Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

кодоскоп, видеоиккилик, трюмо, фильмоскоп ва рулонли 
диафильмлар, кондиционер БК-2500 ва бошқалар
дан ҳозирги пайтда деярли фойдаланилмаётир) ва 
уй-жой бинолари қаватлилигини чекловчи (ялпи уй-жой қурилиши учун 4 қаватдан баланд бўлмаган, 
канализациялашмаган шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳлари учун – 1-2 қаватли) ҚМҚ аллақачон эскириб 
кетган. Ушбу ҚМҚлар ХХ асрнинг 60-70 йилларида ишлаб чиқилган бўлиб, улар архитектура-
қурилиш ишларини олиб боришда, замонавий инновацион усулларни қўллашни, қурилишда кўп 
фойдаланиладиган энергиясамарадор, энергиятежамкор ва бошқа янги технологиялар қўллашни 
кўзда тутмайди; 
- халқаро қурилиш стандартлари асосида миллий стандартларни яратиш салоҳиятига эга 
бўлган ёш ва малакали мутахассисларнинг етишмаслиги. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҚМҚни 
ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш масалалари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг 64 фоизини 
50 ёшдан ошганлар ташкил этади; 
- айрим ҚМҚлар ва қонунчилик ҳужжатлари қурилиш тармоғи ривожига салбий таъсир 
кўрсатмоқда. Улар қурилиш соҳасида бозор қонунларининг ишлашига тўсқинлик қилмоқда; қурилиш 
ташкилотларининг тадбиркорлик субъекти сифатида фойда олишининг ошкора механизмлари 
мавжуд эмас (расмий ҳужжатларда бундай ташкилотлар фойдаси 3% атрофида қайд этилади). 
Қурилиш ташкилотларидан лойиҳа қийматининг 5% миқдорида кафолат суммаси ундирилади ва у 
объект қурилиши топширилгандан сўнг қайтарилади. Бунда у фойда миқдоридан деярли 2 баробар 
ошиб кетади.
 
Бунинг натижасида қурилиш ташкилотлари молиявий барқарорликни сақлаш учун турли 
"найранг"ларни қўллашга мажбур бўладилар, арзон, паст сифатли қурилиш материалларидан 
фойдаланиб, пулни тежайдилар, малакасиз мутахассислар ва мавсумий ишчиларни жалб қиладилар, 
бу эса қонун бузилишига олиб келади. Қонун ҳужжатларида техник ва муаллифлик назорати билан 
шуғулланувчи шахслар учун қатъий талаб мавжуд эмас; уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва 
аттестациядан ўтказиш назарда тутилмайди. Айрим ҳолларда техник ва муаллифлик назорати 
қурилиш соҳасида мутахассис бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилади. 
Шаҳарларни ривожлантиришда ва аҳолини зарур қулайликлар билан таъминлашда коммунал 
инфратузилманинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Республиканинг 6 та шаҳрида коммунал хизматлар билан таъминланиш даражаси 80%дан 
паст. Жумладан, бу кўрсаткич Шаҳрисабзда 55,3%, Нурафшонда 65,2%, Марғилонда 73,1%, Хивада 
74,3%, Оҳангаронда 78,6% ва Термиз шаҳрида 79%га тенг бўлмоқда. Ушбу шаҳарларда табиий газ, 
ичимлик суви, канализация ҳамда иссиқлик билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичлари жуда 
паст, шунинг учун бу шаҳарларнинг айрим жойларида қишлоқча турмуш тарзи яққолроқ кўзга 
ташланади. 
2018 йилда аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 64,5 фоизни 
ташкил этган. Вазиятни яхшилаш учун эса катта сарф-харажат талаб этилмоқда. 


63 
Кейинги йилларда сув таъминотини яхшилаш учун маблағ сарфи ҳам, эътибор ҳам 
кучайтирилмоқда. Масалан, 2017 йилда соҳага 300 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2020 йилда 1,8 
трлн. сўмга яқин маблағ ажратилган. Бу инвестициялар натижасида, республика бўйича 
марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси ҳозир 70,8 фоизга етказилган. 
2020 йилда сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш учун Марказлашган манбалар 
ҳисобидан жами 1 544,6 млрд. сўм ажратилган. Жумладан, Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув 
таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш жамғармасидан 934,2 млрд. сўм, Орол бўйи 
минтақасини ривожлантириш дастури доирасида 110,4 млрд. сўм, Инқирозга қарши курашиш 
жамғармасидан 500 млрд. сўм йўналтирилган. 
Ушбу маблағлар ҳисобидан 299та ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда 
реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бу билан 1,3 млн. нафарга яқин аҳолини 
ичимлик сув билан таъминлаш ва 250 минг нафардан ортиқ аҳолининг оқова сув хизмати 
яхшиланиши кутилмоқда. Қурилиш монтаж ишларида эса республикамизда 46 минг нафардан ортиқ 
шахс иш билан таъминланади». 
2030 йилга қадар аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 91 фоизга 
етказилади. Тоғ ва бошқа шу каби ҳудудларида жойлашган кичик қишлоқларга марказлашган 
ичимлик сувини етказиш иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаслиги туфайли аҳолини 100 фоиз 
марказлашган сув таъминоти билан қамраб олишнинг имкони йўқ.
1
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотига кўра, республика аҳолисининг 17 
фоизи, вилоятлар марказларида яшовчи аҳолининг 67 фоизи канализацияга уланган. 2019 йил 
сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги шаҳарларнинг фақат 79 тасида (57 фоиз) канализация 
тизими мавжуд, унинг ҳам 23 фоизи таъмирга муҳтож. 2030 йилга қадар мамлакат аҳолисининг 
канализация билан қамраб олинганлик даражасини 31 фоизга етказиш кўзда тутилган.
2
Қувурлар эскиргани ва уларнинг яроқлилик муддати ўтгани туфайли республикада сув 
йўқотиш кўрсаткичи жуда юқори: ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ичимлик сувининг 30 фоизи 
йўқотилмоқда. «Жаҳон тажрибасида ҳам ўзига хос техник ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда 10-15 
фоизгача сув йўқотилиши табиий ҳолат саналади. Лекин бу кўрсаткич 30 фоиздан баланд бўлмаслиги 
керак».
3
Шаҳрисабз (27%), Нукус (31,7%), Хива (33,8%), Янгиер (42,1%), Марғилон (48,6%) 
шаҳарларининг канализация билан таъминланганлик даражаси паст. Шунингдек, ичимлик суви 
таъминоти Нурафшон (45,8%), Хива (53,3%), Оҳангарон (73,1%), Термиз (78,2%) шаҳарларида 80 
фоизга ҳам етмайди. 
Ичимлик суви муаммоси бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги ҳолат 
республикамизнинг кўпгина кичик шаҳарлари учун ҳам тааллуқли – икки қаватли уйларда 
канализация тармоқлари йўқ. Айни муаммо ўз навбатида ҳожатхона муаммосини ҳам юзага 
келтирган. Аксарият шаҳарларда кўп қаватли уйлар канализация тармоғи билан бирга қурилган. 
Аммо ўтган асрнинг 60-70 йилларида бунёд этилган бу уйларнинг муҳандислик-коммуникация 
тармоқлари аллақачон чириб, ишдан чиққан. Оқибатда сўнгги ўн йиллар давомида, кўп қаватли уйлар 
яшовчилари аянчли муаммо қаршисида қолиб кетмоқда. 
Қанчалик санитария қоидаларига зид бўлмасин, кўпчилик ҳудудларда марказлашган 
канализация тармоқлари ўрнига уйлар олдида кичик-кичик оқова ҳовузлари қуриш урфга айланган. 
Хусусан, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ва намунавий лойиҳадаги ҳовлиларда ҳам канализация 
ўрнига оқова сув ҳовузчаси барпо қилинган. Бундай ҳовузлар усти ёпилиб, қопқоқ қўйилган. Аммо 
бир ярим-икки метр чуқурликдаги қудуқ тезда тўлиб қолиб, атрофга бадбўй ҳид тарқатади. 
2019 йил 5 сентябрда Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда 2030 
йилгача сув таъминотини шаҳарларда 98, қишлоқларда 85 фоизга етказиш кўзда тутилган. 
Канализация тармоқларини эса кейинги ўн йилликда 31 фоизга етказиш белгиланган. Бунинг учун 4,5 
миллиард доллар маблағ керак бўлади. Табиийки, канализация тармоқларини яхшилаш учун аввало 
сув таъминоти керак. Шу сабабдан, биргина Қашқадарёнинг Ғузор ва Қамаши туманларида ичимлик 
сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш учун (бу вилоятда ичимлик сув таъминоти 54 
фоиз) бу йил 92,5 миллиард сўмлик иш бажарилиши кўзда тутилган. 
1
https://kun.uz/news/2020/06/19/2030-yilgacha-aholini-markazlashgan-ichimlik-suvi-bilan-taminlash-91-foizga-
yetkaziladi 
2
https://kun.uz/news/2020/06/19/ozbekiston-aholisining-83-foizi-kanalizatsiyasiz-yashayotgani-malum-boldi 
3
https://kun.uz/news/2020/06/19/quvurlar-eskirgani-tufayli-30-foiz-ichimlik-suvi-yoqotilmoqda 


64 
Модомики, марказлашган канализация тармоқлари жуда мураккаб ва қиммат экан, замонавий 
ва ноанъанавий бошқа турдаги лойиҳаларни ҳам ўрганиш ва синаб кўриш керак. Мисол учун, 
марказий тармоқдан узоқда, аммо аҳоли зич яшайдиган ҳудудлар учун локал канализация 
тармоқларини қуриб, маълум бир ҳудудга насос билан ҳайдалган сувларни махсус иншоотда тозалаш 
мумкин. 
Уйларга ҳам ичимлик суви, ҳам техник сув етказиш ортиқча харажатни келтириб чиқаради. 
Аммо бу иш фақат энг сув танқис бўлган ва сизот сувлардан азият чекаётган ҳудудларда қўлланса 
бир йўла икки муаммонинг олди олинган бўларди.
1
Айрим шаҳарларда гарчи ичимлик суви таъминоти юқори даражада бўлсада, тармоқларнинг 
эскирганлиги ҳисобига сув босими паст бўлиб, бунинг натижасида кўп қаватли уйларнинг юқори 
қаватларида яшовчи аҳоли қўшимча сув тортиш насосларини ўрнатишга мажбур бўлмоқдалар. 
Табиий газ таъминоти Шаҳрисабз (35,4%), Ангрен (49,3%), Марғилон (53,6%) ва Нурафшон 
(62,7%) шаҳарларида, иссиқлик таъминоти даражаси эса Шаҳрисабз, Жиззах, Қувасой, Нурафшон
Андижон, Термиз, Марғилон ва Қарши шаҳарларида жуда паст. 
Кўплаб ривожланган мамлакатлар шаҳарларида коммуникация тармоқларини умумий ер ости 
коллекторлари қуриш орқали ўтказилиши йўлга қўйилган. Бу орқали таъмирлаш ишлари давомида 
асфальт қопламасини бузиш ва қайта қуриш, транспорт қатновига халақит қилиш каби 
ноқулайликларга йўл қўйилмайди. 
Шаҳарларнинг уй-жой фонди ва коммунал инфратузилмасини ривожлантириш учун 
қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилади: 
- турар-жой комплексларини қуришда канализация объектларини ичимлик суви таъминоти 
объектлари билан биргаликда лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш тизимини йўлга 
қўйиш; 
- кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилишида 1 та квартиранинг ўртача майдонини 
белгилашда уй-жой майдонининг ижтимоий меъёри, 1 та квартирага тўғри келувчи ўртача аҳоли сони 
ҳамда аҳоли сонининг кўпайишини ҳисобга олиш механизмини қўллаш; 
- сув таъминоти ва канализация корхоналарини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 
бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида хорижий тажрибани жорий қилиш; 
- канализация билан таъминлаш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш тадбирларини 
белгилаш; 
- аҳолини марказлашган ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш; 
- коммуникация тизимини тўлиқ ер остига ўтказиш; 
- барча коммунал хизмат турларининг хизмат кўрсатиш ва назорат тизимини тўлиқ электрон 
бошқариш механизмини яратиш. 
Кейинги йилларда мамлакатимимизда уй-жой қурилишининг ипотека кредитлаш тизими 
ривожланиб бормоқда. Жумладан, "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг шаҳарларда уй-жой қурилишини давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида қуйидаги қарорлари қабул қилинган: 
- “Республикада кам қаватли уй-жой-хўжалик объектлари қуришни ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 
434-сонли Қарори; 
- “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги 10-сонли Қарори;
- “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги 3878-сонли Фармони; 
- “Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш 
ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги 1051-
сонли Қарори; 

“2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва 
реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги 2660-сонли Қарори;
1
https://kun.uz/10778815 


65 
- “Жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари 
раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги 2693-сонли Қарори; 

“2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва 
реконструкция қилиш Дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги 2728-сонли Қарори; 
- “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-
жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 
мартдаги 2858-сонли Қарори; 
- “2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни самарали 
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
18 январдаги 3480-сонли Қарори ва бошқалар. 
Уй-жой қурилиши намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилади. Уй-жой қурилишининг 
молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат: 
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган 
инвестициялар; 
- вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари; 
- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари 
маблағлари; 
- халқаро молия институтларининг маблағлари; 
- индивидуал ишлаб чиқарувчилар маблағлари; 
- тадбиркорлик субъектларининг маблағлари; 
- тижорат банкларининг кредит маблағлари. 
Кредит ресурслари манбаидан қатъий назар, банк томонидан бериладиган ипотека кредити 
ҳажми (халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари, инвестициялари, шу жумладан, 
уларнинг ссудалари ҳисобидан берилган кредитлар бундан мустасно) кўп қаватли уйдаги квартира 
қийматининг 75 фоизидан ошмайди, 25 фоизини эса қарз олувчи – уйнинг келажакдаги эгаси кўп 
қаватли уйдан квартира сотиб олишда дастлабки тўловни амалга ошириш учун очиладиган мақсадли 
жамғарма депозити сифатида тўлайди. Шу билан бирга, ипотека кредити олувчининг у билан 
яшайдиган оила аъзолари ҳар ойлик кредит ва унинг фоизлари бўйича тўловларда қатнашадилар, қарз 
бўйича фоизларни тўлаш учун биргаликда жавобгар бўладилар. 
Қарз олувчилар тоифасидан келиб чиқиб, ипотека кредитлари қуйидаги шартлар асосида 
берилади. Ёш оилаларга ипотека кредитлари банкнинг ўз маблағлари ва бошқа қарз маблағлари 
ҳисобидан 3 йиллик имтиёзли давр билан камида 15 йил муддатга ажратилади. Банкнинг қарз 
маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари учун йиллик 
фоиз ставкаси – кредит шартномаси тузилган давр учун Марказий банкнинг амалдаги қайта 
молиялаш ставкаси миқдорида белгиланади. Тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри жалб 
қилинган халқаро ва хорижий ссудалар ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг муддати ва 
кредитлардан фойдаланиш учун фоиз ставкаси банк ва тегишли молиявий институтлар ўртасида 
тузилган шартномалар асосида белгиланади. 
Таъкидлаш жоизки, ипотека кредитлари бўйича юқори фоиз ставкалари аҳоли 
даромадларининг пастлиги, аҳоли тўлов қобилиятининг беқарорлиги, уй-жойларнинг юқори қиймати, 
молиявий ресурсларнинг қимматлиги, тижорат банкларининг уй-жой ипотека кредитлаш 
дастурларини амалга оширишга тайёрлиги етарли эмаслиги ва бошқалар ипотека бозорининг 
ривожланишига асосий тўсиқлар бўлиб ҳисобланади. 
Тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкалари катта бўлганлиги туфайли, ушбу 
ипотека кредитлаш тизимининг қарз олувчилари фақатгина юқори даромадга эга аҳоли қатламлари 
бўлиши мумкин. Уй-жойларни узоқ муддатли кредитлаш тизимини ривожлантиришнинг амалдаги 
механизми яқин йилларда ипотека кредити бериш кўламининг сезиларли ўсишига олиб келмайди. 
Умуман Европа Иттифоқида (27 мамлакат) ипотека кредитлари бўйича ўртача ставка таҳлил 
қилинган даврда 2,78% ни, AҚШда - 4,69% ни, Россияда 13,1%ни ташкил этади. Ипотека бозорини 
ривожлантириш бўйича халқаро тажриба натижалари шуни кўрсатадики, бир томондан, 
Ўзбекистонда ипотека воситалари кам ривожланган, иккинчи томондан, бу ерда ипотека бозорини 
ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, кредит фоиз 
ставкаларини қисман қоплаш учун мақсадли субсидиялар ажратиш ва уй-жойларни имтиёзли 


66 
кредитлаш манбаларини кенгайтириш, ўрта ва узоқ муддатли ипотека облигациялари чиқарилишини 
ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Аҳолининг маълум бир тоифаси учун ипотека кредити олишнинг 
дастлабки шартларини таъминлаш мақсадида мақсадли молиявий ёрдам кўрсатилиши лозим. 
Бундан ташқари, қурилиш босқичида ҳам улушда иштирок этиш йўли билан аҳолидан пул 
жалб қилиш амалиётини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Aҳолидан молиявий ресурслар оқимини 
кўпайтириш мақсадида, жамғарма-қурилиш жамиятларини ёки истеъмолчилар уюшмаларини ташкил 
этиш механизмини кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда, улар фуқаролар жамғармаларини улушли 
бадаллар шаклида жамғарма ҳисобларига жалб қилиб, уларни аниқ уй-жой бинолари қурилишига 
йўналтиради, кейин эса ушбу фуқароларга сотиб олинган уй-жой гарови бўйича белгиланган 
муддатга тўловни (тижорат кредити) тўлаш имконияти берилади. 
Бундан ташқари, уй-жой қурилиши учун давлат кредитлаш тизимини кейинчалик ипотека 
кредитлари билан кенгайтириш таклиф этилмоқда. 
Барқарор даромадга эга бўлган фуқаро квартира учун ипотека кредитини олганда бошланғич 
бадални субсидиялаш амалга оширилади. Жисмоний шахслардан даромад солиғи бўйича уй қуриш 
ёки сотиб олиш мақсадида қарз олган шахслар учун қарзни тўлашнинг бутун даври мобайнида асосий 
қарзни тўлашга сарфланадиган пул маблағлари учун имтиёзлар жорий қилинган.
Шу билан бирга, ушбу механизмлардан фойдаланиш чоғида, давлат ҳокимият органлари 
томонидан қатъий назорат таъминланиши керак. Зеро, бу жараёнда турли қинғирликлар туфайли уй -
жой дастурида белгиланган мақсадларга эришиш учун тўсиқ бўлиши мумкин. Бунинг учун меъёрий 
база такомиллаштирилиши ва уй-жой дастурлари бозорининг мониторинг тизими жорий этилиши 
зарур. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish