Hozirgi o’zbek



Download 0,62 Mb.
bet76/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Сифатдош билан: Тиришган тоғдан ошар.
Тақлид сўз билан: Кимларнингдир шивир-шивири эшитилди.
Равиш билан: Кўпдан қуён қутилмас
Бирикма билан: Душманнинг бири ҳам – кўп.
Кесим ва унинг ифодаланиши. Эга ҳақидаги хабарни билдириб, тасдиқ-инкор, замон, майл, шахс-сон маъноларини ифодаловчи бўлак кесим дейилади.
Гапни юзага келтириш, фикрни ифодалашда кесимнинг роли катта бўлиб, у гапнинг асосини ташкил қилади ва бошқа бўлакларни ўзига боғлайди. Кесим турли сўз туркумлари билан ифодаланади. Қайси сўз туркуми билан ифодаланишига кўра кесим икки хил: феъл кесим, от кесим.
Феъл, феълнинг сифатдош, равишдош шакллари билан ифодаланган кесим феъл кесим дейилади. Масалан, Мажлис охирлаб қолди. Болалар завқланиб, ютуқларини айтиб беришди. У шаҳарга бугун етиб борган.
Феъл кесимлар тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Бир сўздан иборат бўлган кесим содда кесим: Меҳмонлар тарқалишди. Учрашув тугади. Икки ёки ундан ортиқ сўзлардан иборат бўлган кесим мураккаб кесимдир: Биз оғир кураш йўлини босиб ўтдик. Уруғлар униб чиқди.
Феълдан бошқа сўз туркумлари (от сифат, сон, олмош, равиш, тақлид сўз, модал сўз, ҳаракат номи) билан ифодаланган кесим от кесим дейилади:
От кесим қуйидагича ифодаланади:
От билан: Унинг дадаси - ўқитувчи.
Сифат билан: Бола болдан - ширин.
Сон билан: Икки ўн беш - бир ўттиз.
Олмош билан: Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сендадур.
Равиш билан: Ҳали қиладиган ишлар кўп.
Ҳаракт номи билан: Ўқимоқ - ўрганмоқ.
Модал сўз билан: Сен билан менинг нима ишим бор.
От кесим ҳам тузилишига кўра сода ва мураккаб бўлади. Мураккаб от кесим икки ёки ундан ортиқ сўзлардан ёрдамчи ёки кўмакчи феъл бирикишидан ҳосил бўлади. Масалан, Меҳнат билан топилган нон ширин бўлади. Яхшилик қилсанг, яхшилик қолади каби.
От кесим таркибида кесимни шакллантирувчи ва уни эга билан боғлаш вазифасини бажарувчи ёрдамчи, кўмакчи, тўлиқсиз феъллар, керак, лозим, зарур, шарт каби модал сўзлар боғлама дейилади. Масалан, Данагидан мағзи ширин бўлади. У ўша йилларда талаба эди. Энди ишимизни яхшилаш керак.
Эга билан кесим ўзаро шахс ва сонда мослашади: Мен ўқидим, Сен ўқидинг.
III шахсда феъл кесим ҳамма вақт шахс ва сонда мослашавермайди. Масалан, у ўқиди (эга ва кесим III шахс бирликда - мослашган), улар ўқиди (эга кўпликда, кесим бирликда мослашмаган). Дарахтлар гуллади (эга кўпликда, кесим бирликда).
Эга билан кесимнинг мослашмаслиги қуйидагича:

  1. Кесим сифат, сон билан ифодаланса эга кўпликда, кесим бирликда келади: Боғлар кўм-кўк. Бу ерда тўпланганлар мингта.

  2. Эга жамликни билдирган сўз билан ифодаланса, кесим бирликда бўлади. Масалан, Халқ тўпланди. Ҳамма келди.

  3. Кесим ҳурмат маъносини бирлдирганда эга бирликда, кесим кўпликда келади. Дадам келдилар.

  4. Эга жонсиз предметлар ва қушларни англатганда кўпликда келса ҳам кесим бирликда бўлади. Дарахтлар гуллади. Қушлар сайради.

Эга билан кесим орасида қуйидаги ҳолларда тире қўйилади:

  1. Эга от, олмош, сон билан ифодаланиб кесимлик қўшимчасини олмаса: Жаҳл-душман, Ақл-дўст, Бирники-бирга, Мақсадимиз – шу.

  2. Гапни эгаси ёки кесими ҳаракат номи билан ифодаланса. Ўқиш-ўрганиш.

  3. Эга кўрсатиш олмоши билан ифодаланса. Бу-ҳамма ишлардан қилинадиган хулоса.

  4. Эганинг маъноси таъкидлаб кўрсатилса. Шулар-меҳнатда илғорлар. Агар эга билан кесим орасида ҳам юклама келса, тире қўйилмайди. Масалан, Булар ҳам меҳнатда илғорлар.

Содда ва қўшма гаплар таркибида ҳам бир хилди маъно ифодалайдиган феълнинг шахс-сон, замон шаклидаги феъл кесимлар, шунингдек, боғламасиз ва боғламали от кесимлар мустақил кесимдир.
Содда гап таркибида бошқа, қўшма гап таркибида бошқа маъно берадиган, феълнинг шарт майли шакли - са, -са эди, -ганда эди: У борса эди, Бу китобни ўқиганда эди каби шакллари номустақил кесимдир.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish