Ижтимоий манфаат – бу барча жамият аъзоларининг биргаликда рўёбга чиқадиган манфаатларидир.
Ижтимоий уюшмалар – фуқаролар манфаатлари умумийлиги ва ихтиёрийлик асосида вужудга келувчи, лекин ўз фаолияти натижасида даромад олишни кўзламайдиган ташкилотлар (сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, аёллар, кексалар, ногиронлар, ёшлар, болалар ташкилотлари, илмий техник, маданий-маърифий, спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, жамғармалар, ассоциatsiялар, бошқа тузилмалар). Демак, фуқароларнинг ҳар қандай кўнгилли уюшмаси – ижтимоий уюшмадир. Мавжуд сиёсий ҳаётни ўзгартиришга ёки унга таъсир этишга уринувчи ижтимоий уюшмалар сиёсий, деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |