10.3. Рангли табиий тошлар-пардозлаш композицияларида
Ер ости бойликлари табиий тошлардан қайси бирини олманг, ўзига хос рангга эга. Жумладан, бетонга ишлатиладиган қум ёки шағал ёки чақилган тошларни бир неча ўнлаб рангларини кўриш мумкин. Масалан, ёғоч ашёларни хар жойидан кессангиз турли ранг йўналишларини кўрасиз. Булар ҳаммаси, албатта табиий ранглардир. Бундай хомашёлардан олинган қурилиш ашёлари об-ҳаво ва иқлимнинг барча бузувчанлик таъсирида хам ранги ўзгармайдиган чидамли, яъни қуёшнинг юқори харорати, ёмғирнинг чучук сувлари ва улар музлаганда хам юзаси ялтираб тураверади.
Табиатнинг бундай хомашёларини қайта ишлаб, жумладан майдалаб, тўйиб, куйдириб, қориштириб, қолиплаб, зичлаб ва шу каби технологик жараёнлар билан архитектура ашёлари олинади.
Архитектор замонавий ашёларни қўллаб, турар жой каби лойиҳалари яратса, дизайн турли композициялар яратади, пардозчи эса унга чирой беради. Турар жой, саноат ёки гидротехника иншоотларини лойиҳасини қанчалик пухта ва замон талабига кўра яратилганлиги билан бирга уларни пардозлашда рангли қурилиш ашёларини танлай билиш, шунингдек биноларни қайси қисмда қўллаш хам санъатдир. Лойиҳани асосий эътибори аввалам бор табиий тоғ жинсларига кейин бошқа пардозбоп қурилиш ашёларига қаратилиши керак бўлади.
Пардозбоп сочилувчан табиий тош ашёлари - рангли қум, шағал, харсанг тош ва бошқалар декоратив бетон қоришма ва темир бетон конструкцияларини тайёрлашда майда ва йирик тўлдиргичлар сифатида ишлатилади. Тош ашёлар битта ёки бир неча хар хил рангли минераллардан ташкил топган бўлиб, улар маълум каттиқликка ва мустахкамликка эгадир.
Табиий пардозбоп тоғ жинсларидан зинапоя, пол юзаларини қоплашда уларни ишқаланишига мустахкамлигига қараб танланади.
Ялтиратиш учун лаппак махсус темир оксидли (хром, қалай, темир ва ҳ.к.) қуйқа ёки кукун суртилган кийгиз ёки наматга ўралади, кейин тоштахта юзаси катта айланма тезликда ойнадек ялтирагунча артилади. Натижада, тушган нур тўлқинлари камалак ранглар жилосини намоён этади. Табиий тошларни ялтиратиш хиллари 6 гурухга бўлинади: шишасимон, олмос, садаф, ипак газлама, мўмсимон ва хира.
Ялтиратиш деганда пардозбоп тош тузилиши ва таркибидаги минераллардан нур ўтказувчанликни тушунмоқ керак. Нур қайтариш тошнинг нафақат юзасидан, шунингдек унинг ички қисмидаги рангли минераллар жилосининг кўриниши хамдир.
Қимматбахо пардозбоп қоплама тош плиталар ишлашда нодир ва ноёб рангли тоғ жинслари майдаланади ва хар хил ўлчамларда боғловчи моддалар асосида қоришма тайёрланиб қолипларга жойланади. Кейин қоришма обдон қотгандан кейин юзаси текисланади, силлиқланади ва майда рангли заррачалар жилоси кўрингунга қадар ялтиратилади. Қуйидаги расмда оддий ва бўялган пардозбоп қимматбахо майда табиий тош донолари ёритилган (10.3-расм).
Пардозбоп ашёлар ишлатилганда уларни мухитга қараб танлаш, уларни ранги ва асосий хоссаларини,шунингдек бошланғич сифатини сақлаб қолишлигини, хамда давлат стандартлари талабини қониқтириши хам керак. Шу билан бирга қурилиш ашёларининг хоссалари уларни ишлаб чиқариш технологиясига мос бўлмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |