МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР ЎЙИН
ФАОЛИЯТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Н.Қ. Абидова ТДПУ ўқитувчиси,
М. Шукуржонова ТДПУ талабаси
Ўйин фаолияти - болалар ҳаѐтида алоҳида мазмунга эга. Ўйинни «ҳаѐт
йўлдоши» cифатида қабул қилиш лозим. Мактабгача ѐшдаги болалар ҳаѐтида у
асосий мазмунни ташкил қилиб, етакчи фаолият сифатида туртиб чиқади,
меҳнат ва ўқиш билан чамбарчас боғлиқдир. Кўпчилик жиддий ишлар болада
ўйин шаклини эгаллайди. Бу шахснинг барча томонларини ўзига жалб қилади:
бола ҳаракатланади, гапиради, идрок қилади, фикрлайди; ўйин давомида унинг
тасаввури ва бошқа психик жараѐнлари фаоллашади. Ўйин – бу эркин ва
мустақил фаолият бўлиб, боланинг шахсий ташаббускорлиги билан юзага
54
келади, ҳамда фаол ижодий характер, юксак эмоционал мазмунга бойлиги
билан ажралиб туради.
Ўйин фаолияти бола ҳаѐтида, унинг жисмоний, руҳий, ақлий камолатга
етишида муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Ўйин орқали ақли заиф
болалар тафаккур, тасаввур, хотира, диққати каби барча психик жараѐнлари
ривожланади ва атроф - муҳит ҳақидаги билими янада кенгайиб боради.
Мактабгача таълим муассасасида ўйин фаолиятидан тўғри ва унумли
фойдаланиш, ҳар бир ўтказиладиган машғулотлар ва сайр фаолиятининг
самарадорлигини ошириб боради.
Ўйин ақли заиф боланинг психологик кўринишига ривожлантирувчи
таъсир кўрсатувчи, энг яқин ривожланиш соҳасини таъминловчи етакчи
фаолият бўлиши керак
12
.
Ақли заиф болада мустақил, кетма-кетликка амал қилган ҳолда ўйин
ташкил этишини секинлаштирувчи сабаблар ичидан, авваламбор, асосийсини –
бош мия пўстлоғи интегратив функциясининг ривожланмаганлигини ажратиб
кўрсатиш керак, шу сабаб катталар билан эмоционал мулоқот, статик
функциялар, нутқни ўзлаштириш муддатлари кечикишини келтириб чиқаради.
Ўйинни ташкил қилишга бола ривожланиши учун зарур педагогик
шароитларнинг йўқлиги ҳам салбий таъсир қилади, буни айниқса, мактаб
ѐшигача бўлган ақли заиф болалар ѐпиқ турдаги муассасаларда
тарбияланганларида кузатиш мумкин. Зарур янги эмоционал таассуротлардан
маҳрум ақли заиф бола - олигофрен шахслар, предметларнинг тор доираси
билан таниш; унинг ҳаѐти чекланган бир хилликда кечади. Шу тариқа ундаги
мавжуд органиr нуқсонга атроф олам ҳақидаги ночор ва баъзан бузилган
тушунчалар қўшилади.
Кичик ѐшдаги акли заиф болалар махсус мактабгача таълим
муассасаларига келганларида, одатда, умуман ўйнашни билмайдилар, улар
ўйинчоқларнинг функционал белгиланишидан қатъий назар бир хилликдаги
амалларни бажарадилар. Бола узоқ вақт давомида кубик, ўрдак, машинани бир
хилликда тақиллатиб ўтириши мумкин
13
.
Бунда айниқса, қўғирчоққа бўлган муносабат эътиборга молик, у худди
бошқа ўйинчоқлардек қабул қилинади. Қўғирчоқ шодон туйғуларни пайдо
қилмайди ва одам ўринбосари сифатида қабул қилинмайди. Жонивор-
ўйинчоқлар ҳам ақли заиф болада қизиқиш хисларини уйғотмайди. Улар билан
бажариладиган амаллар худди кубик ва машиналардагидек бўлади.
Ўргатилмаган ақли заиф болалар орасида ўйинчоқнинг таъмини ―татиб‖
кўришни ѐқтирадиганлари ҳам учрайди. Улар рангли кубикнинг бир қисмини
тишлаб узиб олмоқчи бўладилар, матрѐшкани ялайдилар. Ўйинчоклар билан бу
12
Морозова Н.Г. Формирование познавательных интересов у детей дошкольного возраста с
отклонениями в развитии // Особенности развития и воспитания детей дошкольного возраста
с недостатками слуха и интеллекта / Под ред. Л. П. Носковой - М.,1984.- с.65- 73
13
Психологические процессы и свойства личности умственно отсталых детей / ГПИ им. А.
И. Герцена: Учеб. пособие- Л.,1981.- 62с.
55
каби амаллар асосан чуқур ақли заиф болаларга хос, лекин бир қатор
ҳолатларда улар шунчаки ўйинчоқлар билан ўйнай билмаслик, уларни
функционал белгиланиши бўйича қўллай олмаслик натижаси ҳам бўлади.
Ақли заиф болаларнинг аксарият қисмида амаллар билан биргаликда
жараѐнли ҳаракатлар ҳам кузатилади, бунда бола узлуксиз бир хил ўйин
жараѐнини такрорлайди: қўғирчоқни ечинтириб-кийинтиради, кубиклардан
қурилма ясаб-бузади; идиш-товоқларни олиб жойига қўяди.
Мактабгача таълим муассасасида тарбияланмаган мактаб ѐшигача ақли
заиф болаларнинг ўзига хос томони уларнинг ноадекват ҳаракатлар
бажаришидир. Бундай ҳаракатларни на мантиқ, на ўйинчоқнинг функционал
белгиланиши билан тушунтириш мумкин, уларни зинҳор нормал бола ўйинида
кузатиш мумкин бўлган ўринбосар предметларни қўллаш билан адаштирмаслик
керак. Нормал мактаб ѐшигача бола жон-жон деб қошиқ ўрнига таѐқча, совун
ўрнига кубик ва х.к. ишлатади. Бундай ҳаракатларни ўйин талаблари тақозо
қилади ва бу унинг олий даражада ривожланаѐтганини кўрсатади. Лекин
махсус мактабгача таълим муассасаларига келган ақли заиф болаларда айнан
шундай ўринбосар предметларни ишлатиш ҳаракатлари умуман учрамайди.
Ўйин жараѐнида интеллектуал камчиликларга эга болалар ўйинчоқларни
овоз чиқармай, жимгина ўйнайдилар, баъзи-баъзида алоҳида эмоционал
товушлар чиқарадилар, баъзи ўйинчоқ ѐки ҳаракатлар номини ифодаловчи
сўзларни талаффуз қиладилар. Ўргатилмаган ақли заиф бола ўйинчоқлардан тез
чарчайди. Унинг ўйнаш давомийлиги одатда ўн беш дақиқадан ортмайди. Бу
нарса ўйинчоқларга бўлган ҳақиқий қизиқиш йўқлигидан далолат беради
14
.
Махсус таълимсиз ақли заиф болаларда ўйин етакчи ўринни эгаллай
олмайди ва албатта психик ривожланишига таъсир қила олмайди. Бундай
кўринишда ўйин аномал бола ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш ва
компенсaциялаш воситаси бўла олмайди. Ақли заиф болаларга таълим ва
тарбия бериш дастурида ―Ўйин‖ бўлимига марказий ўрин ажратилиши бежиз
эмас. Бу билан ўйин фаолиятининг бола ривожланишини бойитиш, аномал бола
психикасидаги турли нуқсонларни коррекциялаш ва компенсaциялаш, мактабда
ўкишга тайѐрлашдаги аҳамияти кўрсатилган.
Маълумки, боланинг ўйин фаолияти кўп қиррали, ўйинлар ҳам турли-
туман. Уларнинг орасида асосий ўринни сюжетли-ролли ўйинлар эгаллаган.
Унинг бола ривожидаги алоҳида ролини ҳисобга олган ҳолда, дастур ақли заиф
болада босқичма-босқич сюжетли-ролли ўйин механизмини шакллантиришга
эътибор қаратади.
Дефектолог-ўқитувчи олдида ақли заиф болаларни ўйинлар оламига аста-
секин олиб кириш, унга турли ўйин жараѐнларини, тенгқурлари билан мулоқот
қилишнинг турли воситаларини ўргатиш вазифаси ѐтади.
14
Лапошина Э. В. Особенности ознакомления умственно отсталых дошкольников с
некоторыми предметами ближайшего окружения. // Дефектология- 1991.- №6.- с.72- 77
56
Do'stlaringiz bilan baham: |