РУХИЙ РИВОЖЛАНИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ
БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Н.Қ. Абидова ТДПУ ўқитувчиси
Ш. Самигжонова ТДПУ талабаси
58
Рухий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни билиш жараѐнларини
ўзига хослиги билан ажралиб туради, шунингдек рухий ривожланиши
сустлашган болаларда хотира ҳажмининг камайганлиги, қисқа ва узоқ
муддатли хотира турларида яққол кўзга ташланади.
РРС болалар хотирасининг ҳажми, эслаб қолишнинг турғунлиги, қисқа
муддатли, оператив, ихтиѐрий, ихтиѐрсиз хотира турлари нормал
тенгдошларидан бирмунча пастлиги аниқланган. Қисқа муддатли хотира
даражаси нормал тенгдошларига нисбатан паст бўлиб, унинг ҳажми аксарият
ҳолда 5 рақамидан ошмайди РРС ўқувчиларнинг механик хотираси нормал
ўқувчилар даражасига яқин бўлиб, ақли заиф болалар даражасидан кескин фарқ
қилади. (Ғ.Б.Шоумаров).
РРС болаларни хотира жараѐнларининг хусусиятларига кўра 3 та гуруҳга
бўлиш мумкин.
1. Нормал ўқувчиларга яқин бўлган даража.
2. Нормал ўқувчилар билан ақли заиф болалар орасидаги даража.
3. Ақли заиф болаларга яқин бўлган даража.
Содда, мураккаб бўлмаган материалларини эслаб қолиш вазифаларини
бажаришда РРС ўқувчилар, нормал ўқувчилар даражасига яқинлашса, хотира
фаолиятлари мураккаблашган сари ақли заиф болалар даражасига яқинлашади.
РРС ўқувчиларнинг сўз-мантиқ тафаккури етарли ривожланмаган бўлиб,
баъзи ҳолатларда уларни енгил даражадаги ақли заифлардан фарқлай олмаслик
мумкин. Аммо, уларнинг кўргазма-ҳаракат ва кўргазма-образли тафаккур
турлари ақли заифлардан кескин фарқ қилиб, нормал тенгдошларига
яқинлашиб боради. Бу эса уларнинг билиш фаолятларида катта ривожланиш
имкониятлари мавжудлиги ва уларнинг бир қисми маълум таълим йилларидан
кейин, махсус таълим-тарбия ва даволаш ишлари натижасида ўз нормал
тенгдошларига етиб олиши мумкинлигини кўрсатади.
РРС ўқувчилар нормал тенқурларига нисбатан камроқ, лекин ақли заиф
болаларга нисбатан кўпроқ белгиларни аниқлайдилар. Лекин, шу билан бирга
уларнинг таҳлил жараѐни режасиз равишда бажарилганлиги сабабли
объектнинг кўпгина қисмлари тушириб қолдирилади. РРС ўқувчиларда
тафаккур жараѐнлари: таҳлил – тавсифдан ташқари умумлаштириш,
таснифлаш, системалаштириш, таққослаш даражалари жиҳатидан нормал ва
ақли заиф ўқувчилар тафаккур жараѐнлари орасида бўлади. Берилаѐтган вазифа
мураккаблашган сари РРС ўқувчиларнинг тафаккур қилиш савияси ақли заиф
болаларникига яқинлашиб боради. Тафаккурнинг бошланғич синфлардаги
тараққиѐт динамикасини ўрганган, кузатган Т.В. Егорова бошланғич синф
охирига келиб, аксарият ҳолда РРС ўқувчилар тафаккури нормал болалар
тафаккури савиясига яқинлашганлигини кўрсатади. Бу яқинлашиш айниқса,
РРС ўқувчилар томонидан умумлаштириш ва таснифлаш жараѐнларида ўз
ифодасини топади.
РРС болалар тафаккурига оид илмий изланишларни таҳлил қиладиган
бўлсак, РРС болалар тафаккурининг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
1. Сўз – мантиқ тафаккур турининг қуйи даражадалиги билан, нисбатан
сақланган кўргазма – образ ва кўргазма – ҳаракат тафаккур турларига эга.
59
Do'stlaringiz bilan baham: |