Тортишиш қонуни қайси ҳолатларда ишламайди?
Тортишиш қонуни барча ҳолатларда ва хар доим ишлайди. У сиз учун
ижобий ёки салбий натижаларни олиб келиши мумкин. Қандай
ҳолатларда ижобий натижаларга эриша олмаймиз?
•
ниятингизга ишонмасангиз
•
чекловчи тушунча/ички тўсиқларингиз бўлса
•
салбий хиссиёт ва туйғулар билан визуализация қилишда
•
визуализация қилсангизу, унга эришишга харакат қилмасангиз
•
ниятингизни қўйиб юбора олмасангиз, уни идеализация қилиб
олсангиз
4-чи қадам
Орзуингизни қўйиб юборинг
Бу нарса жуда мухим бўлиб, мен бу сабоқни устоз Жо Виталедан
ўрганиб олганман. Қўйиб юбориш деганда нимани назарда тутамиз?
Мақсадларингизга эришмоқчи бўлсангиз унга "боғланиб олиш" керак
эмас. Орзуингизга эришишни бошқаришга интилманг. Уни яхши
кўрасиз, унга эга бўлмоқчисиз, визуализация ҳам қилдингиз, энди эса
жараёнга ишонинг ва уни ўз ҳолига қўйиб юборинг. Қўйиб юборган
ҳолатда унга эришишга харакат қилинг.
Бундай қилишингиз учун сиз илоҳият билан боғланишингиз керак,
яъни нима ишни мехр билан бошласангиз сизга хар доим илоҳий бир
илхом келади. Бу илхомни қандай таниса бўлади? У доим ичингизда
йўқ жойдан пайдо бўлиб, янги фикр ёки ғоя сифатида юзага келади.
Ана шундай ғояни, яъни илхомни хурмат қилишингиз керак, чунки у
сизга келаяпти. Агар сиз уни шунчаки фикр деб бажармасангиз, у
бошқасига кетади. Ҳаётингизда хеч шундай бўлганми, масалан, бирон
ғояни ўйлаб топсангиз уни бир қанча вақт ўтиб бошқа одам қилади?
Бунинг сабабини энди тушунгандурсиз? Ўша пайт сизга илхом келган
Тўртинчи кадам
аммо сиз уни қилмагансиз, шунинг учун у бошқасига кетган. У одам
эса бажарган ва натижасини кўрган.
Яна бир мисол берамиз бу ҳақида. Айтайлик сиз машина олмоқчисиз.
У ҳақида визуализация қилдингиз. Энди эса эришмасам бўлмайди деб
хар куни ўйлаб, унга эришиш учун пул топишим керак деб фикр
қилдингиз. Машина олишим шарт деб, агар олмасам оқибати ёмон
бўлади деб хар куни сиқиласиз, ўзингиз ишонмаган нарсаларни ҳам
қилиб кўрасиз. Пул топа олмасангиз жахлингиз чиқади ва яна салбий
хиссиётлар тўлқинига тушиб қоласиз. Шунга ўхшаш воқеалар сизни
нотўғри йўлга олиб кетади, яъни худди бу орзуингизни
мажбурлагандек бўласиз.
Энди эса бунинг аксини тасаввур қиламиз. Машинангизни олиш учун
хар кун визуализация қиласиз. У сизга ёқади ва сиз уни
эслаганингизда яхши туйғуларни хис қиласиз. Унинг амалга ошишига
ишонасиз, қайси йўл билан амалга ошиши сиз учун мухим эмас. Унга
эришиш учун сизга пул керак деб ўйлайсиз, ва бу пулни топиш учун
илхомланган ҳолатда режа тузасиз. Режангизни хар куни қадамма
қадам, мехр бериб бажарасиз, ва шундай йўлда бўлганлигингиздан
ўзингизни бахтиёр хис қиласиз. Бундай воқеалар кетма-кетлиги сизни
мақсадингизга олиб боришига эхтимол катта.
Бир нарсани ният қилганингизда, олам сизни эшитади ва қабул
қилади, ва бунинг амалга ошиши учун шароитлар ва вазиятлар
яратади. Сиз буни хис қилиб ўзингизни ана шундай вазиятга
мослаштиришингиз керак. Ана шунда ажойиб мўжизалар юз беради.
Бу нарсалар сизни қаерга олиб боришини билмайсиз, лекин сизнинг
ишингиз ишониш, яъни бу жараёнга ишониш. Сизнинг ишингиз
натижага берилиб кетиш эмас, уни қўйиб юбориш, ва жараёнга
ишониб харакатга тушиш.
Яқинда бир таниш одам айтди: мен 2 ойда уй олишим шарт,
албатта керак! Олмасам бўлмайди! Бундай ниятланиш тўғри эмас,
чунки у ашаддийлик қилмоқда. Олам сизнинг сўзингизга эмас,
кўнглингизга қулоқ солади. Бу одам эса ашаддийликни хис қилмоқда,
бу нарса ундан ҳам кўпроқ ашаддийликни олиб келади,
тўғрими? Шунинг учун мақсадга боғланмаслик, уни қўйиб юбориш
жуда мухим.
Do'stlaringiz bilan baham: |