Хусусий капитални кўпайтириш имкониятлари.
Хусусий капитални кўпайтириш имкониятлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
1. Устав капитали бўйича:
- муассислар қарорига кўра Устав капиталида мавжуд муассислар улушларининг оширилиши;
- қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси;
- муассисларнинг янгиларини жалб этиш ҳисобига Устав капиталини ошириш;
- жорий йил фойдасини кўпайтириш ҳисобига ошириш.
2. Қўшилган капитал бўйича:
- эмиссион даромадни ошиши ҳисобига. Бу акцияларнинг номинал қиймати билан сотилиш баҳоси орасидаги фарқ;
- Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқнинг ошиши ҳисобига. Бу устав капиталига қўйилган қўйилмаларни тўлашда ҳосил бўладиган курсдаги фарқлар суммасидир.
3. Захира капитали бўйича:
- активларни қайта баҳолаш натижасида аниқланган ортган қийматини ошиши ҳисобига;
- Устав капиталига нисбатан ҳар йили фойдадан мажбурий ажратма даражасининг ошиши ҳисобига;
- текинган олинган мулк ҳисобига.
4. Тақсимланмаган фойда бўйича:
- асосий фаолиятдан олинган фойдани кўпайтириш ҳисобига;
- молиявий фаолиятдан олинадиган фойдани кўпайтириш ҳисобига.
Хулосалар
Хусусий капитал таҳлили бобида таҳлилнинг аҳамияти, вазифалари ва манбалари, капиталнинг таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили, хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили, уни кўпайтириш имкониятлари каби масалалар ёритилган. Буларни талаба яхши ўзлаштириб олишга ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун унга, мавзуни дарслик бўйича ўқиб, ўзлаштиришни ҳамда унда келтирилган назарий саволларга жавоб қайтаришни ва берилган машқларни мустақил бажариб, мазмунини ўзлаштириб олишни тавсия қиламиз.
Адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . Тошкент- «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги қонуни. Т.: «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. - Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами (2-кисм). Тошкент-1998й.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида» ги Қонуни (янги таҳрири). – Халқ сўзи газетаси, 2004 й.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликларини ривожлантириш Консепцияси тўғрисида» ги 2003 йил 27-октябрдаги ПФ–3342–сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича махсус камиссия тўзиш тўғрисида» ги Фармойиши. – Халқ сўзи, 2004йил 5 ноябр.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 – апрелдаги «Аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» ги 2003 йил 24 мартдаги фармони. «Ҳалк сўзи» 2003 йил март.
Каримов И.А. –Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. “Халқ сўзи”, 2007 йил 14 феврал.
Do'stlaringiz bilan baham: |