Hozirgi o’zbek



Download 0,62 Mb.
bet29/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Сўз таркиби

Тилдаги барча сўзлар ҳам сўз таркиби маъноли қисмларга ажралавермайди. Сўзларни маъноли қисмларга ажралиши ўзак ва қўшимчаларнинг шаклланганлиги билан белгиланади. Масалан, қиш-ки, юз-лаш-моқ, бе-ақл, уй-дан, кемт-ик типидаги сўзларнинг маъноли қисмлари мавжуд бўлиб, уларга қўшилган қўшимчалар янги маъноли қисмларни вужудга келтирган, бироқ, бегона, тирик, айнан, туршак, обдан, дастлаб каби сўзларда аффикс шаклидаги -бе, к, (-ки), -н, -к (-ак), -дан, -лаб мавжуд бўлса-да, қолган қисмлар ўзак вазифасини бажармайди, яъни маъно ифодаламайди. Шунинг учун бу типдаги сўзлар маъноли қисмларга ажратилмайди. Шунингдек, сўзсиз, шубҳасиз типидаги модал сўзлар ҳам морфемаларга ажратилмайди.


Қўшимча (аффикс)-лотинча «боғланган», «бириктирилган» маъносини ифодалаб, қўшимча морфемаларнинг вужудга келиши учун асос бўлади. Қўшимча морфемалар сўзнинг маъносига турли қўшимча маъно қўшувчи қисмидир. Масалан, китобларим сўзидаги китоб-ўзак, -лар, -им, шу сўзга кўплик ва эгалик маъноларини қўшувчи морфемалардир. Қўшимчалар маъно ва вазифасига кўра уч хил: сўз ясовчилар; шакл ясовчилар; сўз ўзгартирувчилар.
Сўз ясовчи қўшимчалар. Сўзларга қўшилиб, унинг маъноси билан боғлиқ, янги маъноли сўз ясайдиган қўшимчалар сўз ясовчи қўшимчалар дейилади. Сўз ясовчи қўшимчалар луғавий маънони ўзгартиради. Масалан, теримчи сўзида иккита сўз ясовчи қўшимча мавжуд бўлиб, тер-феъл, терим-от, теримчи-от-икки марта луғавий маъно ўзгарган, тер-ҳаракат, терим-жараён, теримчи шахс.
Сўз ясовчи қўшимчалар тилнинг луғавий бойлигини оширувчи асосий манбадир. Улар, диалект ва шевалардан олинган сўзлар билан биргаликда тилни бойитувчи ички манба ҳисобланади.
Сўз ясалиши барча сўз туркумлари учун хос эмас. Ўзбек тилида мустақил сўз туркумларидан от, сифат, феъл равиш туркумларида сўз ясалиши мавжуд. Сон, олмош ва ёрдамчи сўзлар бошқа туркумлардан ясалмайди.
Сўз ясовчи қўшимчалар ёрдамида бир сўз туркумидан шу туркумга хос сўз ясалади: иш-чи, сув-чи, синф-дош, китоб-хон, ўт-лоқ, анор-зор. Бундай ясалиш ички ясалиш дейилади.
Сўз ясовчи қўшимчалар орқали бир сўз туркумидан бошқа туркумга хос сўзлар ясалади: ўр-оқ, қиш-ки, тер-им, супур-ги, сув-сиз, гул-ли. Бундай ясалиш ташқи ясалиш дейилади. Сўз ясовчи қўшимчалар луғавий негиз ҳосил қилади.
Сўз ясовчи қўшимчалар сўз ясашда иштирокига кўра уч хил.

  1. Унумли қўшимчалар

  2. Кам унум қўшимчалар

  3. Унумсиз қўшимчалар

  1. Кўплаб янги сўзлар ясаш учун иштирок этадиган: -чи, -ли, -ма, -лик, -ги, -ки унумли қўшимчалардир.

  2. Кам унум қўшимчалар ёрдамида кам миқдордаги сўзлар ясалади: -к, -қ (-оқ), -каш, -ғич, -им, -лоқ, -ин (-ун), -қин, (-ғин), -гич (-қич) кам унум қўшимчалардир.

  3. Унумсиз қўшимчалар ҳозирги кунда янги сўз ясашда иштирок этмайди. -чил, -чан, -ағон, -гир (-ғир), -сира, -чоқ, -дак, -луқ, -а, -кин унумсиз қўшимчалардир.

Сўз ясовчи қўшимчалар асосан тилнинг ўзига хос бўлади. Шу билан биргаликда бошқа тиллардан ўзлашган қўшимчалар ҳам мавжуд. Жумладан, -боз, -бон, -паз, -дўз, -кор, -дон, -сер, -шунос каби қўшимчалар тожик тилидан ўзлашган.
Ўзбек тилида сўз ясовчи қўшимчалар асосан ўзакдан кейин қўшилади.
Сифат туркумига хос бўлган: -бе, -ба, -но, -сер каби қўшимчалар ўзакдан олдин қўшилиб сўз ясайди. Бундай қўшимчалар олд қўшимча (перефекс) дейилади: ноинсоф, беақл, сердаромад.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish