Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

 
 
 


415 
АКУШЕРЛИК ФАНИДАН 4-КУРС ТАЛАБАЛАРИНИ ЯНГИ 
ТЕХНОЛОГИЯ БЎЙИЧА ЎҚИТИШ 
 
Нигматова Г.М. 
Тошкент Тиббиёт Академияси
nigmatovagm@rambler.ru 
 
Акушерлик ва гинекология фани жуда қизиқ ва шу билан бирга 
жуда мураккаб фан. Бунда биз бир организмда янги бир бошқа организм 
ривожланаётганини кузатиш ва натижада янги хаёт пайдо бўлишини 
ўрганамиз, бу физиологик жараён бўлган сабабли хомиладорлик даврида 
оналар ёки гўдаклар ўлими бўлмаслиги керак, лекин бунга қарамай бу 
даврда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар ва асоратлар 
кузатилади ва курс давомида хар бир ҳолатни ўрганиб чиқамиз, албатта бу 
талабаларга жуда қизиқ, чунки хар бар талаба бу бўлажак ота ва она.
Энг муҳими, мустақиллик йилларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш 
давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишда, аввало, 
юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган 
ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш масаласи эътиборимиз 
марказида бўлиши лозим. Шулар қаторида тиббиёт муассасалари, 
жумладан, жойларда фаолият кўрсатаётган перинатал марказларнинг 
моддий-техника базасини, уларнинг кадрлар салоҳиятини янада 
кучайтириш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг иш 
самарасини ошириш, перинатал ҳамширалар сонини кўпайтириш, акушер-
гинекологлар, болалар шифокорларининг малакасини юксалтириш 
масалаларига алоҳида аҳамият беришимиз керак”. 
Олиб борилаётган тўғри сиёсат туфайли ўтган йиллар мобайнида 
оналар ўлими кўрсаткичи уч маротабага камайди. Аммо, биз ҳамон 
ривожланган давлатлар кўрсаткичига ета олганимиз йўқ. Шуни инобатга 
олган ҳолда, мен дарс утиш жараёнида талабаларга илмий тадқиқот усули 
бўлган таққослаш орқали таҳлил ўтказиш мақсадида аниқ вазифа қўйдим:
 Бугунги кунда Ўзбекистонда оналар ўлими тизимида биринчи 
ўринда акушерликда қон кетишлар сабаб бўлмоқда.Мана шу ҳолатни 
ўрганиб, натижа сабабларини аниқлаб беришлари лозим.
 Талабалар томонидан тадқиқот ўтқазилди. Бунда улар: далилларга 
асосланган тиббиёт (ДАТ) натижаларига таянган холда, халқаро 
стандартларни, гайдлайн ва Кохрайн кутубхоналарини изланишларидан 
сўнг, саволларга жавоб топиб тегишли хулосалар чиқардилар:
Оналар ўлимининг 50% дан ортиқ ҳолатида УАШ томонидан:
 
ўз вақтида ҳавф омиллари аниқланмаганлиги, тўлиқ ташхис 
қўйилмаганлиги 


416 
 
ҳомиладорликни 
олиб бориш тактикаси стандартларга 
асосланмаганлиги
 
қон 
кетганда 
квалификацион 
биринчи 
ёрдам 
тўлиқ 
кўрсатилмаганлиги 
 
қон кетган миқдори тўғри баҳоланмаганлиги ва ўрни 
тўлдирилмаганлиги маълум бўлди . 
Юқоридаги 
тадқиқот 
натижаларига 
асосланадиган 
бўлсак, 
акушерликда қон кетишни олдини олишда УАШнинг аҳамияти жуда 
муҳим ҳисобланади. Чунки ҳомиладор аёл, айниқса қишлоқ шароитларида 
(стационар узоқлик қилганда) биринчи бўлиб айнан ҚВПга келади ва 
шунда УАШ ўз билим ва маҳоратини профессионал даражада кўрсата 
билиши керак.
Менинг педагог сифатида асосий вазифам талабаларимга УАШ 
сифатида ёрдам кўрсатишда, шу билан бирга оналар ўлими 
кўрсаткичларини яхшилашда хар биртасининг ўз хиссасини қўшишида 
уларнинг аҳамиятини кўрсатиб бериш. Бунинг учун, бўлажак УАШ бундай 
холатларда,ўзини реал вазиятда қандай тутишини англаши керак ва муляж 
ёрдамида ўқув жараёнида хато қилса хам, қийналса хам қайта-қайта 
ўрганишлари лозим, бу хар бир талабамга эртаги кунда поликлиника 
шароитида бемор билан битта ўзи юзма - юз қолганида унга хеч қачон 
хатога йўл қўймаслигини кафолатлайди. Конфуций айтганича
“Эшитганимни – унитаман, кўрганимни – эслаб қоламан, бажарганимни – 
тушунаман». 
Талабаларда клиник фикрлашни ва мустақил билим олишни 
ривожлантиришдаги қизиқарли бўлган тадқиқот усулларидан бири 
“Аудит” усулини курсимизга киритганмиз. Бу усулни ўтқазишда 
патологик туғруқни тарихига асосланган ҳолда ретроспектив анализ олиб 
борамиз. Шунда қайси босқичда тактика нотўғри олиб борилгани 
аниқланади (педагог олдиндан поликлиника шароитида УАШ томонидан 
камчиликларга йўл қўйган туғруқ тарихини тайёрлайди). Кейинги 
босқичда ўхшаш ҳолат проспектив анализ қилинганда тўғри тактика 
қўлланганлиги ва асоратни олдини олинганлиги талабалар томонидан 
педагог ёрдамида аниқланади. 
Клиник тадқиқот “Муаммони ҳал қилиш” услуби орқали “Аудит” 
ўтқазиш:
 
Тегишли муаммоларни узлуксиз ва мақсадга йўналтирилган 
ҳолда таълим олувчилар олдига қўйиш, педагог раҳбарлигида мазкур 
муаммоларни ечимини топиш орқали янги билимларни фаол эгаллайди.
 
Талабаларда мустақил ижодий билим олиш фаолиятини 
таъминлашда мазкур схемадан фойдаланамиз: 
муаммоли вазият → муаммони шакллантириш → муаммони ҳал этиш 
усулини излаш → муаммони ҳал этиш → ечимини текшириш.


417 
 
нафақат муаммо, мазкур муаммо бўйича маълумот излаш, 
олинган маълумотни таҳлил этиш ва унинг ечими. Бунда асосий вақт 
маълумот қидиришга кетади. Вазифа сифатида муаммони олган талаба, 
маълумотни қидириш ва йиғиш орқали муаммонинг моҳиятини англайди, 
энг муҳими – у олинган маълумотни тадбиқ этиши.
Клиник илмий-тадқиқот усуллари: 
 
Талабаларнинг ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда 
таълим олишлари, мустақил равишда ахборот излашлари, таълимда илмий 
асосланган натижалар ва тиббиёт фанидаги дунё тажрибасидан кенг 
фойдаланиши юқори натижаларни бериши мумкин. 
 
Нафақат 
муаммо, 
балки 
ушбу 
муаммо 
юзасидан 
маълумотларни излаб топиш, уларни таҳлил қилиш ва муаммонинг 
самарали ечимини топишга имконият яратади. Юқоридагиларни инобатга 
олсак, талабаларнинг таълим олиш жараёнидаги асосий вақти керакли 
маълумотни излаб топишга сарф этилади. Муаммоли ҳолатни вазифа 
сифатида олган талабалар, нима мақсадда маълумот излаётганлигини 
англаб етади ва энг асосийси маълумотлардан унумли фойдалана 
оладилар. 
 
Талабани амалиётда дуч келиши мумкин бўлган реал ҳаётдаги 
вазиятлар асосида билим олишга қизиқтиради. 
 
Олдиларига қўйилган саволларга ўзлари жавоб топишга 
ўрганадилар. 
 
Талабаларда маълумотни аниқлаш ва излаб топишга ундайди 
ва шу билан бирга келажакда уларда илмий тадқиқот ишлар олиб боришга
қизиқиш уйғотади. 
Талабаларда мустақил клиник фикрини ривожлантиришга, 
муаммога ижодий ёндошишига, жамоа бўлиб ишлашига ва янги ютуқларга 
эришишига ёрдам беради. Республикада оналар ўлими кўрсаткичларини 
камайтиришда УАШ ларни ролини мухимлигини клиник тадқиқот 
натижалари ва далилларга асосланган услублар ёрдамида сингдириш 
зарур, чунки шу йўл билан талабаларни билим ва махоратларини ошириш 
мумкин. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish