III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
85
бўлиши лозим, бу эса стандарт телевидение каналининг узатиш полосанинг
сезиларли даражада кенгайтиришни талаб қилади. (Ўзбекистон
ва МДХ
давлатларида 8МГц, Европа, АҚШ,Японияда 6 МГц)
Шунинг учун ҳам рақамли телевизион сигналларини узатишда,яъни
частоталар полосасидан самарали фойдаланишда, айниқса
бир неча оддий
аниқликдаги сигналларни битта каналда узатиш ѐки юқори аниқликдаги
телевизион сигналларни узатиш учун мураккаб модуляцияларни қўллашга
тўғри келар эди.
Бундан
ташқари
аналог
телевидениедаги
оний
қийматлари
узатиладиган тўлиқ рангли телевизион сигнал (ТРТВС) ва овоз ташкил
этувчисидан фарқли равишда рақамли телевидение тизимида, алоқа канали
орқали, алоҳида телевизион программаларнинг(программа оқимлари)
сиқилган рақамли оқимлари узатилади. Бунда программа оқими видео, аудио
ва қўшимча ишчи ахборотлар сигналларини
бирлаштирган якка транспорт
оқимини ташкил этади.
МPEG – 2 нинг транспорт оқими 4та программа оқимини ўз ичига
олади ва МPEG-4 транспорт оқими эса 8 – 12та программа оқимини олади.
Транспорт оқимининг халақитбардошлигини ошириш муҳим вазифа,
чунки халақитлар аналог телевидение кўрсатиш сифатини ѐмонлаштирса,
рақамли ахборотнинг халақит сигналлари орқали бузилиши тасвир ва овозни
жуда катта бузилишларига ѐки телевизион ахборотларни умуман йўқолишига
олиб келиши мумкин. Амалиѐтда бу кўрсатув кадрларининг ―қотиб қолиши‖
ѐки уларда мозаикали(чаплашиб кетган) кадр пайдо бўлишига олиб келади.
Шундай қилиб, рақамли телевизион каналларда, халақитбардошлик
етарли даражада таъминланмаса, улар нормал фаолият кўрсатишлари мумкин
эмас. Шунинг учун хатоликлар пайдо бўлиш сабабларини кўриб чиқамиз:
– халақитлар -шовқинларнинг табиий ҳар хил турлари (иссиқлик
шовқини, зарядлар ташувчиларнинг генерация – рекомбинациясини
шовқини, касрий шовқини ва ҳ.к), улар асосан қабул қилгичларнинг
кириш
каскадларида намоѐн бўладилар;
– индустриал ва атмосфера халақитлари (қисқа кўринишдаги,
ѐйсимон разрядланишлар -пайвандлаш аппаратларида, электр транспорти
воситаларида, момақалдироқ вақтида);
– интерферацион халақилар -қўшни худудларда худди шу
частоталарда ишлайдиган радио узатгичлардан чиқувчи халақитлар;
–
кўп нурли радиотўлқинлардан ҳосил бўлувчи халақитлар-ернинг
усти,
қурилиш
иморатлари,металл
сатҳлардан
ва
ҳ.к.
қайтган
радиотўлқинлар
.
Шундай қилиб,
халақитлар бирламчи ва пакетли (гуруҳли)
бўлишлари мумкин.
Бирламчи (якка) хатолар бир бирига боғлиқ
эмас ва пакетли хатолар
бирданига бир неча қўшни иккилик символларни бўлиши мумкин. Мисол
учун: кўп узоқ давом этган импульс халақитлар тасвир сигналида кема кет
келаѐтган бир неча иккилик символларни барчасини нолга ѐки бирга
айлантириши мумкин.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
86
Халақитлардан сақланишнинг анъанавий усуллари:
телевизион
сигналларнинг узатгичлари қуввати ошириш, антенналарни айни ҳолатга мос
келувчи кўрсатгичларини таъминлаш, қабул қилгич қурилмаларида кичик
шовқин чиқарувчи деталларни қўллаш, совитиш қурилмаларини ишлатиш
(вентиляция қўллаш), қўшни худудларда частота тақсимланишини
оптималлаштиришлардир
Рақамли
сигналлар узатилганда эса, халақитларни камайтириш учун,
халақитларнинг пайдо бўлишини аниқловчи ва уларни йўқотилишини амалга
оширувчи махсус кодлардан фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари танланган модуляция усули ҳам халақитларни
камайтиришга йўналтирилган бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам рақамли
телевидениеда сигналларни узатиш усуллари аналог телевидениедан тубдан
фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: