Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

 
Гузал Алимова,
 Институт прогнозирования и макроэкономических исследований 
бош илмий ходим, кандидат экономических наук, доцент, 
E-mail: guzal_alimova@bk.ru, 
Мухаммаджон Ганиев, 
доцент Наманганского технологического института,
 
Аннотация:
обеспечение благополучия населения в случае пандемии зависит от современных 
подходов к социально-экономической политике государства в социальной защите населения. В 
статье исследуется необходимость государственной социальной политики, применения и 
совершенствования современных подходов к социальной защите и сокращению бедности.
Ключевые слова:
социальная защита, социальная политика, бедность, потребительская 
корзина, человеческий капитал, занятость, доход. 
 
IMPROVING POVERTY REDUCTION MECHANISMS IN UZBEKISTAN 
 
Guzal Alimova, 
 PhD (In Economics),
Associate Professor, Chief Researcher at the Institute 
 For Forecasting and Macroeconomic Research, 
E-mail: guzal_alimova@bk.ru, 
Muxammadjon Ganiev,
NamTI, docent
 
Abstract:
ensuring the well-being of the population in the event of a pandemic depends on modern 
approaches to the socio-economic policy of the state in the social protection of the population. This article 
examines the need for public social policy, the application and improvement of modern approaches to social 
protection and poverty reduction.
Keywords:
social protection, social policy, poverty, consumer basket, human capital, employment, 
income. 
 
Иқтисодиётни барқарорлаштириш, камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш, тўлиқ бандлик ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ёрдам 
бериш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш давлатнинг муҳим вазифалари ҳисобланади. 
Даромадлар нотекис тақсимланадиган бозор шароитида инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага 
чиқариш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишида ёрдам бериш
1
давлатнинг ижтимоий сиёсатида 
намоён бўлади. Бундан кутиладиган пировард мақсад – оммавий фаровонликни оширишга кўмак 
бериш, камбағаллар сонини камайтириб боришдир.
Давлатнинг ижтимоий сиёсатида иш билан бандлик даражасини белгилаш, мамлакатда минимал 
иш ҳақини ўрнатиш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, яшаш минимуми ҳамда “минимал истемол 
харажатлар қиймати”ни белгилаш каби усуллар доимо инсонларнинг хаётий эҳтиёжларини ўзида 
ифодалайди. Айниқса, жамиятдаги тенгсизликнинг ҳаддан ташқари ошиб кетишига йўл қўймаслик – 
аҳолининг кескин тарзда қашшоқ ва камбағалларга ажралишининг олдини олади.
Давлат бошқарувида 2017 йилдан бошланган туб ўзгаришлар ижтимоий сиёсат юритиш 
тизимида янги даврни бошлаб берди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг ижтимоий устувор йўналишда асосий вазифалари қабул қилинди, мамлакатда 
янги босқичдаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини таъминлашга 
оид аниқ тадбирлар белгиланди. Хусусан, “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари” деб номланган IV- бобида, биринчидан, аҳолининг реал пул даромадларини ва харид 
қобилиятини ошириш, иккинчидан, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари 
бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш белгиланди.
1
Қаранг: Ўлмасов А, Ваҳабов А. Иқтисодиёт назарияси. (Дарслик) – Т: “Шарқ”, 2006. – б 473.


68 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли 
муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5633-сон Фармони муҳим дастуруламал бўлди. 
Аҳоли муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида 
мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Халқ қабулхоналари ташкил 
этилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг 
аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди.
Унга кўра, Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: секторлар, давлат 
органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш 
орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда 
мувофиқлаштириб бориш; 
ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оммавий ва 
сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш; 
маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш; 
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва 
ижросини назорат қилишда иштирок этиш; 
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган 
ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларини 
мувофиқлаштириш; 
давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш; 
фаолият йўналишлари бўйича жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари, оммавий 
ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш. 
Мамлакатда камбағаллик муаммосининг кескинлигини 2020 йил 25 январда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Олий мажлисга Мурожаатномасида илк бор маълум 
қилди. 2020 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни 
ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сонли Фармони
1
қабул қилинди. Мазкур фармонда ҳудудларда 
аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари 
кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда 
тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва 
барқарор иш ўринларини ташкил этишга катта аҳамият қаратилди.
Камбағалликни қисқартириш масаласи мажмуавий характерга эга бўлиб, аввало 
иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар 
фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва 
бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб 
этади. Бошқа тарафдан, ижтимоий ҳаётда қуйидаги муаммоларга ечим топиш орқалигина 
камбағалликни қисқартириш механизмлари ҳаракатга келади: 
1.
Камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи давлат органи мавжуд бўлиши, меъёрий-
ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётини такомиллаштириш. 
2.
Миллий иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 
таъминланиши. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда инсон капитали ва демографик 
омилларни инобатга олиш. Асосий ишчи кучи, ишсизлар қишлоқ жойларида бўлган ҳолатда, саноат 
корхоналарини ушбу ҳудудларда жойлаштириш. 
3.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ ёндашувларини белгилаб олиш, 
тадбиркорликни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга йўналтирилган, айниқса, 
аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча 
дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини 
ташкил этиш. 
4.
Асосий 
саноат 
тармоқларида 
меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш, 
соҳанинг 
рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ҳамда дастакларга асосланган ягона 
индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқиш. 
1
Қаранг: https://lex.uz/docs/4776669. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни ривожлантириш 
ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5975-сонли Фармони. 2020 йил 26 март 


69 
Бу ва шунга ўхшаш долзарб вазифаларни ечиш, ҳамда самарали макроиқтисодий сиёсатни 
таъминлаш учун мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта 
ташкил этилди. Янги вазирликка бир қатор вазифалар, хусусан, 2030 йилгача Ўзбекистон 
Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини; 2030 йилгача Ўзбекистон 
Республикаси саноатини ривожлантириш стратегиясини; Камбағалликни камайтириш дастурини 
тайёрлаш вазифалари юклатилди.
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
концепция
1
сининг мақсади – 2030 йилга қадар юқори даражали инсон капитали, иннновацияларга 
асосланган реал секторнинг ривожланиши ва натижага қаратилган инвестиция сиёсати юритилиши 
орқали ижтимоий сиёсатга йўналтирилган бозор иқтисодиёти шакллантирилиши, республиканинг 
Жаҳон банки классификатори бўйича ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига киришини 
таъминлайди. Концепцияда еттита устувор йўналиш белгиланган бўлиб, устувор вазифаларнинг ўз 
вақтида бажарилиши мамлакатни 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошиши, меҳнат 
бозорида барқарор юқори даромадли иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳоли камбағал 
қатламининг икки маротабага қисқаришига олиб келади.
Ушбу мақсадга эришиш учун, қуйидаги устувор вазифалар доирасида тизимли чора-
тадбирлар амалга оширилади: 
давлат томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини 
ошириш, унда ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланиш, ижтимоий соҳаларга 
инвестицияларнинг ўрта ва узоқ муддатли самарасини инобатга олган ҳолда жалб этиш йўлларини 
ишлаб чиқиш;
таълим хизматлари билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини тўлиқ қамраб олиш, болаларга 
зарурий таълим шароитларини яратиш, кўникмага асосланган тизимни босқичма-босқич амалиётга 
жорий этиш; 
соғлиқни сақлаш тизими сифати ҳамда қамров даражасини оширишнинг самарали 
йўналишларини аниқлаш, мазкур хизматлардан аҳолининг камбағал қатламлари имтиёзли 
фойдаланиши учун мақбул инструментларни амалиётга жорий этиш; 
меҳнат бозоридаги мавжуд талабдан келиб чиқиб, камбағал оила аъзоларини замонавий касб-
ҳунар, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини 
таъминлашнинг инновацион воситаларини амалиётга жорий этиш; 
ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятини аҳолининг камбағал қатлами даромадини оширишга 
сафарбар этиш, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари 
самарадорлигини ошириш; 
зарур 
муҳандислик-коммуникация 
ҳамда 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмаларини 
шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда мазкур соҳани стандартлаштиришнинг 
янги механизмларини жорий этиш; 
аҳолининг экологик маданиятини, техноген ва табиий офатлар шароитида хавфсизликни 
таъминлаш бўйича хабардорлиги даражасини ошириш, амалиётга “яшил” иқтисодиёт меъёрларини 
кенг ва изчил жорий этиш. 
Янги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ва иш ўринларини яратиш ҳисобига 
ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 5,2 фоизга, инфляция даражаси 14,3 фоиздан 4,3 фоизга 
камайтирилади. Иқтисодий ўсиш суръатининг 2022 йилдан бошлаб 6,0 фоиздан кам бўлмаслиги 
белгиланди.
2030 йилга бориб аҳолини уй-жой (киши бошига 20 кв.м), сифатли ичимлик сув (100 фоиз), 
электроэнергияга (100 фоиз) бўлган талабини тўлиқ қондирилиши, тиббий хизмат сифатини 
яхшилаш. Натижада самарали ижтимоий сиёсат юритиш орқали аҳолининг ўртача умр кўриш ёши 
78-80 ёшга етказилиши, оналар ўлими учдан бир қисмга, янги туғилган чақалоқлар ўлими 
даражасини икки мартага камайтириш мақсад қилинмоқда. 
Давлат ижтимоий сиёсатининг аҳолининг камбағал қатламини камайтиришга қаратилган чора-
тадбирлари бир тизимга келтирилиб, 2021 йилда миллий стратегия лойиҳаси эълон қилинди. Бу 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-
иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. ID-10120. 2019 Й; 
HTTPS://REGULATION.GOV.UZ/RU/DOCUMENT/10120 


70 
стратегия “2021-2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси”
1
деб 
номланди. Мазкур стратегия икки босқичда амалга оширилади: 
1.
Қисқа ва ўрта муддатлар (2021-2025 йиллар). 
2.
Узоқ муддатли (2026-2030 йиллар). 
Камбағалликни қисқартириш бўйича 2030 йилгача бўлган муддатда қуйидаги натижаларга 
эришиш режалаштирилди: 
 
– “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали камбағал аҳолининг ижтимоий ҳимоясини тўлиқ 
шакллантириш, бунда мазкур тоифадаги аҳолини 2025 йилда 85%гача, 2030 йилда эса, 100% ёрдам 
билан қамраб олиш; 
– камбағал аҳолининг иш билан бандлигига тўлиқ эришиш, бунда босқичма-босқич амалга 
ошириш орқали йилига 100 мингдан ортиқ эҳтиёжманд ва меҳнат бозорида тенг шартларда 
рақобатлаша олмайдиган фуқаролар учун иш ўринларини квоталаш; 
– ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган камбағал аҳоли қатламларининг 50 минг 
нафарини рўйхатга олиш, фаолиятини бошлаш, меҳнат қуроллари сотиб олиши ва бошқа мақсадлар 
учун субсидиялар ажратиш; 
– камбағал аҳоли қатламини касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмаларига 
ўқитиш ҳамда танлаган йўналиши бўйича микрокредитлар ажратиш орқали фаолиятини бошлаши 
ёрдамида 50 минг нафар камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш; 
– камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражасини ўртача 
қамров даражасидан ошириш, 2025 йилга бориб 600 минг, 2030 йилга бориб эса, 800 минг нафар 
эҳтиёжманд ва кам даромадли оилалар фарзандларига ўқув йили бошида бир марталик ўқув 
қуроллари ва кийим-кечаклар сотиб олиши учун ёрдам пулларини ажратиш, эҳтиёжманд оилалар 
фарзандларидан 2 мингдан 5 минг нафаригача олий ўқув юртларида таҳсил олишига кўмаклашиш; 
– камбағал аҳолининг соғлиқни сақлаш хизматларидан 100% бепул фойдаланишига имконият 
яратиш, махсус реестрларга киритилган эҳтиёжмандлардан 5000 нафарига ҳар йили соғлиғини 
тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида шифохоналарга ордер ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар 
ажратиш; 
– уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитларида яшаётган камбағал аҳоли қатламлари, 
биринчи навбатда хотин-қизларнинг йилига 1500 нафарини уй-жой билан таъминлаш, 10 минг 
нафаригача ижара тўловларини қоплаб бериш, кам даромадли оилаларнинг 20 минг нафарига 
арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун бошланғич бадал ва субсидиялар 
тўлаб бериш. Шунингдек, юқоридаги барча чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш 
орқали, 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартиришга эришиш назарда 
тутилмоқда
2

Камбағалликни 
камайтиришда 
давлатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
сиёсатини 
такомиллаштиришда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарур: 
1.
Хориж тажрибаларини ўрганиш асосида, камбағалликни қисқартиришга қаратилган 
меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва ҳудудий ҳусусиятлардан келиб чиқиб баҳолаш услубиётини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2.
Камбағал инсонларнинг иқтисодий имкониятларини ишга солишда уларнинг соғлиғи 
жиддий тўсиқ бўлмоқда. Маблағларнинг етишмаслиги кўп жиҳатдан соғлом турмуш тарзини олиб 
бориш ва саломатлигини сақлаб туриш имкониятини чекламоқда. Илгари текин бўлган тиббий 
хизматларнинг қисқариши, пуллик тиббий хизматларнинг кенгайиши камбағал қатламнинг бу 
борадаги эҳтиёжларини эришиб бўлмас орзуга айлантирмоқда. Давлат ижтимоий сиёсатида “Темир 
дафтар”га киритилган оилаларга бепул тиббий хизмат тизимини яратиш. 
3.
Нархларнинг ўсиши муносабати билан, энг кам иш ҳақининг индексациясини 
таъминловчи бош келишувни ишлаб чиқиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун уни 
мажбурий қилиш. Меҳнатга ҳақ тўлаш минимуми ишчи кучининг мўътадил жисмоний қайта 
тикланиши учун зарур бўлган пул маблағларини, яъни тирикчилик минимумини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланиши керак. 
4.
Таълим тизимида касб таълимини кам таъминланган оилалар учун давлат ҳисобидан 
молиялаш, биринчи марта касб ўрганувчиларга ёки бир неча йиллик иш стажидан сўнг янги касб 
1
Қаранг: 2021–2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегиясини тасдиқлашга оид 
президент қарори лойиҳаси. –Т:Ўзбекистон республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш 
вазирлиги. 2021. 18.03. https://uznews.uz/uz/article/29424/. 
2
Ўша жойда. 


71 
эгалловчиларга ўқиш даври учун стипендиялар жорий этиш мақсадга мувофиқ. Олий таълим тўла 
эркинлаштирилиши, давлат грантларини фақат “Темир дафтар” га киритилганлар учун тақдим 
этилиши, олий таълимдаги қолган барча имтиёзлар тўла бекор қилиниши лозим. 
Давлатнинг ижтимоий сиёсати бозор иқтисодиёти шароитида янгича кўринишларда намоён 
бўлиб, давр талабларидан келиб чиқиб доимо такомиллашиб боради. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish