Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet84/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

10-БОБ. ПАРДОЗБОП ТАБИИЙ ТОШЛАР


10.1. Умумий тушунча
Табиий тош узоққа чидамли ва бардошли ашё сифатида тарихда алоҳида ўрин эгаллаган. Шу сабабли, табиий тошни кундалик ҳаётда, санъат асарларида ва қурилишда ишлатган кўплаб мамлакатлар ва халқларнинг маданий мероси ҳозирги давргача яхши сақланиб қолган. Қурилишда табиий тошдан кенг фойдаланиш хом ашё заҳираларининг кўплиги, юқори мустаҳкамлик, механик ишлов бериш мумкин. Табиий тош қазиб олиш манбаи, турли минераллар ва жинслардан иборат ернинг ташқи қобиғи бўлиб, у литосфера деб аталади.
Минераллар - бу ер қаридаги физик-кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган кимёвий элементлар ёки кимёвий бирикмалардир.
Минераллар иккита ўзига хос хусусиятга эга:
1. Берилган минералнинг кимёвий таркибининг бир жинслилиги ва маълум ўзига хос хусусиятлари. Кўпгина минераллар ўзгармас ёки ўзгарувчан таркибдаги кимёвий бирикмалардан иборат.
2. Ер қаридаги минераллар лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитида олинган сунъий минераллардан фарқли, табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлади.
Ҳозирги кунгача 7000 дан ортиқ минераллар ўрганилган. Улардан қурилишда кенг қўлланиладиган тоғ жинсларига 30-50 таси киради. Ушбу минераллар тоғ жинсларининг асосини ташкил қилади.
Бундай минераллар физик-кимёвий хусусиятлари бўйича асосий ва жинс ҳосил қилувчи минераллар деб аталади.
Тоғ жинси таркибида нисбатан кам миқдорда бўлган минераллар иккинчи даражали ёки аралашмалар дейилади. Минералларнинг хоссалари тоғ жинсларининг техник хоссаларига боғлиқ ва маълум (диагностик) белгиларга эга бўлади.
Минералларнинг ўзига хос хусусиятларига кристаллографик белгилари, бирикиш турлари ва бошқалар киради.
Кристаллографик белгилар асосида минералларнинг тузилишини ўрганиш ишончли усулидир. Кўпгина қаттиқ моддалар кристалли тузилишга эга бўлади.
Кристаллар – бир жинсли, анизотроп хусусияти ва мунтазам кўп қиррали шаклдаги тузилишлар ҳосил қилиш қобилияти билан ажралиб турадиган қаттиқ моддалардир.
Кристаллнинг тузилиши минералнинг ўзига хос хусусиятидир. Минералларнинг бирикиш кўрсаткичи - уларнинг силлиқ, ялтироқ юзада ҳосил бўладиган аниқ йўналишда бериладиган зарбага қаршилик кўрсатиш қобилиятидир. Ясси панжарали кристалларнинг бирикиш сиртларида ҳосил бўлиши, уларнинг боғланиш кучларини камайтиради.
Минералларнинг бирикишини 3 га ажратиш мумкин:
1. Жуда зўр (слюда), юпқа қатламларни кристаллдан ажратиб олиш мумкин бўлганда.
2. Мукаммал (дала шпати, кальцит), ҳосил бўлган бўлаклар силлиқ сиртлар билан чегараланганда.
3. Номукаммал (кварц), алоҳида силлиқ юзага эга нотекис сирт ҳосил бўлганда.
Минералларнинг ранги турли хил бўлиши мумкин. Масалан, оч (кварц, кальцит) ва тўқ (биотит, оливин) минераллари.
Минералларнинг ялтироқлиги металл (пирит) ёки шиша (хрусталь) кўринишида бўлиши мумкин.
Минералларнинг бўлинган сирти – уларнинг бўлиниш пайтида ҳосил бўлган сиртидир. Бўлинган сирт ғадир–будир (кварц), тупроқсимон (бўр), донадор (мармар) ва бошқалар кўринишлар бўйича бир-биридан фарқ қилади.
Шунингдек, минералларнинг ўзига хос хусусиятларига - қаттиқлиги (МООС шкаласи бўйича аниқланади), эриш ҳарорати, зарбга мойиллиги, магнитланиши, радиоактивлиги ва бошқа хоссалари ҳам киради.
Тоғ жинслари деб ер қарида жойлашган бир ёки бир нечта минераллардан ташкил топган моддаларга айтилади.
Агар тоғ жинслари бир хил минераллардан ташкил топса улар мономинерал моддалар дейилади.
Икки ёки ундан ортиқ минераллардан ташкил топган тоғ жинсларига эса полиминерал моддалар дейилади.
Тоғ жинслари тузилишининг хусусиятларига – кристалланиш даражаси, бирикмаларнинг ўлчами, шакли ва ўсишини киритишимиз мумкин.
Табиий тошнинг тузилиши унинг пайдо бўлиш шароитларига боғлиқ бўлади.
Табиий тошнинг тузилишини қуйидагиларга ажратиш мумкин:
1. Тўлиқ кристалли, донадор – чуқурликда ҳосил бўлган отқинди ва метаморфик жинсларнинг тузилиши (гранит, габбро, мармар, гнейс).
2. Ярим кристалл – отқинди тоғ жинсларнинг тузилиши. Бундай жинсларда кристалл фазалардан ташқари вулқон шишалари (диабаз, базальт ва бошқалар) ҳам мавжуд бўлади.
3. Шишасимон – отқинди тоғ жинсларининг тузилиши (перлит ва ҳ.к).
Заррачаларнинг максимал ўлчамига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Йирик донадор, заррачаларнинг ўлчами 5 мм дан катта;
2. Ўртача донадор, заррачаларнинг ўлчами 2 дан 5 мм гача ўзгаради;
3. Майда донадор, заррачаларнинг ўлчами 0,2 дан 2 мм гача бўлади.
Тоғ жинсларининг таркибидаги заррачаларнинг ўлчами камайиши билан уларнинг иссиқликка бардошлиги ва мустаҳкамлиги ошади. Масалан, майда донадор тузилишли гранит йирик донодор тузилишли гранитга нисбатан узоққа чидамли тоғ жинси ҳисобланади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish