Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet99/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Тош ва тошқолли эритмалар
Тош эритмалари – тоғ жинсларини эритиш орқали олинади. Хом ашёларга - диабаз, базальт, сланец ва сунъий аралашмалар киради. Хомашё 1350-1500 °С ҳароратда эритилади ва эритма қолипларга солинади, сўнгра ўзгармас ҳароратда аста–секин совитилади.
Тегирмонларни, қувурларни, йўллар учун мўлжалланган плиталарнинг сиртини қоплаш (футеровка қилиш) учун плиткалар кўринишида тайёрланади. Бундай плиткалар юқори кимёвий чидамлилик, совуққа бардошлилик ва кам едирилиш хусусиятларига эга.
Тошқолли эритма – олиш учун масалан, домна ўчоғидан чиққан тошқоллар ишлатиш маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириши мумкин. Тошқолли эритмадан тайёрланган маҳсулотлар тош эритмаларидан тайёрланган маҳсулотлардан техник хусусиятлари бўйича деярли фарқ қилмайдиПардозбоп шиша ушоқлари ҳар хил рангли шиша бўлакларни 0,4 дан 10 мм гача йирикликда майдалаб олинади. Кейин, биноларнинг ташқи деворларини сувашда ишлатиладиган рангли цемент қоришмаларига шиша ушоқлари қўшилади. Гранит, мармар тасвирини берувчи шиша - кристалл ашёни сигран деб аталади. Майда кристалл заррачали табиий кварцит (авантюрин), хром оксиди қўшилган темир тошқоли ва шишабоп минерал хом ашё аралашмаларидан ташкил топган таркибни эритиб сиграннинг бошқа хиллари олинади. Бундай шиша бўтқаси сопол тахтачалар олишда глазур сифатида ишлатилади. Сигран, бино ва иншоотларнинг ички ва қуёш нури тушадиган ташқи деворларни қоплашда, ҳамда пардозбоп шиша ашёлар сифатида ишлатилади.
Қиздириб силлиқланган шиша - рангсиз кўзгу ва техник ойна автомобиль ойнаси ҳам махсус шиша буюмлари сифатида ишлатилади. Ўлчами: 600...1600х400...1300х2...7мм га тенг.
Чиниқтирилган текис ойна - триплекс, ломинировинли ва молированли (букилган) тўрлар чиқазилади. Шунингдек, хар хил рангли стемалит деб аталувчи чиниқтирилган ойна бино ва иншоотларни ички ва ташқи деворларини қоплашда ишлатилади. Бир томони рангли силикат бўёғи суртилган стемалитнинг қалинлиги 5...7,5мм га тенг. Мустаҳкамлиги: сиқилидаги 800-900 кг/см2, эгилишдаги 250 кг/см2, чўзилишдаги 231 кг/см2. Қиздирилгандаги чидамлилиги 100-200оС.
Триплекс - бир неча ойна тахталарни ўзаро ялтироқ, юмшоқ бутафель - поливинилбитироль елими билан ёпиштириб тайёрланади. Натижада, ойна синса ҳам ҳавф туғдирувчи бўлакларга бўлинмайди. Унинг қалинлиги 9мм дан кўп, 1м2 триплекснинг оғирлиги - 20кг. Нур ўтказувчанлиги 69-78%, қиздирилганда 100-110оС да чидамли.
Шиша профилит ҳозирги кунда қурилишда пардозлаш ишларида кўплаб ишлатилиб келинмоқда. Улар швеллер, тавр, ярим айлана ва шу каби профилларда ишлаб чиқарилади. Узунлиги 7 метргача, эни 500мм гача бўлади. 1метр узунликдаги шиша профилитлар оғирлиги 4 дан 9 кг гача бўлиши мумкин.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish