107
моҳиятини билиш муҳим аҳамият касб этади. Бахтга қарши, бу ибораларнинг номланиши улар
нимани англатиши ҳақида тўғри тасаввур бера олмайди. Демак, масаланинг моҳиятини тўғри англаш
учун, аввало, бу атамаларнинг келиб чиқиш тарихини билиш мақсадга мувофиқ бўлади.
“Рақамли иқтисодиёт” атамасининг пайдо бўлиши 1995 йилга тўғри келади. Буни кўпчилик
тан олади. Лекин унинг асосчиси ким эканлиги ҳақида фанда ягона фикрга келинмаган. Кимлардир
уни 1995 йили Канаданинг Торонто университети профессори Дон Тапскотт "The Digital Economy:
Promise and Danger in the era of network Intelligence ( Цифровая экономика: обещание и опасность в
эпоху сетевой разведки) китоби билан амалиётга киритган, деб ҳисоблайди [1]. Бошқа бир гуруҳ
олимларнинг фикрича, унинг асосчиси АҚШнинг Массачусетс технология университети
профессори Николас Негропонте [2]. Испаниялик олим Мануэль Кастелс “Ахборот даври: иқтисод,
жамият ва маданият” монографиясида мазкур иборани амалиётга киритди, деб ҳисоблайдиганлар ҳам
бор [3].
Хуллас, “рақамли иқтисодиёт” атамасини ким биринчи бўлиб фанга олиб кирганлигини
аниқлаш масаласини бу соҳанинг олимлари ихтиёрига ҳавола этамиз ва тадқиқотимизда давом
этамиз.
Мазкур атаманинг “рақамли иқтисодиёт” деб номланиши инглиз тилида балки тўғри
бўлгандир! Лекин инглиз тилидан сўзма-сўз таржима қилинган бу иборанинг номи ўзбек тилида
унинг мазмунига мос келмай қолган. Тўғрисини айтганда, мутахассисларимиз бу атамани таржима
қилишда тўғри қарор қабул қилишмаган. Мантиқан ўйлаб қараганда, иқтисодиётнинг асосий қисми
рақамли технологиялар ёрдамида ташкил этилса, бундай иқтисодиётни “рақамли иқтисодиёт” деб
аташ тўғри бўлади. Лекин дунёда бирорта давлатнинг иқтисодиёти ҳали бу талабга жавоб бера
олмайди. Шу боис, менинг фикримча, мазкур жараённи “рақамли технологиялар” деб аташ жараёнга
кўпроқ мос келади.
Илмий адабиётда “рақамли иқтисодиёт”ни “веб иқтисодиёт”, “постиндустриал иқтисодиёт”,
“мегаиқтисодиёт”, “виртуал иқтисодиёт”, “ахборот ва алоқага асосланган иқтисодиёт”,
“ахборотлашган иқтисодиёт”, “интернет иқтисодиёт”, “электрон иқтисодиёт” каби турли номлар
билан аташмоқда. Бундай хилма-хилликнинг асосий сабаби “рақамли иқтисодиёт” атамасининг
нисбатан яқинда пайдо бўлгани ва унинг назарияси ҳали тўла ишлаб чиқилмаганлиги ҳисобланади.
Оддий қилиб айтганда эса, “рақамли иқтисодиёт” атамаси рақамли ва электрон
технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган фаолиятни билдиради. Яъни бу бизнес ва савдони
ҳамда товар ишлаб чиқариш ва хизматларни интернет, уяли алоқа ва ахборот - коммуникация
технологиялари (АКТ) ёрдамида амалга ошириш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: