Hozirgi o’zbek



Download 0,62 Mb.
bet80/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Гапнинг уюшиқ бўлаклари


Гапда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажарадиган бўлаклар уюшиқ бўлаклар дейилади.
Уюшиқ бўлаклар тенг боғловчилар ҳамда тенгланиш оҳанги билан боғланади.
Масалан, Боғимизда ўрик, олча, шафтоли гуллади. Бу гапдаги ўрик, олча, шафтоли бир хил сўроққа (нима?) жавоб бўлиб, бир гап бўлаги (эга) вазифасида келган.
Гапда барча гап бўлаги уюшиб келиши мумкин. Уюшиқ бўлаклар мавжуд гаплар мураккаб содда гап дейилади.
Уюшган эга. Бир содда гап таркибида бирдан ортиқ эга кетма-кет келса уюшган эга дейилади. Уюшган эгалар боғловчилар ва оҳанг билан боғланади. Йиғилишда ўқитувчилар ва ўқувчилар қатнашди.
Уюшган кесим. Гап таркибида икки ёки ундан ортиқ кесим кетма-кет келса уюшган кесим дейилади. Биз ўқиймиз, ишлаймиз ва дам оламиз (феъл кесим) Сен куйчи, пахтакор, олим, Юлдузлар илмини билган мунажжим (/./.) (от кесим уюшган).
Уюшган тўлдирувчи. Гап таркибида икки ёки ундан ортиқ тўлдирувчи кетма-кет келса уюшган тўлдирувчи дейилади. Шанбаликда ариқларни, кўчаларни тозаладик.
Уюшган аниқловчи. Гап таркибида икки ёки ундан ортиқ аниқловчи кетма-кет келса уюшган аниқловчи дейилади. Улар нафис ва хушбўй гуллардан теришдилар.
Уюшган ҳол. Гап таркибида икки ёки ундан ортиқ ҳол кетма-кет келса уюшган ҳол дейилади. Болалар қувноқ, шод ва бахтиёр эдилар. Уюшиқ бўлаклар бошқа бўлаклар билан келиб, ёйиқ ҳолда бўлиши мумкин. Масалан, Хирмонга катта йўлдан ёки уватдаги ёлғизоёқ йўлдан борилади.
Уюшган бўлаклар жуфт ҳолда ҳам бўлади. Баъзи болалар ақлли ва билимли, камгап ва камсуқум бўладилар. Уюшиқ бўлакларда қўшимчалар ҳар бир сўзга шунингдек охирги сўзга қўшилиши мумкин. Биз тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни севамиз.
Уюшиқ бўлаклар баъзан умумлаштирувчи сўзлар билан келади. Бундай сўзлар уюшиқ бўлакларнинг маъносини умумлаштириб, улар билан биргаликда бир хил сўроққа жавоб бўлади. Умумлаштирувчи сўз вазифасида кўпинча жамловчи олмошлар, от, сон, феъл шунингдек сўз бирикмалари келади.
Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлакдан олдин келса, умумлаштирувчи сўздан кейин икки нуқта қўйилади. Болаларнинг барчаси: Комил, Ўткир, Зокир аълочи ўқувчилар. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлакдан кейин келса, ундан олдин тире қўйилади. Болалар ҳам, катталар ҳам-ҳамма бир сафда турарди.
Уюшган эгалар кесим билан қуйидагича боғланади.

  1. Эга жонсиз предметни билдирса кесим бирликда келади. Боғимизда турли мевалар: ўрик, олча, гилос ғарқ пишган.

  2. Эга ҳар уч шахсни кўрсатса, кесим I шахс кўпликда бўлади. Мен, сен ва Олим саёҳатга борамиз.

  3. Эга II, III шахсни ифодаласа, кесим II шахс кўпликда бўлади. Мажлисга сен ва Сардор боринглар.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish