-чил: эпчил, дардчил.
-манд: давлатманд.
-дон: билимдон, гапдон.
-дор: бўйдор, пулдор.
-ий (-вий): илмий, оилавий.
-парвар: ватанпарвар, инсонпарвар.
-аки: қалбаки, юзаки
-кор: исёнкор, мафтункор.
Бу қўшимчалар отдан сифат ясайди.
-ги, -ки, -қи: ёзги, қишки.
(равишдан);
-чил: дардчил (отдан), камчил (равишдан) сифат ясовчи қўшимчалардир.
-гир (-ғир, -кир, -қир): сезгир, олғир, кескир, топқир.
-чоқ, -чиқ, -чак: мақтанчоқ, қизғанчиқ, куюнчак.
-к, -қ, -иқ, -оқ, -ак, -ук, -уқ: кемтик, қайноқ, илиқ, бақироқ, сузук, юмуқ.
-ғин, -ғун, -кин, -қин: ҳорғин, сузгун, кескин.
-ма: қайнатма, ясама, кўчма.
-ғоқ, -қоқ: тойғоқ, уюшқоқ.
-ағон: билағон, топағон.
-мон: билармон, топарман.
-ч: тинч.
Бу қўшимчалар феълдан сифат ясовчи қўшимчалардир. Шунингдек, -ос, -илдоқ, -аки қўшимчалари тақлид сўзлардан сифат ясайди: гулдурос, ялтироқ, шартаки.
Синтактик усул билан қўшма: меҳмондўст, шифобахш, очкўз, калтафаҳм; мураккаб: жигар ранг, тўқ қизил, лиқ тўла, тим қора; жуфт: яхши-ёмон, катта-кичик сифатлар ясалади.
Сон
Предметнинг сон-саноғи ва тартибини билдирадиган сўзлар сон дейилади. Сонлар неча, қанча, нечанчи каби сўроқларга жавоб бўлади. Сонлар асосан отга боғланиб, унинг саноғини (уч дугона, ўн киши), тартибини (бешинчи уй) билдиради.
Сонлар ҳарф билан (беш, ўн), араб рақами билан (5,10), рим рақами билан (V, X) ифодаланади. Сонлар бирлик, ўнлик, юзлик минглик тизимига эга.
Бирлик: I, II, III, IV, V, VI, VII, VIII, IX
Ўнлик: X, XX, XXX, XL, L, LX, LXX, LXXX, XС
Юзлик: С, СС, ССС, СD, D, DС, DСС, DССС, СМ
Минглик: М, ММ, МММ
Ўндан юзгача бўлган сонларни ишлатишда катта сонлар олдин, кичик сонлар кейин қўлланилади: ўн беш, эллик олти каби.
Юздан юқори сонларда аввал кичик сон, кейин катта сон қўлланилади: бир юз эллик каби.
Нутқимизда фаол ишлатиладиган 23 та туб (0 сони билан биргаликда) сон бор.
Сонлар бутун (ўн, юз) ва каср (бешдан бир, ярим чорак) сонларга бўлинади.
Бутун сон билан каср сон бирга келса касрли (аралаш) сон дейилади: бир ярим, уч бутун икки каби.
Сон бошқа сўз туркумларидан ясалмайди. Соннинг ўзига хос асосий морфологик хусусияти соннинг маъно турларини ҳосил қилувчи қўшимчаларнинг мавжудлигидир.
Бундан ташқари сон билан от ўртасида ҳисоб сўз (нумеративлар) ишлатилиши соннинг асосий хусусиятларидан биридир: бир тонна пахта, уч гектар ер каби.
Ҳисоб сўзлар асосан от туркумига оид сўзлардан бўлиб, қуйидаги маъноларни билдиради:
Предметнинг миқдорини билдиради: дона, нафар, бош, нусха, туп, боғ. Узунликни, масофани билидиради: қадам, қарич, метр, километр, газ, қулоч.
Оғирликнинг ўлчовини билдиради: грамм, килограмм, тонна, пуд, центнер: бир тонна пахта.
Суюқликнинг ўлчовини билдиради: литр, сатил, қозон, коса, қошиқ, флаг, пиёла, чойнак: бир чойнак чой.
Предметнинг ҳажмини билдиради: бир қоп (ун), бир лаган (ош).
Пул қийматини билдиради: тийин, сўм.
Вақтни билдиради: минут, соат, кун, ой, йил.
Предметнинг майдонини билдиради: сотих, гектар, таноб.
Сонлар маъно ва грамматик жиҳатдан миқдор сонлар ва тартиб сонларга бўлинади.
Миқдор сонлар предметнинг миқдорини, саноғини билдиради: беш, ўн, юз.
Тартиб сонлар предметнинг жойлашиш тартибини билдиради. Саноқ сонларга -нчи, -инчи қўшимчасини қўшиш билан ҳосил бўлади: бешинчи уй, тўққизинчи синф.
Миқдор сонлар қуйидаги турларга бўлинади: саноқ сон, дона сон, чама сон, жамловчи сон, тақсим сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |