Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Қимматли қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозорлари



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 Қимматли қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозорлари 
СамДАҚИ, катта ўқитувчи. Исмаилов Н.И. 
 
Қимматли қоғозлар бозорининг асосий мухим бозорларидан бири 
унинг қимматли қоғозларнинг уюшган ва қимматли қоғозларнинг уюшмаган 
бозорлари ҳисобланади.
Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори
-бу қимматли қоғозларнинг 
муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари 
ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг 
ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга 
солинган. 
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори
-бу қимматли қоғозларнинг 
муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан 
операциялар савдолар ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг 
иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларига риоя этилмаган холда амалга 
оширилади. 
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори-бу шундай бозорки, унда 
битимлар тузиш, қимматли қоғозлар ва иштирокчиларга қўйиладиган 
талабларнинг қоидалари белгиланмаган, савдолар сотувчи ва харидорнинг 
шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга оширилади

Мазкур 
бозорларда тузилган битимлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш тизими мавжуд 
эмас. Бундан ташқари, битимлар иштирокчиларнинг қандайдир муҳофаза ва 
суғурта механизимларидан фойдаланмагани холда амалга оширилади 
(масалан, 
сотувчи 
томонидан 
қимматли 
қоғозларнинг 
махсус 
ҳисобрақамларда олдиндан муҳосара қилиниши, қимматли қоғозлар 
харидорлари томонидан пул маблағлари бир қисмининг олдиндан тўланиши 
ва х. к.), одатда бундай холлар биржа савдоларида ўринлидир. Шу билан бир 


163 
вақтда, битимлар махсус рўйхатга олувчилар томонидан Қонун билан 
белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор "кўча" ёки 
"тартибсиз" бозор, деб номланишига қарамай, у мутлақо чалкаш ва тартибсиз 
бозор эмас, чунки битимда иштирок этаётган томонлардан қайсидир 
бирининг товламачилик қилгани аниқланган холларда, тартибга солувчи 
давлат идораси тергов ишини олиб боради. Бундай бозорда сифатли 
қимматли қоғозлар хам, улар бўйича катта дивидендлар олиш, ёки барча 
қўйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўлган даромадли қимматли 
қоғозлар хам, шунингдек, эмитентлари мураккаб молиявий ахволда ёхуд 
банкротлик ёқасида бўлган яроқсиз, деб номланувчи акциялар хам сотилиши 
мумкин. Бизнинг мамлакатимизда уюшмаган бозорда янги барпо этилган, 
шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бирламчи ва иккиламчи 
эмиссиялари акциялари, банк хамда тижорат векселлари сотилади ва харид 
қилинади. Ўзбекистонда ХИФлар акцияларининг бевосита ХИФларнинг 
ўзлари томонидан амалга оширилган ёки Халқ банки бўлимлари орқали 
бирламчи сотилиши бундай бозорларга мисол бўлади. 
Биржадан ташқари уюшган бозорларга мисол тариқасида NASDAQ 
(National Association of Securities Dealers-Инвестицион дилерлар миллий 
ассоциациясининг автоматик котировкаси тизими) Инвестицион дилерлар 
миллий ассоциацияси тизимини (АҚШ), SESDAQ (Singapore Stock Exchange) 
Сингапур фонд биржаси қошидаги автоматик котировка ва дилинг тизимини, 
"ХЕТКА" Англия-Германия тизимини келтириш мумкин. Ўзбекистонда 
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозори "Элсис-Савдо"- 
биржадан ташқари электрон тизими орқали амалга оширилади. "Элсис —
Савдо"-биржадан ташқари савдолар электрон тизими қимматли қоғозларни 
харид қилиш ва сотиш учун тушган буюртмаларни жамлаш хамда бажариш 
тамойилига асосланиб фаолият юритади. Савдоларда у ёки бу эмитентнинг 
акцияларига қимматли қоғозлар билан тузиладиган энг катта хажмдаги 
битимларни таъминловчи ягона нарх белгиланади. Бундан шу нарса келиб 
чиқадики, акцияларнинг харид ва сотиш нархлари битта савдо битими 
давомида барча харидорлар учун тенг бўлади. Биржадан ташқари 
савдоларнинг электрон тизими Ўзбекистоннинг ҳар қандай фуқаросига фонд 
бозорида брокерни четлаб ўтган ҳолда, мустақил ишлаш имконини беради. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish