Hozirgi o’zbek


Иккинчи даражали бўлаклар



Download 0,62 Mb.
bet77/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Иккинчи даражали бўлаклар


Гапда бош бўлакларга тобе бўлиб, уларни тўдириб, аниқлаб, изоҳлаб келадиган бўлаклар иккинчи даражали бўлаклар дейилади.
Иккинчи даражали бўлаклар уч хил: тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол.
Тўлдирувчи. Гапнинг бирор бўлагига (асосан кесимга) бошқарув йўли билан боғланиб, уни тўлдириб келувчи бўлак тўлдирувчи дейилади. Бошқарувси сўзнинг талабига кўра тўлдирувчи қаратқич келишигидан бошқа келишик қўшимчаларини олиб келади. Масалан, Биз бадиий асарларни севиб ўқиймиз. Бу бино ғиштдан қурилган. Ўқитувчи болаларга вазифа топширди каби.
Кўмакчи билан бошқарилаётган сўз ҳам гапда тўлдирувчи бўлиб келади. Эртага болалар билан суҳбатлашамиз. Тўлдирувчи от, отлашган сўзлар, тақлид ва модал сўзлар билан ифодаланади. Шунингдек бирикмали ҳолда ҳам қўлланилади: Масалан, Мен уйга қандай келаганимни билмай қолдим. (О.)
Тўлдирувчи икки хил: воситасиз тўлдирувчи, воситали тўлдирувчи.
Воситасиз тўлдирувчи -ни қўшимчаси билан шаклланиб, белгили ва белгисиз бўлади. –ни қўшимчаси мавжуд бўлган тўлдирувчи белгили: Сўз бойлиги нутқни ўстиради, -ни қўшимчаси тушиб қолса белгисиз тўлдирувчи: Сўз бойлиги нутқ ўстиради.
Воситали тўлдирувчи тушум ва қаратқич келишикларидан бошқа келишик қўшимчаларини олади ёки, учун, билан, орқали, тўғрисида, хусусида кўмакчилари билан шаклланади. Масалан, Унинг кўзларида шодлик кўрдим. Яхшидан от, ёмондан дод (Мақол). Бу китобни укам учун олдим.
Аниқловчи. Предметнинг белгисини билдирадиган, кимга, нимага қарашлилигини англатадиган бўлак аниқловчи дейилади.
Аниқловчи эга, кесим, тўлдирувчи ва ҳолга боғланади. От ёки отлашган сўзлар билан бирикади.
Аниқловчи икки хил: сифатловчи аниқловчи, қаратқичли аниқловчи.
Сифатловчи аниқловчи предметнинг белги-хусусиятини (ранги, ҳажми, шакли, мазаси, миқдори)ни билдириб асосан сифат билан: қизил гул, яхши бола, кенг хона; сифат вазифасидаги от билан: олтин япроқ, кумуш қиш, зумрад баҳор, тахта кроват, пўлат пичоқ; олмош билан: бу киши, бутун халқ, ўша кун; сон билан: икала ўртоқ, учта китоб; сифатдош билан: ўқиган бола, шивирлаган овоз, шунингдек, равиш, модал ва тақлид сўзлар билан ифодаланади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish