҳам ишлатилади. IBM PCнинг энг кичик оператив хотираси асосан 640 килобайтни ташкил этган, лекин ҳозирги пайтда 4 гегабайт ва ундан ортиқ оператив хотирага эга компьютерлар мавжуд.
Оператив хотирадаги маълумотлар компьютер ўчирилганда йўқолиб кетади. Маълумотларни узоқ муддат сақлаш учун ташқи хотира қурилмалари ишлатилади.
Винчестер (қаттиқ диск)
Винчестер ёки қаттиқ диск компьтернинг катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш учун хизмат қилувчи ташқи хотирасидир. Замонавий компьютерларда винчестерлар 450-500 гегабайт хотира сиғимига эгадир.
Компьютерда бир неча винчестер бўлиши мумкин. Винчестерга ёзилган маълумотга компьютер ишлаётган пайтда ҳар доим мурожаат қилиш мумкин бўлгани учун уни биринчи навбатда операцион системани, доим ишлатиладиган программалар пакетини, яъни программалаш тилларининг трансляторларини
Процессор
Ўзининг барча ишларини компьютер маълум кетма-кетликда программага асосан бажаради. Бу программа хотирада сақланиб, буйруқлар кетма-кетлигидан иборатдир. Процессор хотирадан навбатдаги буйруқни олади ва уни бажаради. Яъни хотирадаги сақланаётган маълумотлар устида арифметик ва мантиқий амалларни бажаради, ташқи қурилмалар ишини бошқаради, уларга маълумотлар узатади ва улардан маълумотларни қабул қилиб олади.
Бошланғич даврларда IBM PC типидаги компьютерларда INTEL 8088 (PC ва PC/XT), 80286 (PC/AT) ва 80386, 80486, Pentium 1, 2, 3, 4 каби процессорлар ишлатилган. Улар бир-биридан ишлатиладиган буйруқлар тўплами ва ишлаш самарадорлиги билан фарқ қилад. Процессорнинг ишлаш тезлиги бир секунда бажарадиган элементар операциялар (цикллар) сони билан ўлчанади ва у такт частотаси деб юритилади. Такт частотаси 8088 стандарт процессори учун у 4,77 мегагерц, 80286 процессори учун у 6-12 мегагерцга, 80386 процессори учун эса 12-33 мегагерц, 80486 процессори учун 66-100 иегагерц, Pentium процессорлари учун 175-360 мегагерцга тенгдир. Бир мегагерц эса бир секунда бир миллион цикл бажарилишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |