Ойна тахталарнинг маркалари
11.2-жадвал
Маркаси
|
Қалинлиги, мм
|
Номи
|
Ишлатилиш соҳаси
|
М1
|
2,6
|
Сифатли кўзгу
|
Сифатли кўзгу ва автомобиль ойналари сифатида ишлатилади.
|
М1
|
2,6
|
Кўзгу
|
Сифатли кўзгу ва автомобиль ойналари сифатида ишлатилади.
|
М2
|
2,6
|
Сифатли кўзгу
|
Турли кўзгулар ва автомобиллар учун ҳавфсиз ойналар тайёрлашда ишлатилади.
|
М3
|
2,6
|
Техник силлиқланган
|
Пардозбоп кўзгулар ва автомобиллар учун ҳавфсиз ойналар тайёрлашда ишлатилади.
|
М4
|
2,6
|
Деразабоп силлиқланган
|
Бино конструкцияларини юқори сифатли ойналар билан қоплашда ишлатилади.
|
М5
|
2,6
|
Деразабоп силлиқланмаган
|
Биноларини ойналар билан қоплашда, қишлоқ хўжалиги машиналари ойналари сифатида ишлатилади.
|
М6
|
2,6
|
Деразабоп силлиқланмаган
|
Биноларини ойналар билан қоплашда ишлатилади.
|
М7
|
6,5.12
|
Витринабоп силлиқланган
|
Витрина ва витражларни юқори сифатли ойналар билан қоплашда ишлатилади.
|
М8
|
6,5.12
|
Витринабоп силлиқланмаган
|
Витрина, витраж ва фонар ойналари сифатида ишлатилади.
|
Тахта ойна пакетларнинг баъзи хоссалари 11.3-жадвалда келтирилган.
Ойна тахта пакетларнинг физик хоссалари
11.3-жадвал
Кўрсаткич
|
Ойна пакет, мм
|
2 ойна тахтадан
|
3 ойна тахтадан
|
15
|
20
|
15
|
20
|
Иссиқлик йўқотиш коэффициенти, Вт/м2
|
3,13
|
2,72
|
1,97
|
1,74
|
Ёруғлик ўтказувчанлик, %
|
70
|
70
|
60
|
60
|
Шовқин даражаси, дБ
|
40-45
|
40-45
|
48-55
|
48-55
|
Меъморчилик-безатиш шишасига қоплама плиткалар, турли рангдаги безатиш ойналари, рангли шиша блок ва ҳ.к. киради (11.7-расм).
Қурилишда ишлатиладиган шиша буюмлар жуда кўп хилларга бўлинади. Масалан, деразабоп тахта ойна, пўлат сим тўр билан арматураланган тахта ойна ва кўзгу ойнаси, декоратив, ўта мустаҳкам ойналар, том ёпишда ҳамда деворларниқоплашда ишлатиладиган рангли шиша плиталар, ичи ковак шиша блоклар ва найлар.
Ш иша буюмлар кўринишига кўра жилвали, нур тарқатувчи, қоплама ва рангли хилларга бўлинади. Бундай тахта ойналар қуйма усулда ишланади. Уларнинг бир сирти текис бўлади. «Витрасил» деб аталувчи нур тарқатувчи тахта ойналар саноат қурилишида ишлатилади. У ўзидан иссиқлик ва товушни кам ўтказади.
Қалинлиги 2-6 мм гача бўлган дераза тахта ойналарнинг сирти заводда махсус текисловчи ускуналарда пардозланади. Нур ўтказувчанлиги 84-89%. Бу хил ойна тахталар бино ҳамда вагон дераза кўзларини солишда, дўкон кўргазмалари ва шу кабиларни ясашда ишлатилади. Техник мақсадлар учун қалинлиги 20 мм дан ортиқ тахта ойналар ишлатилади.
К
11.7-расм. Ҳар хил қалин-лигидаги ойна тахталар
атта ўлчамдаги тахта ойналар, ҳар хил гуллар билан безатилган ойналар ва пўлат сим тўри билан арматураланган тахта ойналар шиша заводларида узлуксиз ишлайдиган прокат усулда тайёрланади. Тахта шишаларни прокат усулда тайёрлаганда, шиша бўтқа ярим совиганда унинг бир ёки икки юзасига безак берувчи қолип босилади. Натижада ойна юзасида уч ёки олти бурчакли ҳажмий бўртиб чиққан безак ҳосил бўлади. Безак ойна рангли ва рангсиз хилларда чиқарилади. Бунинг учун шиша хом ашёга ранг берувчи минерал-пигментлар солинади ёки тахта ойна юзасига темир оксидли безакли пардалар ёпиштирилади. Шунингдек, лайлак, қор сингари япроқли безак берувчи рангли штамплар босилади. Шиша буюмларнинг мустаҳкамлигини ошириш ва синган тақдирда бўлакларга сачрамаслигини таъминлаш учун пўлат сим тўр билан арматураланади.
Бундай ойна ёруғлик тушадиган фонарлар, ойна тўсиқларга, саноат бинолари деразалари, зина катаги тўсиқлари ва шу кабиларда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |