ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА
КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ
Тоҳиржон ИМИНОВ
Маҳаммаджон БЎТАБОЕВ
Абдурашид ҚОДИРОВ
БИЗНЕС БОШҚАРУВИ
АСОСЛАРИ
Ўқув-услубий қўлланма
«Фарғона» нашриёти,
2017 йил
УЎК: 338.22(072)
КБК: 65.290-2
И 47
ТАТУ Фарғона филиали Илмий кенгашининг 2017 йил 30 июндаги
10-йиғилиши қарори билан нашрга тавсия этилган.
Масъул муҳаррир:
Т.Ш.Шодиев, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Тақризчилар:
А.В.Ваҳобов, иқтисод фанлари доктори, профессор;
М.Л.Турсунходжаев, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Т.Иминов, М.Бўтабоев, А.Қодиров.
И47 БИЗНЕС БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ: ўқув-услубий
қўлланма; услубий нашр; Т.Иминов ва бошқ. – Фарғона: «Фарғона»
наш риёти, 2017. – 440 бет.
Мазкур қўлланмада янги ўқув дастури асосида глобал иқти-
содиётдаги тадбиркорлик ва бизнес бошқаруви соҳасидаги жараён-
лар ҳаётий мисоллар билан баён этилган. Тадбиркорлик ва кичик
бизнеснинг иқтисодиётдаги аҳамияти, бизнес бошқаруви тизими-
нинг вужудга келиши, ривожланиш босқичлари, иқтисодий ри-
вожланиш моделлари, маркетинг кураши, бизнес турли-туманлиги,
рақобатни ташкил этиш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқариш,
хорижий инвестициялар, молиявий корхоналар, бизнес жараёнидаги
солиқ ва суғурта тизимлари каби масалалар ёритиб берилган. Глобал
иқтисодиётда бизнес юритиш хусусиятлари ва халқаро бизнес субъ-
ектлари – ТМК, ТМБлар фаолияти тўғрисида қизиқарли, зиддиятли
интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилинган.
Ўқув-услубий қўлланма олий таълим муассасаларининг бизнес ва
бошқарув йўналишидаги ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар,
шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан қизиқувчи кенг китоб-
хонлар оммаси учун мўлжалланган.
УЎК: 338.22(072)
КБК:65.290-2
ISBN: 978-9943-4916-9-4
© Т.Иминов ва бошқ. – 2017
© «Фарғона» нашриёти – 2017
3
КИРИШ
Маълумки, икки ва ундан ортиқ киши иштирокида амал-
га ошириладиган фаолият бошқарувга муҳтож бўлади. Худ-
ди шунингдек, сувдаги қайиқ ва ҳаводаги самолётни ҳам
бошқариш керак. Бошқариш учун бошқариладиган объек-
тнинг хусусиятларидан хабардор бўлиш муҳим. Масалан,
санъат саройи қурилишини лойиҳалаштириш учун – овоз,
ёруғлик, саҳна орти заруратларини ҳисобга олиш зарур.
Қолаверса, кимдир ходимлар олдига аниқ мақсад қўйиши,
вазифаларни тақсимлаши, топшириқлар бажарилишини на-
зорат қилиши, ҳаракатларни муво-фиқлаштириши лозим.
Тадбиркор ўз фаолияти давомида турли вазиятлар-
га дуч келади – гуруҳни, цех ёки корхонани бошқариш та-
лаб этилади. Жамоани бошқариш учун соҳанинг ўзига хос
жиҳатларидан хабардор бўлиш жуда муҳим. Энг асосийси
эса, бошқарув сирларини (қонун, принцип, функцияларни)
билиш керак.
«Бизнес бошқаруви асослари» фани муҳандис-дастурчи ва
бошқа касб бўйича таҳсил олаётган талабаларни раҳбарлик
фаолиятига тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига оладиган
фанлар жумласига киради. Бинобарин, иқтисодиётимизни
ҳимоялашда, иқтидорли ва билимдон ходимлар сафи ортиб бо-
ришида бу фан ўзига хос ҳисса қўшиши керак.
Бугунги кунда ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини
ошириш учун синалган усуллардан, ахборот коммуника-
ция технологияларидан (интернет, онлайн хизматлар) фой-
даланиш даркор. Ҳар бир раҳбар (цех бошлиғи, корхона
4
раҳбари, вазир, ҳудуд ва минтақа ҳокими) ишчи-хизматчи-
лар меҳнатини тўла-тўкис ўзлаштирмоғи лозим. Шунингдек,
фанни ўзлаштиришга киришаётган бугунги кун талабала-
ри менежерлик ишини эгаллаб, ишлаб чиқаришни малака-
вий бошқаришга назарий жиҳатдан ҳозирлик кўриши керак
бўлади.
Бошқарувчи-менежерлар маъмурий-хўжалик раҳбарли-
ги соҳасида маълум мустақилликка эга бўлиб, бозор
иқтисодиёти шароитида уларнинг роли тобора ортиб
бормоқда. Чунки бугунги кунда ишлаб чиқаришни ташкил
этиш, маҳсулот сотишни уюштиришда уларнинг фаолияти
муҳим ўрин тутади. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тад-
биркорликка кенг йўл очиб берилаётган мамлакатимизда
бизнесни бошқаришга бўлган эҳтиёж жуда юқори.
Бизнес бошқаруви асослари ҳам тез ривожланиб бораёт-
ган фандир. Қатор фанлар каби унинг ҳам ўз қонунлари,
принцип ва функциялари мавжуд. Уни диққат билан ўрга-
ниш ва ҳаётда қўллаш керак. Таъкидлаш керакки, бу фан-
нинг бошқа фанлардан асосий фарқи – бошқарувда вазият-
нинг тез ўзгариб туришидир. Зеро вазиятлар, инсон қабул
қиладиган қарорга кўра, кутилмаган томонга тез ўзгариб
кетиши мумкин. Бироқ кишилар психологиясини, уларнинг
туб манфаатларини яхши тушунадиган бошқарувчи ўз би-
лимларини қўллаб, рақобатчиларнинг навбатдаги юришини
чамалай олади.
Ҳаётда катта тажрибага эга кишилар кўп нарса
бошқарувга боғлиқ эканлигини эътироф этишади. Бизнес
бошқаруви кўп қиррали, ҳали тўлиқ ўрганилмаган, чега-
ра билмайдиган фандир. Бизнес эса фақат бойлик ортти-
риш усули эмас. Балки жамиятга хизмат қилиш, кишилар
эҳтиёжини қондириш демакдир. Манфаатлар бизнесда бир-
лашадилар. Бизнес одамларнинг турли нарсаларга бўлган
эҳтиёжини қондиришга, ҳаётнинг гўзал ва тўкис бўлишига
хизмат қилади.
Тадбиркорлик ёки бизнес оламидаги ютуқлар кўп ҳол-
ларда фаолиятнинг танланган стратегиясини қанчалик дара-
жада тўғри ва асосли эканлигига боғлиқдир. Бунда жиддий
вазиятлар ҳисобга олиниши лозим. Кўп ҳолларда тадбиркор-
5
лик мустақиллик, ташаббускорлик, масъулият, фаол изланув-
чанлик, жўшқинлик ва чаққонлик каби хислатлар билан тав-
сифланади. Бу хислатларнинг ягона жамланмаси иқтисодий
фаолиятга хос бўлиб, тўлиқ асосли ҳолда тадбиркорлик ёки
бизнес деб аталади. Тадбиркор узлуксиз равишда меҳнат
ютуқларини таъминлаш учун ўзи хатти-ҳаракатларини тако-
миллаштириб боради, чунки ютуқлар ишлаб чиқариш дои-
раси ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.
Муаммолар ечимининг турли йўлларини топиш, танлаш
ва ўзгартириш фақат муқобил вариантлар мавжудлигидагина
мумкин бўлади. Шу сабаб тадбикорликнинг зарурий шарти
изланишда ва турли-туманлик ҳолатида, иқтисодий фаоли-
ятнинг усулларини танлаш эркинлигида намоён бўлади. Биз-
несни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Шу боисдан «Бизнес бошқаруви асослари» фани бошқа
иқтисодий фанлар билан жиддий боғланган.
«Бизнес бошқаруви асослари» фанининг мақсади тала-
баларда бошқаришнинг моҳиятини, бизнес фалсафаси, фао-
лият турлари, бизнес субъектлари фаолиятини ташкил этиш,
иқтисодиётни бошқариш ҳақидаги билимлар тизимини шакл-
лантириш, бизнесни ташкил этиш, шунингдек, бизнес жа-
раёнида вужудга келадиган муаммоларни қийинчиликсиз ҳал
этиш ҳамда бизнесда самарали бошқарув қарорларини қабул
қила олиш маҳоратини шакллантиришдир.
Жамиятнинг ривожланиши барча соҳаларда бизнеснинг
юксалиши билан бевосита боғлиқ. Бизнес – чексиз изланиш
ва ихтирочиликдир. Аслида ҳам, энг яхши бизнес фан билан
шуғулланиш, янгиликларни ихтиро қилиш бўлса керак. Ўз
ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқи асосида беҳисоб даромад
олишга муваффақ бўлган кўплаб кишилар фаолияти фикри-
миз далилидир.
Жумладан, муҳандис (дастурчи)лик – катта бизнеснинг
бошланиши. Бу бизнесни ҳам бошқариш керак бўлади. Ҳеч
бўлмаса, нақд пул оқимини мақсадли бошқаришнинг моде-
лини (концепцияси)ни ишлаб чиқиш мумкин. Токи ихтиро-
лар иложи борича инсон аралашувини чекласин, меҳнатни
тежасин. Одамларга қулайлик яратсин.
6
Бизнес бошқаруви асослари кўплаб тадқиқотларни та-
лаб этади. Чунки инсон ҳам, у билан бирга ҳаёт ҳам та-
комиллашиб бораверади. Бошқарув асрлардан буён ҳар бир
давлатнинг иқтисодий сиёсатини асослаб келган, унинг
муваффақиятли ривожланишига сабаб бўлган. Шу маънода
мазкур қўлланма республика иқтисодиётида бошқарувнинг
ўрнини белгилашда катта аҳамият касб этади. Қўлланма
бўлғуси менежерга оқилона бошқарув стратегиясини топиш,
бошқарувдаги зиддиятларни четлаб ўтиш, шериклар билан
ҳамкорликка эришиш масалаларида ҳам назарий, ҳам ама-
лий билим беради.
Умуман, «Бизнес бошқаруви асослари» фанининг мақ-
сади талабаларда бошқаришнинг моҳиятини, бизнес фал-
сафаси, фаолият турлари, бизнес субъектлари фаолиятини
ташкил этиш, иқтисодиётни бошқариш ҳақидаги билимлар
тизимини шакллантириш, шунингдек, бизнесда самарали
бошқарув қарорларини қабул қила олиш маҳоратини шакл-
лантиришдир.
Бу қўлланманинг асосий вазифалари талабаларга бизнес
фаолиятини ташкил этиш, бизнесни бошқариш назарияси ва
амалиётини (хорижий тажрибаларни) чуқур, илмий асослан-
ган ҳолда ўргатиш, бозор иқтисодиёти шароитида турли
соҳаларда бизнесни бошқариш усулларини қўллай олиш
бўйича кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир.
Қўлланманинг XIV, XVI бўлимларини ёзишда ҳамкор-
лик қилган иқтисод фанлари доктори Ш.А.Турсуновга, кат-
та ўқитувчи А.Қодировга, ТАТУ Фарғона филиали талабаси
Н.Ҳамидоваларга беминнат ёрдамлари учун миннатдорчи-
лик билдирамиз.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |