Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


-расм. Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.[3]



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

3-расм.
Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.[3] 
Манба

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси 
Мамлакатимизга туризм соҳасига COVID-19 коронавирус пандемияси таъсирини аниқроқ 
ўрганиш ва баҳолаш учун 2018-2019 йилларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчилар 
сонининг ойлар бўйича ўзгаришини 4-расмда акс эттириб ўтамиз. 
4-расм.
Ўзбекистон Республикасига 2018-2019 йилларнинг ойлари бўйича хорижий ташриф 
буюрувчилар сони ўзгариши.[3] 
Манба

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси 
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб- қувватлаш бўйича 
2020 йилнинг 19 мартида “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт 
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги 
ПФ-5969-сон фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев иқтисодиёт 
тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирларини 
юмшатиш бўйича чоралар тўпламини тасдиқлади. 
Бу фармон бўйича, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини 
қўллаб-қувватлаш учун, қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди: 


102 

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 июлгача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва 
тўлаш тўхтатилди; 

умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи 
учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябргача бўлган 
даврда 25 % камайтирилди; 

туроператорларга, 
меҳмонхона 
бизнеси 
субъектларига, 
транспорт-логистика 
компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо 
операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик 
юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктиришни 
(жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябргача узайтириш тақдим этилди; 

“Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятининг 111 млн. АҚШ доллари кредитини 
қоплаш графиги, қарздорликлар тўловини тўхтатган ҳолда, қайта кўриб чиқилди; 

хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан 
фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-
бўлиб тўлаш) тақдим этилди.[4] 
Мамлакатимиз туризм соҳасида коронавирус пандемиясининг таъсирини баҳолаш ва 
келажакда бўлиши мумкин бўлган вазиятларни илмий жиҳатдан асосланган ҳолда ўрганиш 
мақсадида, сценарийлар моделидан фойдаланамиз. Бунда коронавирус пандемиясининг давомийлиги 
ва туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг фаолият юритишининг бошлаш даврларини 
ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги 3 та сценарийга асосланган моделни таклиф қиламиз: 
1. Оптимистик сценарий; 
2. Реал сценарий; 
3. Пессимистик сценарий. 
Шунингдек бу сценарийларнинг ҳар бири қуйидаги 4 та фазадан ташкил топган ва шу фазалар 
асосида таҳлил қилинади: 
1. Изоляциялаш фазаси; 
2. Юмшатиш фазаси; 
3. Фаолиятни тиклаш фазаси; 
4. Нормал ҳолатга қайтиш фазаси. 
Изоляциялаш фазаси жамиятдаги ҳаёт ва хўжалик муносабатлари чекланган ҳозирги карантин 
ҳолатидаги вазиятни ёритади. Бу фазада туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи барча 
иқтисодий субъектлар ва бутунжаҳон миқёсида турист сифатида ҳаракатни амалга оширишни 
хоҳловчи жисмоний шахсларнинг ҳаракати умуман тўхтаган. Бу вазиятда туристик хизмат етказиб 
берувчилар ўзлари фаолият олиб бораётган туристик дестинацияга саёҳат қилишни истаган кишилар 
билан интернет тармоғи орқали онлайн алоқа ўрнатишлари мумкин. 
Юмшатиш фазасида одамларга гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш ва кўпчиликнинг бир жойга 
йиғилишига рухсат берилмайди, шунингдек, қатъий тарздаги гигиеник талабларга риоя қилиш талаб 
этилади. Бу фазада ички туризм қатнашчилари бўлган якка тартибдаги фуқаролар ёки оила аъзолари 
билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш, шунингдек, карантин тартиби бекор қилинган мамлакатлар 
билан хизмат сафарига йўналтирилган хорижий туризмни амалга оширишга рухсат берилади. 
Фаолиятни тиклаш фазасида туристик фаолият билан шуғулланувчи субъектлар аста-
секинлик билан ўзларининг халқаро миқёсдаги фаолиятини фаоллаштириб боришади. Бу фаза 
бошқаларига қараганда анча хавфли ҳисобланади, чунки оммавий тарзда ва гурух бўлиб саёҳат 
қилишга рухсат берилиши натижасида, чет элдан коронавирус касаллигининг мамлакатимизга 
қайтадан кириб келиши ва янги пандемия тўлқинининг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. 
Бундай шароитда саёҳат қилувчи туристларнинг саломатлигини жўнатувчи ва қабул қилувчи 
давлатларда доимий текширувдан ўтказиш талаб этилади. 
Нормал ҳолатга қайтиш фазасида коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича вакцина 
яратилган ва туристлар, туристик фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларида ишловчи ишчи-
ходимлар эмланган бўлади. Мамлакатга ташриф буюрувчи туристлар сони ва туристик хизматлардан 
тушган тушум 2019 йилги кўрсаткичлардан паст бўлмаслиги лозим. 
Туризм соҳасига оид турли хорижий илмий-тадқиқот ишлари, халқаро ташкилотлар 
ҳисоботлари ва ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш натижасида, мамлакатимиздаги 
ҳозирга холатни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасига COVID-19 
коронавирус пандемиясининг таъсирини баҳолаш бўйича сценарийлар моделини ишлаб чиқилди. Бу 
модел 1-жадвалда акс эттирилган. 


103 


104 
Бу жадвалда акс эттирилган Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасига COVID-19 
коронавирус пандемиясининг таъсирини баҳолаш бўйича сценарийлар моделига асосан шуни 
таъкидлаб ўтиш лозимки, изоляциялаш фазасида мамлакатимизда туризм соҳасида фаолият 
юритувчи иқтисодий субъектлар, туристик ташкилотлар ва туристлар карантин ҳолатида 
бўлишганлиги сабабли, вақтинча ўзларининг фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлишган. 
Сценарийлар моделининг юмшатиш фазасида мамлакатимизда туризм соҳасидаги фаолият 
2020 йилнинг май ойидан бошлаб, 2021 йилнинг март ойигача давом этишини прогноз қилиш 
мумкин. Бу оптимистик, реал ва пессемистик қарашларга асосланган сценарийларнинг умумлашган 
тарздаги маълумоти ҳисобланади. Бу фазада туризм соҳасидан тушган тушум кўпроқ ички туризм 
ҳиссасига тўғри келади ва 2019 йилга нисбатан, туризм соҳасидан тушган тушум 30-50 % ни ташкил 
қилиши, шунингдек, халқаро туризмдан тушган тушум бўлса, 10-30% атрофида бўлиши мумкинлиги
прогноз қилинган. 
Мамлакат ички туризмида сценарийлар моделида фаолиятни қайта тиклаш фазаси 2020 
йилнинг июнь ойининг ўрталаридан бошлаб, 2021 йилнинг март ойи ўрталарида тугаши ёритилган 
бўлиб, бу фазада 2019 йилнинг шу даврига нисбатан, туризм соҳасидан тушган тушум 50-70% ташкил 
қилиши, хорижий туризмда бўлса, бу фаза 2020 йилнинг сентябрь ойида бошлаб, 2021 йилнинг 
декабрь ойида тугаши ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан хорижий туризмдан туристик тушум 40-
60% ташкил қилиши белгиланган. Туризм соҳасининг нормал ҳолатга қайтиш фазаси бошланиши 
барча сценарийларни ҳисобга олган ҳолда, ички туризмда 2021 йилнинг январь ойида бошланиши ва 
бу жараён 2021 йил декабрь ойининг охиригача давом этиши ва бу фаза тўлиқ тугагандан кейин, 2019 
йилнинг шу даврига нисбатан туристик тушум 70-90%ни ташкил қилиши, хорижий туризмда бўлса, 
2021 йилнинг апрель ойида бу жараён бошланиб, 2022 йил август ойининг охиригача давом этиши 
прогноз қилинган. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан хорижий туризмдан тушган тушум 60-85% 
бўлиши белгиланган. Бу сценарийлар модели ва ундаги маълумотлар муаллиф илмий ғояси ва фикри 
асосида ёритилган бўлиб, реал ҳаётда бу маълумотларда қисман ўзгаришлар бўлиши мумкин. 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish