Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


 Табиий-географик жойлашувнинг қулай бўлиши



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

3. Табиий-географик жойлашувнинг қулай бўлиши. 
Эркин иқтисодий зонанинг табиий-географик жойлашувнинг қулай бўлиши – географик 
қулай майдонни аниқлаш, чегарасини аниқлаш ва белгилаш, коммуникация, инфратузилма, ишлаб 
чиқариш ва кадрлар бўйича потенциални ҳисобга олиш жараёнларини асослаш ва таъминлашдан 
иборат. Рус олими С.Бойконинг фикрича, эркин иқтисодий зоналар чегараси нисбатан махсус 
вазифаларни бажара оладиган, такрорланмас, ноёб географик ҳолатга эга бўлиши керак
4
.
А.С.Солиев “Танланган асарлар”ида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш мамлакат 
миллий иқтисодиётининг умумий ҳолати, стратегик вазифалари билан белгиланиши, ҳудудлар 
ривожланиши тўғри тартибга солинмаса, бошқарилмаса минтақаларда эркин рақобат муҳити, очиқ 
иқтисодий муносабатлар тўлақонли вужудга келмаслиги, шу нуқтаи назардан ишлаб чиқариш 
кучларини ривожлантириш ва ҳудудий меҳнат тақсимотини ташкил қилиш давлат томонидан 
тартибга солиб борилиши объектив қонуният эканлигини таъкидлаб ўтган.
5
. Ижтимоий меҳнат 
тақсимоти унсури бўлган ҳудудий меҳнат тақсимоти (ҲМТ) соддароқ қилиб айтганда, турли 
жойларнинг: мамлакат ёки вилоятлар, туманлар, шаҳарларнинг ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқаришга 
1
Друзик Я.C. Свободные экономические зоны в системе мирового хозяйства: учебное пособие. М.: 
«ФУА.информ», 2000. C. 368.- стр 241. 
2
Шеховцев А., Шестакова М., Громов А. Свободные экономические зоны: мировой опыт и перспективы в 
Роcсии. // Вопросы экономики. - 2000. № 10 C. 104-117. 
3
Изоҳ: Ушбу кодекс-эркин иқтисодий зоналар фаолияти бўйича тизимлаштирилган нормаларни ўз ичига олган 
қонун ҳужжати ҳисобланади.
4
Бойко C. Необходим закон о свободных экономических зонах. // Экономист, № 2, 1994. 51-54C. 
5
А.С.Солиев. Танланган асарлар. “Mumtoz”. Ташкент-2018. 286-бет 


167 
ихтисослашишидир. ҲМТ кенг маънода – бу ишлаб чиқариш соҳа (тармоқ)ларини худуднинг табиий 
шароити ва бойликлари, аҳолиси, меҳнат ва бошқа ресурслари каби ҳамда минтақа бозорининг 
ҳажми, аҳолисининг сотиб олиш қобилияти, инфратузилма ва коммуникацион тизимининг 
ривожланганлик даражаси каби омилларга қараб жойлаштирилишини назарда тутади. Ишлаб 
чиқариш жараёни узлуксизлигига эришиш, тежамкор ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши 
ҳамда аҳолининг моддий ва маданий фаровонлигининг кўтарилиши саноат ишлаб чиқаришини 
жойлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги мезонидир. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish