participated, he thinks, writes down and making sketches).
2) Getting new knowledge and skills
3) Process of providing opportunities for knowledge and skill
acquisition, or process of teaching
There are several principles in the base of modular teaching.
1.
Focus on the development of students’ independent work,
stimulate their cognitive activity
2.
The most efficient use of time
3.
The changing role of the teacher, switching the role of an
informant to a consultant, who manages the entire process of learning
4.
Regular control of level of assimilation, and evaluation of
educational achievements.
5.
Combination of individual and group forms of activity
Conclusions:
1.
Test-modular teaching is acceptable for department of
“Human anatomy”, but requires thorough preparation in terms of making
modules and their corrections.
2.
First modular group, consisting of 4 students, shows high
results: 2 students got best and 2 good grades.
3.
As any other program, test-modular and its teaching has its
own priorities and limitations, which are corrected during teaching
process.
Using literature:
Edward D., Frohlich. Anatomical Scienses. Printed in the United States of
America.1999.
Pamela Mackinnon and John Morris. Oxford textbook of functional
Anatomy. OxfordUniversitypress, 2005.
465
АНАТОМИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Ҳ.А.Расулов, А.Г.Ахмедов, Г.А.Примова
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури” талабларини амалга ошириш жараёнида юқори малакали
раҳбарларни тайёрлаш муҳим муаммо сифатида кун тартибига
қўйилмоқда. Бинобарин, узлуксиз таълим тизимининг самарали фаолият
кўрсатиши, энг аввало, малакали раҳбар ходимлар фаолиятига боғлиқдир.
Шу боис, амалга оширилаётган таълимий ислоҳатлар кадрлар тайёрлаш
тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти
истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва
технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта
қуришни назарда тутади.
«Модули ўқитиш» термини халкаро тушунча модул билан боғлиқ
бўлиб, унинг бита маъноси – фаолият кўрсата оладиган узаро чамбарчас
боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у,
модули ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган информация
блоки сифатида тушунилади.
Модул фанининг фундаментал тушунчаларини – маълум ходиса ёки
қонун, ёки бўлим, ёки маълум бир йирик мавзу ёки ўзаро боғлиқ
тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади.
Мақсад. Аъзолар, аъзолар тизими анатомиясини ўрганишда
талабаларга организмнинг бир бутунлиги, яъни организмнинг айрим
кисимларининг узвий боғлиқлигини ҳар томонлама ёритиб бериш керак.
Аъзолар, аъзолар тизими ва бутун организм тузилиши хақида билим олиш
билан бирга, тузилишининг мураккаблиги, аъзолар ва уларнинг айрим
қисмларини эркин топиб аниклаш, яъни анатомик манбалар билан
ишлашни ўргатиш керак.
Кадимий анатомия фани аъзоларни алоҳида–алоҳида ўрганиб
келган, уларнинг ўзаро муносабатларини, организмнинг бир бутунлигини
хисобга олмасдан, фақат далилларни тўплаш билан чегараланган. Ҳозирги
замон анатомияси организмнинг ягона система эканлигини, унинг ташки
муҳит билан чамбарчас боғлиқлигини, аъзоларнинг шакли билан
функциясининг бир-бирига бевосита алоқадор эканлигини назарда тутади.
Анатомия фани ўз олдига қўйган мақсадларига кўра, бир неча
бўлимларга
бўлинади. Одам
организми
тузилиши,
ривожланиш
хусусиятларини эволюцион нуктаи назардан – филогенезига таққосланган
ҳолда хамда одам ҳолатига ўтиш жараёни – антропогенезини солиштирма
анатомия ўрганди.
466
Организмнинг пайдо бўлишини, туғилгунча она қорнида ўсиб,
ривожланиб токи туғулгунча бўлган даврни эмбриология фани ўрганса,
туғилгандан бошлаб то хаётнинг охиригача бўлган даврни “ёшга караб”
анатомия шуғулланади.
Анатомия
шу
билан
бирга
аъзоларнинг
жойлашиш хусусиятларини,
уларнинг
ўзаро
муносабатларини,
чегараларини, проекциясини – топографик анатомия ўрганди. и.
Организмнинг шаклланиши ва ривожланишига, шунингдек, одамлар яшаб
турган муҳитнинг иқлимий – географик шароити, ижтимоий тузум каби
омилларни таъсирини ўрганиши билан антропология шуғулланади.
Одам организми аъзоларининг тузилиши уларнинг бажарадиган
вазифасига боғлиқ холда текшириш фукционал анатомия фанининг
вазифасидир.
Аъзоларнинг ички тузилишини, уларни ташкил килган тўқималар,
хужайраларни ўрганиш билан гистология фани шугулланади. Аъзоларнинг
касаллик ҳолатидаги тузилишини ўрганиш билан эса патологик анатомия
шуғулланади.
Анатомия фанини ўқитишда барча фанлар сингари янги замонавий
ўқитиш технологиялари кенг жорий килинмокда, бу орқали фанни
талабалар томонидан ўзлаштириш даражаси ҳамда мустақил фикирлаш,
тушуниб идрок қилиш самарадорлиги сезиларли даражада ўсганлигини
гувоҳи бўлаяпмиз.
Педагогик технологиялар - барча бошқарилувчи ташкилий кисмлар
ва уларнинг боғлиқлигини тахлил килиш, танлаш, лойихалаш ва назорат
килиш йули билан педагогик самарадорликни юкори даражага кутариш
хамда бу борада тизимли ёндашувни жорий этишни ифодалайди.
Анатомия фанини ўқитишда юқори самарали замонавий таълим ва
инновация технологиялари, шунингдек илғор хорижий тажрибалар ва
интернет тармоғи, мултимедия тизимлари, ахборот коммуникация
технологиялари ўқув жараёнига фаол тадбиқ этилмокда.
Илмий-техник
ривожланиш
халқ
хўжалигини
қайта
қуроллантиришини ва турли соҳаларда қўлланилувчи техника ва
технологияларнинг тез алмашиб туришини тақозо қилмоқда. Бугунги кун
учун фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида жамлаган янги восита
ва технологияларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши оддий ҳолга
айланиб қолди. Илмий – техник ривожланиш жараёнида замонавий ишлаб
чиқариш асосларининг ўзгариши, янги қурилма ва технологияларнинг
қўлланилиши ақлий меҳнат ҳиссасининг, ишчининг меҳнатдаги ижодий
қобилиятининг, унинг касбий мобиллигининг ошишига ва табиийки,
талабалар олий юртларда олиши керак бўлган билим ва қобилиятлар
тизимининг ўзгаришига олиб келмоқда. Касбий тиълимни компьютерда
қўллаб-қувватлаш соҳасининг тизимли ўрганилиши XX асрнинг
охирларида бошланган.
467
Бу давр ичида АҚШ, Франция, Япония, Россия ва бошқа қатор
давлатларнинг ўқув юртларида турли хилдаги ЭҲМлар учун таълимга
мўлжалланган кўплаб компьютер тизимлари ишлаб чиқилган. Лекин
бундай тизимларнинг қўлланилиш соҳалари анча кенгдир. Бу – катта
саноат ташкилотлари, ҳарбий ва жамоатчилик соҳаларида кадрларни
мустақил тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб борувчи
ташкилотлардир. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда янги
мураккаб қурилма ва технологияларни ўрганиш ва амалга киритиш
жараёнларини тезлаштириш учун уларга компьютерли ўрганиш
тизимларини киритиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Чет элда ўргатишга
мўлжалланган "юмшоқ" дастурий воситани ишлаб чиқиш юқори малакали
ишчилар
(рухшуносларни,
фан
ўқитувчиларини,
компьютер
дизайнерларини, дастурчиларини) меҳнатини талаб қилгани учун жуда
"қиммат" соҳа ҳисобланади. Лекин шунга қарамай кўпгина чет эл
фирмалар таълим масканларида янги компьютерли ўқув тизимлари
яратилишини молиялаштирди ва бу соҳада ўз изланишларини олиб
боришмоқда. Методологик томондан касбий тайёргарликни қўллаб-
қувватлашда
компьютер
воситаларининг
ишлаб
чиқилиши
ва
қўлланилиши бошидан бошлаб бир-бири билан боғлиқ бўлмаган турли
соҳаларда ривожлана бошланган.
Мультмедияли техник воситаларга эга бўлган компьютерлар видео
ва аудио ахборотларнинг дидактик имкониятларидан фойдалана олади.
Гиперматн тизимлари ёрдамида матннинг ўзида мурожаатларни ташкил
қилса бўлади, бу эса калит сўзлар ёрдамида керакли маълумотларни
излашни осонлаштиради. Гипермедия тизимлари фақат матнни эмас, балки
таъсвирни, рақамлаштирилган товушни, расмларни, мультфильм ва
видеофильмларни ўзаро боғлаш имконини беради. Бундай тизимлардан
фойдаланиш электрон қўлланмалари, справочникларни, китобларни,
энциклопедияларни яратиш ва компакт дисклар ёрдамида тарқатиш
имконини беради. Ахборот телекоммуникацион тармоқларнинг ривожи эса
сайёрамизнинг турли нуқталарида сақланаётган катта ҳажмдаги
маълумотга эришиш имконини яратади ва шу билан бирга масофавий
таълим тизимлари ривожига туртки беради.
Компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан дарс
жараёнида фойдаланиш, таълимда янги сифат кўрсаткичига эришиш учун
таълим тизимини ахборотлаштириши лозим. Бунинг учун таълим
жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишда
ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш зарур.
Анатомия фанини ўқитишда барча фанлар сингари янги замонавий
ўқитиш технологиялари кенг жорий килинмокда, бу орқали фанни
талабалар томонидан ўзлаштириш даражаси ҳамда мустақил фикирлаш,
тушуниб идрок қилиш самарадорлиги сезиларли даражада ўсганлигини
гувоҳи бўлаяпмиз.
468
Do'stlaringiz bilan baham: |