Нутқ маданияти
Нутқнинг тўғрилиги, аниқ ва мазмундорлиги, ихчам ва қисқалиги, таъсирчанлигини ўрганадиган соҳа нутқ маданиятидир.
Нутқ маданияти адабий тилга хос бўлиб, адабий тил нормаларига (меъёрларига) таянади.
Нутқ маданияти сўзнинг маъноси ва маъно бўёқдорлигини тушунган ҳолда қўллаш, ортиқча сўз такрорига йўл қўймаслик, гапни грамматик жиҳатдан тўғри тузиш, фикрда мантиқий изчилликка эришиш натижасида вужудга келади. Шунга кўра нутқ маданияти «нутқнинг тўғрилиги» ҳақидаги таълимотдир.
Нутқ маданияти нутқий нуқсонларни аниқлайди ва уни тузатади.
Гапларда ноўрин ишлатиладиган сўзлар, диалект ва шевага хос сўзлар нутқ маданиятини бузади.
Грамматика
Грамматика гапда сўзларнинг ўзгариши ҳамда бирикишини ўргатувчи соҳа. Грамматиканинг вазифаси гапда сўзларнинг бирикишини таъминлаш, уларни фикр англатувчи воситага айлантиришдир. Шунга уўра грамматика икки қисмдан-морфология ва синтаксисдан иборат.
Морфология-грекча-шакл ҳақида таълимот маъносини англатади.
Морфология-сўзларнинг тузилиши (ўзак ва қўшимча морфемалар), ўзгариши (алоқа муносабат шаклларини қўлланилиши) ва сўз туркумларини ўрганади.
Морфологиянинг муҳим вазифаларидан бири сўзнинг таркибий қисмларга бўлинишини ўрганишдир. Сўзнинг таркибий қисмлари морфемадир.
Сўзнинг энг кичик маъноли, бошқа маъноларга бўлинмайдиган қисми морфема дейилади.
Морфема-грекча «шакл» демакдир. Сўзнинг ҳар бир таркибий қисми маъноли қисмлардир. Маъноли қисмлар ўзак ва унга қўшиладиган қўшимчалардан иборат. Сўзлар ўзакдан бошланиб, қўшимчалар ўзакка қўшилади. Сўзларга қўшимчаларнинг қўшилиши фақат мустақил сўз туркумларига хос ҳодиса. Ўзак ва қўшимчалар сўзнинг таркибий қисмларидир.
Мустақил сўзлар таркиби жиҳатидан маъно англатувчи қисм ва грамматик қисмдан иборат бўлади. Масалан, мактабимиз сўзидаги мактаб-шу сўзнинг маъно англатувчи қисми, -имиз-грамматик қисмидир. Сўзнинг маъно англатувчи қисмида луғавий маъно мавжуд бўлиб, қўшимчалар ёрдамида ифодаланадиган маънолар, луғавий маънога боғлиқ ҳолда вужудга келадиган грамматик маънолардир. Масалан, китобхонлар сўзидаги сўз ясовчи -хон ва шакл ясовчи -лар қўшимчалари орқали ифодаланган маънолар, луғавий «китоб» маъноси билан боғлиқ.
Сўзнинг луғавий маъно англатувчи қисми ҳам, грамматик маъно англатувчи қисми ҳам, морфема ҳисобланади.
Морфемалар тузилиши ва вазифасига кўра икки хил: 1. Ўзак морфема, 2. Қўшимча морфема (аффикс морфема).
Ўзак морфема сўзнинг асл (луғавий) маъносини билдирувчи асосий қисмидир. У бошқа маъноли қисмларга бўлинмайди. Шунинг учун у сўзнинг ўзаги дейилади. Ўзак морфема лексема деб ҳам юритилади. Ўзак сўзнинг шакл ва маъно жиҳатидан ўзгармас қисми бўлиб, унга турли қўшимчалар қўшилганда ҳам маъноси йўқолмайди. Масалан, китобхон, китоблар сўзлари турли грамматик маъноларни ифодаласа-да, унинг ўзаги китоб шакл ва маъно жиҳатидан ўзгармаган. Ўзак морфема сўз ясалиши, шакл ясалиши, сўз ўзгариши учун ҳам асосдир.
Тилдаги кўпгина сўзлар икки ёки ундан ортиқ морфемалардан иборат бўлади. Масалан, ишсиз, ишчанлик. Сўз ҳеч қандай қўшимча олмаган ҳолда қўлланилса, у битта морфема-ўзак морфемадангина иборат бўлади. Ўзак морфемани англаш сўзни морфемаларга ажратиш учун муҳимдир. Масалан, улғаймоқ сўзи шу сўз шаклига асосланган ҳолда улғайҚмоқ тарзида морфемага бўлинмайди. Сўзнинг ўзак морфемаси улуғ сўзидир. Ёки атамоқ сўзи ҳам атаҚмоқ қисмлардан эмас отҚаҚмоқ каби морфемалардан ташкил топган. Бу сўзларга ясовчи -ай, -а қўшимчалари қўшилганда ўзакда товуш ўзгариши юз берган. Бундай сўзлардаги товуш ўзгаришларини фаҳмлаш, сўзнинг морфемик таркибини аниқ изоҳлаш учун имкон яратади. Сайлов, қишлоқ, ишлов, яйлов, сувоқ, тароқ, тузоқ, қуроқ типидаги сўзларда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин.
Бир ўзакдан ташкил топган сўзлар ўзакдош сўзлар дейилади. Масалан, юзсиз, юзаки, юзлашмоқ; тинч, нотинч, тиним, бетиним, тинмоқ, тинчлик; беақл, ақлсиз, ақлли, ақлий (меҳнат).
Сўздаги ҳар бир қисм ўз маъносига эга. Масалан, теримчиларнинг сўзидаги тер-ўзак, им-сўз ясовчи, -чи-сўз ясаш, -лар-шакл ясаш, нинг-сўз ўзгартириш каби маъноларга эга. Шунга кўра теримчиларнинг сўзида бешта маъноли қисм бор. Кўринадики, сўзнинг таркиби ўзак ва турли қўшимчалардан иборат. Чунончи, билимдонликдан сўзи ўзак, сўз ясовчи, сўз ўзгартирувчи қўшимчалардан иборат.
Сўзларга қўшимчалар қўшилишининг муайян қоидалари мавжуд. Чунончи, ўзбек тилида ўзакдан кейин сўз ясовчи, ундан кейин шакл ясовчи, сўнг сўз ўзгартирувчи қўшимчалар қўшилиши меъёр ҳисобланади. Масалан, суҳбатдошларимиз сўзи таркибига кўра суҳбат-ўзак, -дош-сўз ясовчи, -лар-шакл ясовчи, имиз-сўз ўзгартирувчи қисмлардан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |