Hozirgi o’zbek



Download 0,62 Mb.
bet26/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Адабий тил ва услубият

Адабий тил умумхалқ тилининг товушлари, сўзлари ва грамматик шакллари жиҳатидан маълум меъёрга келтирилган кўринишидир. Шунга кўра адабий тил сўз санъаткорлари томонидан ишланган тил ҳисобланади. Адабий тилни маълум меъёрга келтирувчи сўз санъаткорлари: ёзувчилар ва олимлардир. Адабий тилни вужудга келтиришдан мақсад умумхалқ оммавий алоқа воситасини яратишдир.


Адабий тилни икки шакли: ёзма ва оғзаки шакли мавжуд.
Ёзма адабий тил-китобий тил бўлиб, адабий тилнинг асосий шакли ҳисобланади. Ёзма адабий тил учун хос бўлган меъёр-орфография ва пунктуация (тиниш белгилар). Оғзаки адабий тил учун меъёр-талаффуздир.
Адабий тилнинг маълум соҳаларда қўлланиладиган кўриниши адабий тил услублари дейилади. Тилнинг маълум нутқ шаклларида қўлланилиши асосида нутқ услублари вужудга келади. Нутқ услубларини ўрганадиган соҳа услубиятдир. Услубият қуйидагиларни ўрганади.

  1. Тил ҳодисаларининг мақсадга мос қўлланилиши.

  2. Ёзма ва оғзаки нутқнинг хусусиятларини.

  3. Бадиий асар ҳамда ёзувчилар тили ва услубини.

Ўзбек тилининг нутқ услублари 5 та: сўзлашув услуби, илмий услуб, расмий-идоравий услуб, оммабоп (публицистик) услуб, бадиий услуб.
Сўзлашув услуби-оғзаки нутқ услуби, қолган услублар-ёзма нутқ услубларидир.
Сўзлашув услуби. Сўзлашув услуби вазиятга кўра, ҳозиржавоблик асосида вужудга келиб, оҳанг, мимика ёрдамида шаклланади. Вазифа жиҳатидан бу услуб адабий тилга мос: алоқа-аралашув вазифасини бажаради.
Сўзлашув услуби кенг қўлланиладиган услуб бўлиб, унда нутқ диалог шаклида бўлади.
Сўзлашув услуби эркин муомила асосида қурилади. Шунинг учун қисқа, содда бўлиб, товуш тушиб қолиши: гўшт-гўш, тўрт-тўр, ғишт-ғиш, бўлса-бўса, товуш орттирилши; ечмоқ-чечмоқ, шкаф-ишкаф, отпуск-отпуска асосан шу услубга хосдир.
Сўзлашув услубининг луғавий-грамматик хусусиятлари қуйидагилар.

  1. Сўзлашув услубида китобий услубга хос: имзо чекмоқ, таваллуд топмоқ, ташриф буюрмоқ каби луғавий воситалар қўлланилмайди.

  2. Сўзлашув услуби умумистеъмол: ота, она, қўл, оёқ, тез, бормоқ, емоқ, яхши, ой, юлдуз каби барча учун бир хил қўлланиладиган сўзлар асосида шаклланади.

  3. Сўзлашув услуби услубий бўёқдор бўлган: дўндирмоқ, қойиллатмоқ (ишни), гуппилаяпти (қор), боласи тушмагур, шўр пешона, барака топкур, садағанг кетай, елим, хира пашша, тулки каби образли сўзларга, ибораларга, халқ мақоллари ва ҳикматли сўзларга бой. Бундай воситалар сўзлашув услубининг образлилигини таъминлайди.

Сўзлашув услубида гаплар асосан содда гап шаклида тузилади ва унда сўзларнинг жойлашиш тартиби анча эркин бўлади.
Илмий услуб. Фан ва техникага оид асарлар, дарслик ва қўлланмалар илмий услуб намуналаридир. Илмий услуб аниқ маълумотлар, умумлашмалар, таърифлар, тушунчалар билан иш кўради.
Илмий услубнинг таянч сўзлари ҳар бир фаннинг ўзига хос бўлган атамаларидир. Масалан, товуш, урғу, бўғин, гап (тилшунослик) учбурчак, параллел, синус, косинус (математика) атамаларидир.
Илмий услуб формулаларга, таблица ва схемаларга, шартли белгиларга (Н-водород, Н2О-сув, Х-икс,) таянади.
Илмий услубда умумистеъмол сўзларидан, кўмакчилар (учун, каби, сингари), боғловчилар (ва, аммо), кириш сўзлар кўп қўлланилади. Бу услубда сўзлар кўчма маъноларда ишлатилмайди.
Илмий услубнинг грамматик қурилиши изчил, мантиқан боғланган, фикр аниқ ифодаланган бўлади.
Қуйидаги матн илмий услуб намунасидир. Тоғ ва адирларда тўппигул деган ўсимлик бўлади. Май, июнь ойларида гуллаб етилади: ҳиди йўқ, гули тўқ ҳаворанг бўлиб, устки қатлами жигаранг.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish