Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир
Индивид - лот. individuum-бўлинмас, алоҳида; инсон зотининг алоҳида олинган намунаси, унинг вакилларидан бири; ҳар бири алоҳида, мустақил мавжуд бўлган тирик организм; шахс эса у ёки бу инсон сифатида намоён бўлиб, у маълум ва бетакрор индивидуалликка эга бўлади.
Инсон омили – инсон моҳиятига хос бўлган энг муҳим хусусиятларни – инсондаги жисмоний – руҳий томонларнинг бирлиги.
Инсон ҳуқуқлари- унга тор маънода фақат давлат ҳимоя қиладиган ва кафолат берадиган ҳуқуқлар кириб, бу ҳуқуқларга барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, яшаш ва жисмоний дахлсизлик ҳуқуқи, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний ушлаш ёки қамаш, виждон ва дин эркинлиги, ота-оналарнинг ўз болаларини тарбия қилиш ҳуқуклари киради. Кенг маънодаги инсон ҳуқуқлари эса ўзида шахс эркинлиги ва ҳуқуқларининг кенг мажмуаси ва турларини ифодалайди
Do'stlaringiz bilan baham: |