Хусусий капитал таҳлили


Хусусий капитал таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили



Download 213 Kb.
bet6/8
Sana17.07.2022
Hajmi213 Kb.
#818022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1404452134 53339

Хусусий капитал таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили.

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўз маблағлари манбаининг асосий қисмини хусусий капитал ташкил этади. Унинг таркиби 4 та капиталдан ташкил топган, яъни у устав капитали, захира капитали, қўшилган капитал ҳамда тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарарни) ўз ичига олади.


Хусусий капиталнинг таҳлили унинг таркиби ва структурасини ўрганишдан бошланади. Бунинг учун хусусий капиталнинг ҳар бир тури бўйича йил боши ва йил охирига бўлган суммаси ҳамда ҳар бирининг жамига нисбатан ҳиссаси аниқлаб олинади. Шундан кейин таҳлилнинг горизонтал ва вертикал усулларидан фойдаланиб, таҳлили амалга оширилади. Хусусий капиталнинг йил охиридаги қолдиғи йил бошига, йил охиридаги салмоғини йил бошидаги салмоғига солиштириб ўзгариши аниқланади ва баҳо берилади. Буни қуйидаги 48-жадвалдан кўриш мумкин.
жадвал

Хусусий капитал таркиби ва структурасининг қиёслама таҳлили.







Хусусий
капиталнинг
турлари

Йил бошида


Йил охирида

Ўзгариши(+, -)

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи
%

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи
%

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи


%

1

Устав капитали

1226

19,8

1310

12,4

+84

-7,4

2

Қўшилган капитал

300

4,8

320

3,0

+20

-1,8

3

Захира капитали

180

2,9

188

1,8

+8

-1,1

4

Тақсимланмаган фойда

4500

72,5

8780

82,8

+4280

+10,3

ЖАМИ:

6206

100

10598

100

+4392

-

48-жадвалдан кўриниб турибдики, жорий йилда корхонанинг хусусий капитали ҳажми йил охирида йил бошига нисбатан 4392 минг сўмга ёки 70,8% га ошган. Ушбу ўсиш хусусий капиталнинг тўрт тури бўйича бўлган ижобий ўзгариш ҳисобига содир бўлган, яъни устав капиталининг 84 минг сўмга, қўшилган капиталнинг 20 минг сўмга, захира капиталнинг 8 минг сўмга ва тақсимланмаган фойданинг 4280 минг сўмга ошиши натижасида содир бўлган.


Хусусий капитал структураси ўрганилганда Устав, қўшилган ва захира капиталларининг йил охиридаги ҳажми йил бошига нисбатан ошган бўлса ҳам, уларнинг хусусий капиталнинг жами ҳажмига нисбатан ҳисобланган ҳиссасининг камайганлиги маълум бўлди, яъни Устав капиталининг ҳиссаси 7,4 фоизга, қўшилган капиталники 1,8 фоизга, захира капиталиники эса 1,1 фоизга камайган.
Ушбу камайиш корхонанинг молиявий барқарорлигига, молиявий мустақиллигига салбий таъсир қилади. Шунинг учун ушбу капиталлар салмоғини камайтирмаслик чораларини кўриш зарур. Бунинг учун уларнинг ҳажми бўйича ўзгаришини кирим ва чиқим моддалари таъсири остида ўрганиш зарур. Бундай таҳлил эса уларнинг салмоғини ҳам ошириш учун мавжуд имкониятларни аниқлаб беради.
Хусусий капитал ҳажмининг ошиши асосан тақсимланмаган фойда ҳисобига содир бўлган.
Хусусий капитал ҳолатини жорий йилда (даврда) таҳлил қилиш билан бир қаторда динамикасини ҳам ўрганиш катта ахамиятга эгадир. Динамикасини таҳлил қилиш учун хусусий капиталнинг жами ва турлари бўйича ўртача йиллик қиймати ва ҳиссасини (салмоғини) ҳисоблаб олиш зарур. Шундан кейин ҳисобот йилидаги хусусий капиталнинг ўртача йиллик ҳажми ва салмоғини базис йилидаги уларнинг ўртача йиллик ҳажми ва салмоғига солиштириб ўзгариши аниқланади. Сўнгра омиллар таъсири таҳлили қилинади. Хусусий капитал ҳажмининг ўзгаришига омиллар таъсирини «Балансли боғланиш» усулидан фойдаланиб, аниқлаш зарур.
Хусусий капитал таркибига кирувчи капиталлар ҳажмининг ўзгариши хусусий капитал ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи бирламчи омиллар бўлиб ҳисобланади.
Демак, хусусий капитал ҳажмининг ўзгаришига қуйидаги 4 та омил бевосита таъсир қилади:
1. Устав капитали ҳажмининг ўзгариши: (УК1-УК0);
2. Қўшилган капитал ҳажмининг ўзгариши: (ҚК1-ҚК0);
3. Захира капитал ҳажмининг ўзгариши: (ЗК1-ЗК0);
4. Тақсимланмаган фойда (ёки қопланмаган зарар)нинг ўзгариши: (ТФ1-ТФ0).
Бу омилларнинг таъсирини қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқлаш мумкин:
ХКў=(УК1-УК0) (ҚК1-ҚК0) (ЗК1-ЗК0) (ТФ1-ТФ0)

Ушбу омилларнинг таъсири аниқлангандан кейин ҳар бирининг таъсирига ижобий ёки салбий баҳо берилади ва хулоса қилинади. Шундан кейин ҳар бир омилнинг ўзига таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини ўрганиш зарур.


Ушбу омилларнинг таъсири аниқланиб, ҳар бирининг таъсирига баҳо берилади ва хулоса қилинади. Шундан кейин ҳар бир омилли кўрсаткичнинг ўзига (ҳар бир капитал ҳажмининг ўзгаришига) таъсир қилувчи омиллар (кирими ва чиқими турларининг) таъсирини ўрганиш зарур.
Бошқача айтганда хусусий капитал ҳажмининг ўзгаришига иккиламчи омиллар таъсирининг таҳлилини амалга ошириш зарур. Агар шундай таҳлил амалга оширилса ҳар бир капитал турининг кирими ва чиқими ҳисобига хусусий капитал ҳажмининг аниқ ўзгариш сабаблари аниқланади ва уни ошириш имкониятлари топилади.



Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish