Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Ёғочларнинг қайси турлари зина ясашда энг кўп қўлланилади?



Download 26,09 Mb.
bet82/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Ёғочларнинг қайси турлари зина ясашда энг кўп қўлланилади?
Улар орасида энг оммабоп дарахт бу қарағай. Унинг ёғочи юмшоқ, яхши кўриниш беради ва ишлов бериш жуда осон. Ундан зинаости элементи ясалади. Ҳеч шубҳасиз эман ёғочи зинапоялар ясашда энг мақбул ашё ҳисобланади.
Пол учун қопламалар. Донали паркетлар энг қиммат пол қопламаси бўлсада, унинг кўп вақтга чидаши сабаб энг оммабоп ҳисобланди. Уни нафақат силлиқлаш, балки бир неча бор текислаш, юзасидаги эскирган қатламни олиб ташлаш ва қайтадан локлаш мумкин. Паркетнинг сифати энг аввало ёғочнинг турига боғлиқ.
Яхши паркетлар қаттиқ ёғочлардан ясалади. Асосан эман дарахтининг ёғочи паркет ясашда қўлланилади. Бир турдаги ёғочдан икки кўринишдаги паркет ясалади: радиал ва тангенциал. Радиал паркетлар нисбатан мустаҳкам, намликка чидамли бўлиб улар узунасига жойлаштирилади.
Тангенциал кўндаланг паркетлар бир мунча тежамкор бўлиб радиал паркетлардан арзонроқ бўлади. Донали паркетлар ёғочнинг ғадир будурлигига қараб ажратилади. Биринчи нав, бир хил кўринишдаги юпқа тахталарни бириктиради. Бундай паркет полда бир хил кўринишдаги тахта гиламни эслатади. Иккинчи нав, бир хилдаги тахтанинг радиал ва тангенциал кесишиши билан турли хилдаги ёғоч тасвирлар ҳосил қилади. Учинчи нав, турли хилдаги тахтани турли хилда кесиш ва ҳар хил ғадир будурликдаги паркетлар. Бунда паркет бўлоклари ҳар хил узунлик, эн ва қалинликда бўлади.
Паркет тахтаси паркет билан бир оилага мансуб. Ташқи томондан ундан деярли фарқ қилмайди: қоплаш элементлари бир хил ўлчамда бўлади. Бугунги кунда турли хилдаги нақшли паркет турлари чиқарилмоқда. Бундан ташқари бир чизиқли паркетдоскалари мавжуд. Паркет доскаси уч қатламли конструкцияга эга. Юза қисми нодир ҳисобланган дарахт навларининг тахтасидан ишланади. Ўрта қисми паркет конструкциясининг меъёрини ўшлаб турувчи, ҳарорат ва намликдан ҳимоялаш учун игнабаргли дарахт ёғочлари ишлатилади.
9 .15 - расм. Паркет пол
Энг пастки қатлам фанердан ясалади. Заводда доска силлиқланади, ҳимоя сифатида лок ва мой билан ишлов берилади. Бу жараённинг қурилиш объектида эмас, балки заводда олиб борилиши паркетнинг фойдаланиш муддатини оширади. Паркет тахталари турли хил қалинликда бўлади, яъни 7 дан 25 ммгача бўлган ўлчамда. Юза қатлам ҳам 2,2 дан 6 мм гача бўлиб, бу фойдаланиш муддатининг ошишига хизмат қилади.
Ламинирланган паркет - бу паркетнинг сунъий кўриниши. У жазирамага чидамли. Унга чўғ тушса из қолмайди. Унинг устига бемалол оғир мебелларни жойлаштириш мумкин.
У ташқи томондан у пластикни эслатади, лекин анча мураккаб вазифаларни бажаради.
У тўртта қатламдан иборат. Пастки қатламга елим ва полимер ашё билан ишлов берилган, бу уни намликдан сақлайди. Ўрта қатлам ёки ядро, ёғоч қириндили плитадан иборат бўлиб ўзига асосий оғирликни олади ва паркетнинг узоқ муддатга хизмат қилишини таъминлайди. Учинчи қатлам безакли юза қатлам. Бу қатлам мустаҳкам ламинатдан ишланади, у механик таъсирлардан ҳимоя қилувчи ҳисобланади. Ламинат енгил бириктирилади. Улар ўзаро икки асос бўйича бирикади: елимлаш ва бириктириш билан. Унинг ён томонларини елимлаш йўли билан бириктириш натижасида сув сингишининг олди олинади. Бириктириш йўли билан бириктириш кейинчалик ишдан чиққан бўлакларни алмаштириш имконини беради.
Ламинирланган паркетлар турли хил мустаҳкамликда бўлади. Шунинг учун уни тижорат ва тураржойлар учун ишлатишда алоҳида ажратилади. Халқаро стандартларга кўра уни 2 (тураржойлар учун) ёки 3 (тижорат бинолари учун) рақамлари билан ажратилади. Бундан ташқари упаковкада ашёнинг чидамлилик даражаси ҳам кўрсатилади. Агар 1 рақами қўйилган бўлса у юмшоқ ламинат ҳисобланиб кичикроқ иншоотларда фойдаланилади. Уйда эса ётоқхона учун бўлиши мумкин. 2 рақамли ламинат ўртача мустаҳкамликда бўлади. 3 рақами остидаги ламинат одамлар кўп ташриф буюрувчи биноларга ишлатилади ва энг мустаҳкам ламинат ҳисобланади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish