2-чи қадам
Миннатдорлик
Биринчи қисмда энг қийин нарсадан ўтдик. Умид қиламанки, сиз орзу
ва мақсадингизга йўл қўймаятган тўсиқларингизни топиб уларни
бартараф этдингиз. Агар шундай бўлса, демак сиз эркинликка эришган
бўлибсиз. Яъни энди сизни турли хил ёқимсиз фикр ва туйғулар
тўхтата олмайди. Эндиги қисмда эса, тортишиш қонуни самарали
ишлаши учун ва сиз мақсадингизга эришиш йўлида яхши
хиссиётлар билан, илхом билан харакатга тушишингиз учун
шароит ҳосил қилишга ҳаракат қиламиз.
Бунинг учун энг биринчи қадам - бу миннатдорлик рухи. Биз уни шукр
қилиш, шукроналик, рахмат айтиш деб ҳам аташимиз мумкин.
Миннатдорлик деб аташимнинг сабаби, шукр қилиш бошқа маънода
тушунилиши мумкин. Мисол учун, ҳаммамиз ҳам ўзимизни шукр
қиламиз деб хисоблаймиз, чунки ҳаётимиздан нолимаймиз, ва биз
буни баъзан, эсимизга келганда айтиб қўямиз. Аммо мен айтаятган
миннатдорлик, аслида шукр маъносида ҳам келсада, хар куни
Иккинчи кадам
миннатдорликда яшаш тушунчасини назарда тутмоқдаман. Бу
нарсанинг қатор фойдалари бор:
1. Бахтли яшаш: биз замонавий ҳаётимизда нотўғри нарсаларга
эътибор беришга ўрганиб қолганмиз. Яъни бахтимизни
нарсаларда кўришга одатланганмиз. Агар бизнинг кўп пулимиз,
уйимиз, машинамиз ва шунга ўхшаш нарсаларимиз бўлса, биз
ўзимизни бахтли хис қиламиз. Ёки уйлансак, бола
кўрсак, болаларимизни тўйини қилсак, ва шунга ўхшаш
воқеалар содир бўлсагина бахтли бўламиз деб хисоблаймиз.
Бундай ишончларнинг сизни қанчалик чегаралишини ва бахтсиз
қилишини биласизми? Бахтни нарсаларда, ёки воқеаларда деб
билиш катта хато фикр. Бундай ишонч сизни фақатгина эриша
олганиздагина, ва фақатгина бир лаҳзагина бахтли қила
олади. Унга эришгунча қанча вақт бор? Шунча вақт ичида сиз
бахтсиз яшашингиз керакми? нима учун? Эришганингиздан
кейин эса бирпасда унга ўрганиб қоласиз ва бу нарса сиз учун
оддий тусга кириб қолади. Кейин эса яна бахтли бўлишингиз
учун ўзингизга бошқа сабаб топишингиз керак. Қарабсизки, яна
бахтсизсиз. Бу нарсани йўқ қилишнинг энг зўр йўли
миннатдорликдир.
2. Стрессларнинг йўқ бўлиши: бу олимлар томонидан
исботланган бўлиб, агар сиз хар куни миннатдорликда
яшасангиз, сизга хеч қандай стресс, қўрқув, ҳавотирлар таъсир
қила олмайди. Миннатдор инсоннинг хеч қандай сиқилиши,
муаммолари бўлмайди.
3. Бойликнинг кўпайиши: бу нарса ҳақида ҳамма динларда кўп
айтиб ўтилган. Миннатдорлик мўл-кўллик ҳаётининг асоси.
Қанчали сизда бор нарсаларга миннатдор бўлсангиз, ўзингизни
шунчали бой деб хисоблайсиз, ва бу билан чегараланиб қолмай,
бойлигингиз ҳам кўпайиб боради.
4. Мухтожликнинг йўқ бўлиши: камбағалликка олиб борувчи энг
ёмон хиссиёт - бу мухтожлик рухи. Яъни доим нималаргадир
мухтожликни хис қилиш, ўзингизни кичкина, кучсиз деб
билишингиз. Албатта миннатдорлик бу нарсани ҳам йўқ қилиш
қудратига эга.
Сиз ўзингизни миннатдорман деб билишингиз мумкин, лекин
миннатдорлик рухи сизнинг онг остингизда борми? Онг остингизга бу
нарса чуқур сингиши учун, уни хар куни хис қилишингиз керак.
Биринчи бўлимда айтиб ўтганимиздек, агар миннатдорчиликни одат
қилиб олмасангиз, онг ости эски дастур бўйича ишлашни давом
эттиради, ва сиз тезда бахтсизлик рухига қайтиб қоласиз.
Демак нима қилиш керак? Мен сизга энг зўр ечимни кўрсатмоқчиман.
Бу нарсани мен ҳам хар кун бажараман, ва у менга жуда ҳам ёқади.
Миннатдорчилик кайфиятини ўзингизга чуқур сингдириш учун хар куни
эрталаб қуйидаги машқни қилишингиз керак.
Эрталаб уйғонганингизда, кўчага айланишга чиқинг. Атрофингизда
табиат қўйни жойлар, масалан парк, дарахтзор жойлар бор бўлса
жуда яхши. У ерларни айланаятганингизда, хар бир кўрган нарсалар
учун рахмат айтинг. Масалан, қуёшнинг ёруғ нурларига, тоза
ҳавога, дарахтларга, чексиз ўсимликларга, ўт-ўланларга, ернинг
махсулдорлигига, ёмғирга, гулларга, чексиз неъматларга, бозордаги
одамларга, хар кун еган таомларга, сувга, мукаммал танангизга,
кўзингизга, оғзингизга, сўзингизга, қўл-оёқларингизга, атрофдаги
чексиз имкониятларга, уйингизга, кийимларингизга, машинангизга
ва хк.
Бу машқни бажариш учун камида 10 минут керак, агар ўзингиз учун
хар куни 10 минут ажрата олмасангиз, ҳаётингиз йўқ экан, деб
айтган устозим Тони Роббинс. Бу машқни хар кун бажарсангиз,
кунингиз ажойиб кайфият билан бошланади, хурсандчилик аримайди,
ва бир ой давомида ҳаётингиз ва натижаларингизда УЛКАН
ўзгаришлар юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |