471
янги педагогик технологиялардан, инновациялардан фойдаланиш, татбиқ
этиш зарурияти туғилмоқда. Татбиқ этиш асосида янги
педагогик
технологияларни, таълимдаги инновацияларни тўплаш,
улар ичидан
фаолиятимизга тегишли ўта долзарб ва зарур бўлган ҳамда энг кўп самара
берадиганларини танлаш, таълим бериш жараёнида ўқитувчи ўқувчини
фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, метод
ва
услубларни,
ўқитиш
шаклларини,
воситаларини
яратади,
такомиллаштиради. Зеро, ўқитувчига куч- ғайрат берадиган асосий манба -
ўқувчидир. Уларнинг қизиқишлари, интилишлари ўқитувчига руҳий
мадад, илҳом бахш этади. Шу асосда «педагогик технология», «педагогик
инновация» атамалари юзага келади. Бу жараёндаги асосий ўринни,
шубҳасиз, таълим мазмуни эгаллайди. Таълим соҳасида кенг қамровли
янгиланиш ва ислоҳатлар ўтказилаётган бир пайтда янги педагогик
инновацияларни таълим амалиётига олиб кириш муҳим аҳамият касб
этмоқда. Инновация- янгилик киритиш маъносини англатади. Шундай
экан, киритилаётган янгилик маълум тизимдан кўзланган мақсадларнинг
сифат жиҳатдан самарадорлигини оширишга қаратилган бўлмоғи лозим.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да замонавий фан – техника,
ишлаб
чиқариш технологиялари талабаларига жавоб берадиган мутахассис
кадрларни тайёрлаш қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда кадрлар
вазифаси ўрта махсус, касб- ҳунар таълими, ўқув муассасалари зиммасига
юклатилган бўлиб, уларни ташкил этиш, ишини йўлга қўйиш, педагогик
кадрлар билан таъминлаш ва мавжуд кадрларнинг малакасини ошириш,
қайта тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратилган.
И.Шумпатер ва Н.Кондратевлар «Инновация» тушунчасининг илк ва
улкан назариячилари ҳисоблансалар, К.Ангеловский, В.А.Слаценин ва
В.И.Слободчиковлар ўз илмий тадқиқотларида инновацион фаолият
педагогик фаолиятнинг алоҳида шакли эканлигини исботлашга ҳаракат
қилдилар ҳамда бу борада муайян натижаларга эришган олимлар,- деб тан
олинадилар.
Инновацион
фаолият
–
педагогнинг
ўз
касбини
такомиллаштиришдаги мавжуд шакл ва воситаларни
эгаллашга ижодий
ёндашувини назарда тутади. Таълимдаги инновациялар ва инновацион
педагогик фаолият ҳақида барқарор ва ҳаммага маъқул бўлган илмий
тасаввурлар ва таснифлар шу пайтгача мукаммал таркиб топган
эмаслигини ҳам эътироф этиш лозим. Бундай ҳолатнинг
асосий
сабабларидан бири таълимга йўналтирилган илмий билимлар тизимлари
ўртасидаги қийинчилик билан енгиб ўтиладиган узилишлардир. Яна
каттароқ сабаб эса таълимий билим ва амалий педагогик фаолият
ўртасидаги узилишдир. Ўқитувчи инновацион фаолиятнинг субъекти ва
ташкилотчиси
сифатида
янгиликни
яратиш,
қўллаш
ҳамда
оммалаштиришда иштирок этади.
472
Инновациянинг мақсади - сарфланган маблағ ёки кучдан энг юқори
натижа олишдан иборат. Бошқа турли-туман ўз-ўзидан пайдо бўладиган
янгиликлардан фарқли ўлароқ, инновация бошқарилувчи ва
назорат
қилинувчи ўзгаришлар механизмини ташкил этади.
Инновацион жараён деб инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш
ва уни амалга ошириш жараёнига айтилади.
И.П.Подласий педагогик тизимда инновацион ўзгаришларнинг
йўналишларини ўрганиш асосида қуйидагиларни белгилаб беради:
- Педагогик тизимнинг тамомила ўзгариши.
- Ўқув жараёнининг ўзгариши.
- Педагогик назариянинг ўзгариши.
- Ўқитувчи фаолиятининг ўзгариши.
- Ўқувчифаолиятинингянгиланиши.
- Педагогик технологиянингўзгариши.
- Мазмуннинг янгиланиши.
- Шакл, усул ва таълим воситаларинингўзгариши.
- Бошқарувнинг ўзгариши.
- Мақсад ва натижанинг ўзгариши.
Таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар, таълим тизимига ҳар
қандай янгиликнинг киритилиши бевосита ўқитувчи фаолиятини янгилаш
ва ўзгартириш орқали амалга оширилади. Таълим тизимидаги
инновациялар, уларни амалиётга киритиш, инновацион жараёнларни
бошқаришни таҳлил қилиш орқали инновацион фаолият тушунчасини
таърифлаш имконияти пайдо бўлди. Инновацион фаолият - педагогик
жамоани ҳаракатга
келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи
кучдир. Инновацион фаолият – узлуксиз равишда янгиликлар асосида
ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради.
Маълумки, шахснинг хислат ва фазилатлари фаолият кўрсатиш
жараёнида шаклланади ва фаолиятнинг натижаси ҳисобланади. Шу
сабабли ўқитувчиларда янгиликка интилувчанлик ва мустақил
мутолаа
қилишга доимо зарурият сезиш психологиясини сингдириш лозим. Чунки
янгилик инсонга улуғворликдан кўра кўпроқ завқ бағишлайди. Агар
ўқитувчиларда инновацион фаолиятга тайёрлаш вазифалари малака
ошириш жараёнида амалга оширилса, амалиётда таълим-тарбия жараёнига
илғор педагогик ва ахборот технологияларини татбиқ этиш ишлари анча
самарали бўлади ҳамда масофадан ўқитиш тизимидан кутилган
натижаларга эришиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: