Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

 
1-жадвал 
Минтақаларда эркин иқтисодий зоналар учун яратилган шарт-шароитларнинг қиёсий 
таҳлили 
 
Минтақалар
 
Мамлакатда
ги сиёсий 
барқарор 
лик 
даражаси
 
Пухта ишлаб 
чиқилган қонуний 
асосларнинг 
мавжуд 
лиги ва қулай 
инвестициявий 
муҳит
 
Қулай 
табиий-
геогра 
фик 
жойла 
шув
 
Ривож 
ланган 
инфра 
тузилма 
(ишлаб 
чиқариш, 
тижорат)
 
Қулай 
иқтисод
ий 
коньюнк
тура
 
Ғамхўр 
ва 
мослашув
чан 
бошқари
ш тизими
 
Ўртача 
балл 
Қорақалпоғисто
н республикаси 






3,8 
Бухоро 






4,2 
Навоий






4,8 
Самарқанд 






4,3 
Қашқадарё 






4,3 
Сурхондарё 






4,0 
Хоразм 






4,0 
Сирдарё 






4,0 
Жиззах 






4,2 
Наманган 






4,2 
Андижон 






4,2 
Фарғона 






4,2 
Тошкент вил. 






4,7 
Тошкент ш. 






4,8 
Манба:
 муаллиф ишланмаси 
 
Изоҳ: 
( 5) - ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақиятли 
ишлайди. 
( 4) - ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақияти паст 
ишламоқда. 
( 3) - ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақиятсиз 
ишламоқда. 
Хулоса ва таклифлар. 
Умуман олганда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини 
ривожлантиришга оид ишларни мувофиқлаштиришга жавобгар ягона давлат тузилмасини ташкил 
этиш зарурияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу борада асосий жиҳатлардан яна бири бу–эркин 
иқтисодий зоналар дирекцияси фаолиятини молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш 
даражасидир. Таҳлиллар натижасида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини молиялаштиришда энг 
асосий манба марказлашган давлат маблағларининг устунлиги сақланиб қолмоқда. Лекин, бизнинг 
фикримизча, асосан хусусий манбалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Таҳлилларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, қуйидаги эркин иқтисодий зоналарда 
яратилган шарт-шароитларнинг таҳлилини ҳар йил давомида ўтказиб бориш лозим ва 
минтақалардаги шарт-шароитларни шунга қараб ўзгартиришга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Бунинг учун эса қуйидагиларга юқори эътибор қаратиш лозим. 
Биринчидан, хорижий тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳар бир мамлакат ўз 
минтақасининг ривожланиш шарт-шароитларидан келиб чиқиб ЭИЗлар фаолиятини ташкил қилишни 
устувор мақсад қилиб қўйган. Албатта, бу тажрибаларни кўр-кўрона мамлакатимиз иқтисодиётига 
кўчириб келиш нотўғри ҳисобланади. Аммо, муаммо ва шароити жиҳатидан яқин бўлган айрим
ижобий тажрибаларни, жаҳон ЭИЗларида амалда қўлланилаётган инвестицияларни самарали жалб 
қилишга кўмаклашадиган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар тизимини, замонавий менежмент ва 
бизнес аҳлоқини чуқур таҳлил қилиш асосида, Ўзбекистон минтақалари салоҳияти ва шароитларига 
мослаштириб фойдаланиш лозим. 
Иккинчидан, эркин иқтисодий зоналар фаолияти дарров ижтимоий-иқтисодий самара 
(биринчи навбатда, ижтимоий самара) бермайди, у қандайдир вақт оралиғини талаб қилади. Агар 
эркин иқтисодий зоналар мавжуд минтақаларда ишловчиларнинг иш ҳақлари ўса бошласа, хориждан 


170 
инвестиция кўпроқ кела бошласа, ишсизлар сони камая бошласа, бозорларда товарлар кўпая бошласа, 
демак эркин иқтисодий зона яхши ишламоқда. Эркин иқтисодий зоналар яратишда барча қоидаларга, 
талабларга риоя қилинса ҳамда тайёргарлик ва ташкилий ишлар бошидан пухта олиб борилса, унинг 
самарали ишлашига кафолат бор. 
Учинчидан, вилоятда ўсиш кўрсаткичларидан паст бўлган туманларни маҳаллий 
ресурсларидан фойдаланган ҳолда, эркин иқтисодий зона филлиаллари ёки эркин иқтисодий зона 
мақомини бериб ривожлантириш, ўсиш суръатларини яхшилаш лозим. Масалан: Жиззах вилоятида 
Ғаллаорол туманида, Навоий вилоятида Учқудуқ туманида йилқичилик тармоғидаги маҳаллий 
ресурслар орқали терини қайта ишлаш бўйича эркин иқтисодий зона филиалларини очиш лозим. 
Тўртинчидан, бугунги кунда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари самарадорлигини 
баҳолаш мезонлари қуйидагилар бўлиши лозим: 
-инвестиция лойиҳасининг ҳар йили учун жалб қилинган инвестициялар ҳажми, шу жумладан 
асосий фондларга инвестициялар ҳажми;
-ўз ишлаб чиқаришларини сотишдан йиллик даромад; 
- экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажми (инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг 
ҳар бир йил якунлари бўйича);
- яратилган иш ўринлари сони. 
Бешинчидан, Республикамиздаги фармацевтика соҳасига ихтисослаштирилган эркин 
иқтисодий зоналар дирекциялари ҳузурида тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, саноат 
плантациялари ташкил қилиш керак. Бунда доривор ўсимликлар турларини, маҳаллий доривор 
ўсимликлар хом ашёсидан фойдаланган ҳолда доривор моддалар(субстанциялар) ва дори воситалари 
ишлаб чиқариш соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар натижаларини тизимли равишда назорат қилиб 
бориш лозим. Бу борада эса Республикамизнинг марказий ҳудудларида эркин тиббий хизмат 
зоналари ташкил этсак, тажрибали хорижлик тиббиёт ходимларини мамлакатимизга жалб қиламиз ва 
тиббиёт олийгоҳларимиз учун ҳам асосий амалиёт майдонини яратган бўламиз. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish