110
Булар жуда кенг қамровли ва мураккаб операциялар жамланмасидан иборат бўлиб, уларни
рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширишни таъминлаш жуда катта иқтисодий фойда беради.
Бундан ташқари, бу ўзгариш бюджет тизимини бошқаришни осонлаштиради, меҳнат
сарфи ва
моддий харажатларни кескин қисқартиради. Бу борада ривожланган давлатларда ва ҳатто айрим
Ҳамдўстлик давлатларида ҳам етарли амалий тажриба мавжуд. Афсуски, биз бюджет тизимига
рақамли технологияларни киритиш соҳасида ҳам анча орқада қолиб кетдик. Менинг фикримча,
Ўзбекистон молия тизимини рақамли технологиялар асосида ишлашга ўтказиш бўйича Россия
Федерацияси маслаҳат марказлари билан эмас, балки ривожланган давлатларнинг мазкур соҳанинг
ҳақиқий етакчилари бўлган компаниялари ёрдамида амалга ошириш тўғри бўларди.
2. Молия вазирлиги тизимида молиявий ҳисоботларни топширишда ҳамон қўл меҳнати
устунлик қиляпти, қоғозбозлик, сансалорлик, бюрократик чеклов ва тўсиқлар ҳали мавжуд. Рақамли
технологиялардан фойдаланиш ҳисоботлар топшириш
тизимини соддалаштиради, осонлаштиради,
мазкур камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради.
3. Блокчейн тизимидан фойдаланиш молия тизими ходимларига бир – бирлари билан
молиявий ахборотни хавфсиз равишда алмашиш ҳамда сақлаш имконини яратадиган технология
ҳисобланади. Масалан, блокчейн тизимида пул ўтказмалари ҳақидаги ёзувларни қайд этиш ва уларни
ишончли равишда сақлаш мумкин. Блокчейнда операцияга четдан аралашиш, ҳужжатларни
сохталаштириш ва бузиш имкони йўқ бўлади. Умуман, у ҳозир қоғозда сақланаётган барча молиявий
операцияларни блокчейнда ёзиш ва сақлаш имконини беради. Тасаввур қилинг, блокчейн қай
даражада катта иқтисодий самара берадиган технология ҳисобланади. Блокчейн мутлақо шаффоф ва
аралашиш имконини йўқотиши туфайли коррупцияга йўл бермайдиган муҳим восита ҳам
ҳисобланади. Қолаверса, у ўта консерватив молия тизимини либераллаштиришга ҳам ёрдам беради.
4. Молиялаштиришга четдан маблағлар жалб этишнинг замонавий турларини жорий этишда
ҳам рақамли технологиялар ёрдам беради. Масалан, хорижда яқинда “краудфандинг” ва
“краудинвестинг” деб аталадиган турли лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш
усуллари пайдо
бўлди. “Краудфандинг” ўзбек тилида “халқ томонидан молиялаштириш” маъносини беради. Бунда
интернет орқали стартап компанияларни, кичик тадбиркорликни ҳамда табиий офатлардан зарар
кўрганларни, масалан, бугунги коронавирусдай офатлардан азият чекканларни қўллаб – қувватлаш,
биргаликда ўзаро фойдали инвестициялар қилиш мумкин.
“Краудинвестинг” эса краудфандингнинг турларидан бири бўлиб, у ҳам жаҳон
молия
бозорида стартап ва кичик бизнесга микроинвесторлар томонидан инвестиция киритиш усулидир.
Краудинвестингда хайрия мақсадларига маблағ ажратилмаслиги, фақат фойда олиш учун инвестиция
қилиши унинг краудфандингдан фарқи ҳисобланади.
5. Булардан ташқари, мамлакатимизда охирги йилларда амалиётга жорий этилган ва молия
тизимига ҳам муайян даражада дахлдор бўлган яна қатор рақамли технологиялар ҳам бор. Масалан,
мобил телефонларга ўрнатилган Click, Payme, Humo ва бошқа дастурлар орқали пул ўтказиш,
молиявий операцияларни амалга ошириш шулар жумласидандир. Уларни ишлатиш миқёсларини
янада кенгайтириш учун рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга
жорий этиш
лозим.
6. Пул муомаласи соҳасига ҳам рақамли технологиялар жадал кириб келмоқда. Масалан,
2008-2009 йилги жаҳон иқтисодий инқирози пайтида жаҳон пул тизимида жуда катта янгилик юз
берди, яъни электрон пуллар пайдо бўлди. Улар “криптовалюта” (инглизча "сrypto currency") деб
аталди, бу ўзбек тилида “криптографик валюта” маъносини беради. Криптовалюта фақат интернетда
виртуал шаклда намоён бўлади, у ҳам тўлов воситаси, ҳам пул вазифасини бажаради.
Қисқача айтганда, бундай рақамли пулларнинг ҳам ўзига хос ижобий ва салбий томонлари
бор. Рақамли пуллар оддий пулларга нисбатан ишлатишга қулай, уларни қалбакилаштириб бўлмайди,
инфляцияга учрамайди, ҳаракат тезлиги жуда юқори, қолаверса, пулнинг банкнотаси ёки тангасини
ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва муомаласи билан боғлиқ харажатлар бу ерда йўқ,
яъни у жуда
арзон. Биткоин банкдан ташқари айланади, уни ҳеч ким назорат қилмайди, унинг эгаси хоҳлаган
пайтида Ер шарининг хоҳлаган нуқтасига пулини сониялар ичида етказиб бера олади.
2021 йилга келиб криптовалютанинг 2400 дан ортиқ тури пайдо бўлди. Энг машҳурлари
“Биткоин” (Bitcoin, BTC), “Эфириум” (Ethereum, ETH),“Дэш” (DarkCoin, Dash), “ЗКэш” (ZCash, ZEC),
“Риппл” (Ripple, XRP)
каби электрон пуллар ҳисобланади.
2018 йил Япония, Германия каби давлатлар биткоинни тўлов воситаси сифатида тан олди,
2019 йили қатор давлатлар иш ҳақини биткоинда тўлашга рухсат берди, 2020 йили Жанубий Корея
криптопуллар билан барча операциялар ўтказишни қонунлаштирди.
Коронавирус туфайли
криптопул-ларни ишлатиш соҳалари ва миқдорлари ошиши ҳозирдан маълум.
Криптовалюталарнинг энг машҳури бўлган биткоин ҳеч қандай рухсат ёки расмий ҳужжат
бўлмаса ҳам бизнинг мамлакатимиз ичида ҳам ҳаракат қиляпти. Шу боис жаҳон илғор
111
технологияларидан ортда қолмасликка қарор қилган юртимизда криптовалюта биржаси очишга қарор
қилинди. Бу жаҳонда биринчи давлат криптобиржаси бўлади. Криптобиржани Жанубий Кореянинг
“Блокчейн бизнес ассоциацияси (KOBEA)” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этиш
режалаштирилган.
Бир пайтнинг ўзида юртимизда ўз криптовалютамизни муомалага киритишга бўлган
уринишлар ҳам юз беряпти. Масалан, Aqlegalari компанияси “Mangu” номли илк ўзбек
криптовалютасини муомалага киритди, 2019 йили у 4 миллиард сўмлик криптовалюта сотди [11].
Рақамли технологиялар бўйича умумий хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, уларнинг
фойдали жиҳатлари жуда катта эканлиги шубҳасиз. Улар жамият ҳаётини, жумладан, молия
тизимини тубдан ўзгартиради, унинг тараққиётини янги босқичга олиб чиқади. Коронавирус
пандемияси туфайли жамиятимизда рақамли технологиялардан фойдаланиш зарурияти янада ошди.
Ўзбекистон иқтисодчиларининг мазкур Форуми рақамли технология ёрдамида амалга
оширилаётганлиги ҳам бунинг ёрқин исботидир. Лекин бу жараённинг салбий оқибатлари ҳам бор.
Яъни молия тизимида ҳам анъанавий лавозимларнинг кўпига эҳтиёж камаяди. Шу боис молия
ходимлари ҳам рақамли технологияларни пухта ўрганиб, замондан ортда қолмасликка ҳаракат
қилишлари, умуман айтганда, молия тизими ходимлари рақамли технологиялар даврига ўтиш учун
пухта тайёргарлик кўришлари ва жаҳон рақамли молия саҳнасида ўзларига муносиб ўрин олиш учун
қаттиқ курашишлари керак. 2021 йилнинг 31 июлида ташкил этилган Рақамли технологиялар ва
сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам бу ўринда ўзининг
муносиб сўзини айтиши лозим бўлади [12].
Do'stlaringiz bilan baham: