Хусусий капитал таҳлили


Хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили



Download 213 Kb.
bet7/8
Sana17.07.2022
Hajmi213 Kb.
#818022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1404452134 53339

Хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили.

Хусусий капиталдан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичи бўлиб, хусусий капитал рентабеллиги ҳисобланади.


Рентабеллик даромадлилик, фойдалилик деган маънони англатади. Рентабеллик даражаси ресурслар, капиталлар ва харажатларга нисбатан ҳисоблаб олинади ва таҳлил қилинади. Шулар орасида хусусий капитал рентабеллиги бизнинг ўрганиш объектимиздир.

Хусусий капитал рентабеллиги қандай аниқланади?


Хусусий капитал рентабеллиги соф фойданинг хусусий капиталнинг ўртача йиллик қийматига нисбати тариқасида ҳисобланади, яъни у хусусий капитал суммасини 100 фоизга кўпайтириб, натижасини хусусий капиталнинг ўрта қийматига бўлиши орқали аниқланади. Буни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
; (1) ёки ; (2)

Бунда, RXK – хусусий капитал рентабеллиги;


СФ – соф фойда суммаси (ҳажми);
ХКҲ – хусусий капиталнинг ўртача йиллик қиймати (ҳажми);
УК – Устав капиталининг ўртача қиймати;
ҚК – қўшилган капиталнинг ўртача қиймати;
ЗК – захира капиталининг ўртача қиймати;
ТФ – тақсимланмаган фойда суммаси.


Хусусий капитал рентабеллиги нимани билдиради?
Хусусий капитал рентабеллиги бир ёки юз сўмлик хусусий капитал ҳажми ҳисобига олинган соф фойда суммасини билдиради. Ушбу кўрсаткич базис йилидаги ёки бизнес режада кўзда тутилган капитал рентабеллигига нисбатан юқори бўлса, хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг ошганлигини билдиради. Хусусий капитал рентабеллиги қанча юқори бўлса, хўжаликнинг молиявий аҳволи ҳам шунча мустаҳкам бўлади.
Хусусий капитал рентабеллигининг таҳлили унинг ҳисобот йилидаги даражасини базис йилидаги (ёки режада кўзда тутилган даражасига) солиштириб, умумий ўзгаришини аниқлашдан бошланади. Рентабеллик даражасининг ўзгариши биринчи ва иккинчи тартибли омиллар таъсири остида юзага келади.
Биринчи тартибли омиллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Хусусий капиталнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши;
2. Соф фойда ҳажмининг ўзгариши.
Ушбу омиллар таъсирини «Занжирли боғланиш» усулини қўллаш орқали аниқлаш зарур. Бунинг учун қуйидаги 3 та боғланиш рентабеллик кўрсаткичини аниқлаб, сўнгра омилларнинг таъсирини аниқлаш мақсадли бўлади.
1. -базис йилидаги (ёки режадаги) рентабеллик даражаси.
2. - шартли рентабеллик даражаси.
3. - ҳисобот йилидаги рентабеллик даражаси.
Шундан кейин хусусий капитал рентабеллигининг омилли таҳлили амалга оширилади.
Ҳисобот йилидаги хусусий капитал рентабеллигидан (3-боғланиш кўрсаткичидан) базис йилидаги рентабеллигини (1-боғланиш кўрсаткичини) чегириб ташлаш орқали унинг умумий ўзгариши аниқланади:

Бу ўзгариш юқоридаги икки омил ҳисобига юзага келган.
Хусусий капитал рентабеллигининг ўзгаришига унинг ўртача қиймати (ҳажми) ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун шартли рентабеллик даражасидан (2-боғланиш кўрсаткичидан) базис йилидаги рентабеллик даражасини (1-боғланиш кўрсаткичини) чегириб ташлаш керак:

Хусусий капитал рентабеллигининг ўзгаришига соф фойда суммаси (ҳажми) ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги рентабеллик даражасидан (3-боғланишдан) шартли рентабеллик даражасини (2-боғланиш кўрсаткичини) чегириб ташлаш керак:

Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси хусусий капитал рентабеллигининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак:

Шундан кейин рентабеллик даражасининг ўзгаришига хусусий капитал ҳажми ўзгаришининг таъсирини ҳар бир капиталнинг тури бўйича аниқ кўрсатиш ва мавжуд имкониятларни етарли даражада баён қилиш учун иккинчи тартибли омиллар таъсирининг таҳлилини амалга ошириш керак. Бунинг учун юқорида келтирилган рентабелликнинг иккинчи формуласидан фойдаланиш зарур. Ушбу формуладан кўриниб турибдики, хусусий капитал рентабеллигининг ўзгаришига қуйидаги 5 та омил таъсир қилади:
1. Устав капитали ҳажмининг ўзгариши;
2. Қўшилган капитал ҳажмининг ўзгариши;
3. Захира капитали ҳажмининг ўзгариши;
4. Тақсимланмаган фойда суммасининг ўзгариши;
5. Соф фойда суммасининг ўзгариши.
Ушбу омилларнинг рентабелликни ўзгаришига таъсирини «Занжирли боғланиш» усули орқали аниқлаш қулайроқдир. Омиллар таъсирини аниқлашдан олдин хусусий капитал рентабеллигини ифодаловчи қуйидаги боғланиш кўрсаткичларини аниқлаб олиш зарур:
1. ; 4. ;

2. ; 5. ;


3. ; 6. .


Энди, ушбу рентабеллик кўрсаткичларидан фойдаланиб, хусусий капитал рентабеллигининг умумий ўзгаришини ва унга омиллар таъсирини аниқлаш мумкин.


Рентабелликнинг умумий ўзгариши:

6-1= - = .


Ушбу ўзгаришга омиллар таъсирини аниқлаш:


1. Устав капитали ҳажми ўзгаришининг таъсири:

2-1= - = ;


2. Қўшилган капитал ҳажми ўзгаришининг таъсири:


3-2= - = ;


3. Захира капитали ҳажми ўзгаришининг таъсири:

4-3= - = ;


4. Тақсимланмаган фойда суммаси ўзгаришининг таъсири:

5-4= - = ;


5. Соф фойда суммаси ўзгаришининг таъсири:


6-5= - = .


Ушбу 5 та омиллар таъсирларининг йиғиндиси хусусий капитал рентабеллигининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак. Шундан кейин ҳар бир омил таъсирига баҳо берилиб, рентабелликни янада ошириш имкониятлари кўрсатилади.



Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish