Нима хохлашингизни аниқ биласизми?
Кўпчиликни адаштирадиган яна бир ҳолат бор, нима исташини яхши
билмаслик, мақсадининг аниқ эмаслиги. Мисол учун, машина олишни
хохлайди аммо қайси русумдалигини билмайди, амин эмас. Ёки 2,3
варант бор қай бирини танлашни билмайди. Пул бўлганда кўриб
танлаб олаверамиз, дейди. Бу хато ноаниқликка, яъни мақсаднинг
умумийлашишига олиб келади. Умумий нарсалар эса йўқ дегани,
бундай орзуларга эришилмайди. Орзуга эришишингиз учун мақсад
равшан бўлиб, сизни рухлантириш керак, мехрингизни, ғайратингизни
қўзғата олиши керак. Ана шунда сиз харакатга тушасиз ва шу нарса
сизга келади.
Демак биринчи нийят, кейин натижа! нимага эга бўлмоқчисиз шуни
аниқлаштириб олинг. Масалан, машина бўлса, унинг модели, русуми,
рангги, ишлаб чиқарилган йили, салонида нималар бор, қайси
материаллардан ясалган, ичи қайси рангда, шу ва бошқа майда
деталларини билиб олишингиз керак. Буни амалга ошириш учун, энг
зўр йўли шу машина сотилаятган жойларга боринг, яъни машина
бозорига ёки автосалонга. Ўша ерда оладиган машинангизга ўтириб
кўринг, яхшилаб хис қилинг, ушлаб кўринг, синчиклаб томоша қилинг,
расмларга олинг, нархини билиб олинг. Ҳамма маълумотларни тўлиқ
қилиб олингки сизда у ҳақида тўлиқ таъсурот ва тасаввур қолсин.
Кейин унинг ичида ҳаёлингизда яшаб кўринг, у ёки бу жойларга бориб
кўринг. Бу машина сизга тўғри келаяптими? Ҳаётингизда қандай
фойдали ёки салбий томонлари бор? Агар бу машина кўнгилдагидек
бўлмаса, демак бошқасини танлашингиз керак.
Тортишиш кучига яна кучли таъсир кўрсата оладиган нарса - бу ижара.
Яъни мақсадингизни "ижарага" олинг, дейман. Мисол сифатида, агар
машина олмоқчи бўлсангиз 1-2 кунга ижарага олиб хайдаб кўринг. Ёки
уй олмоқчи бўлсангиз орзуингиздаги уйга ўхшаганини қидириб,
сотилаятган уйларга бориб кўринг. Бундай жойларга борганингизда
2та фойда оласиз:
1. Орзуингизда яшаб кўрасиз, сизга ёқадими йўқми билиб оласиз.
2. У ерларда юрганингизда, ичингизда қандай чекловчи ишончлар
борлигини билиб оласиз. Қандай қилиб? Масалан, сотилаятган
уйга кириб, ичида айланганингизда, шу уйни сотиб
олаятганингизни тасаввур қиласиз, ва айнан шу пайт сизга
қўрқинчли ёки ҳавотирли фикрлар келади. Масалан, бундай уйни
сотиб олишим жуда қийин бўлса керак... ёки менда бунча пул
хеч қачон бўлмайди, каби салбий фикрлар. Бундай фикрлар
кўпинчада ўзи билан салбий хиссиётлар олиб келади. Ана шу
нарсаларни эслаб қолинг, улар сизни орзуингизга
эриштирмаятган тўсиқлар, яъни чекловчи ишончлар бўлади.
Кейин эса бу ишончларни биринчи қисмда ўтган машқларимиз
билан йўқ қилворасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |