Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

2020
 
йил – "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" 
деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга 2020 йилги Мурожаатномасида 
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз 
зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради”, - дея 
таъкидлаб, келаси беш йил ичида рақамли иқтисодиётга ўтиш вазифасини қатъий мақсад сифатида 
қайд этиб, мазкур соҳанинг давлат ва жамият ривожланишида устуворлигини белгилаб берди [5]. 
Тан олиш керакки, 2020 йилги Давлат Дастурида кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиши
рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш борасида янги саҳифани очиб берди.
Бунинг учун “1 миллион дастурчи” лойиҳаси лойиҳаси яратилди. Унда яқин 2 йил ичида 
барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Бу вазифаларни 
тўлақонли амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида стратегик аҳамиятга эга бўлган “Рақамли 
Ўзбекистон-2030” дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди [6].
Ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда рақамли технологиялар устувор йўналишлардан бири 
сифатида ривожланиб келаётган бир паллада коронавирус касаллиги пайдо бўлди ва унинг 
асоратлари рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш масаласида янги шароитни пайдо қилди. 
Яъни коронавирус инфекциясига қарши кураш жараёнида бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон 
Республикасида ҳам мажбурий равишда одамлар ҳаракатини чеклаш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлинди ва бу ҳодиса жамият 
ҳаётига жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлади. Соддароқ айтганда, ишлаб чиқариш ва истеъмол 
миқдорлари қисқариши, халқаро иқтисодий алоқалар торайиши, хомашё маҳсулотлари нархи 
пасайиши, конъюнктура ёмонлашиши юз берди. 
Мамлакатимиз раҳбарияти коронавирус пандемияси шароитида аҳоли соғлиғини сақлаб 
қолиш масаласига устуворлик бермоқда. Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда минг – минглаб 
ўринли касалхона ва карантин учун махсус бинолар барпо этилди, коронавирус билан оғриган 


109 
беморларни даволаш ва карантинга олинган одамларни текшириш ва озиқ – овқат билан 
таъминлашни давлатимиз тўлалигича ўз елкасига олиб, бу мақсадлар учун жуда катта миқдорда 
маблағ сарфламоқда.
Бир пайтнинг ўзида давлатимиз макроиқтисодий барқарорлик ҳамда ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражаси пасайиб 
кетишига йўл қўймаслик борасида ҳам улкан тадбирларни амалга оширмоқда. Мамлакатимиз 
Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2020 йил 19 мартда имзоланган “Коронавирус пандемияси ва 
глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича 
биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5969-сонли Фармонида бу борада амалга 
ошириш режалаштирилган чора-тадбирлар белгилаб берилди [7]. Жумладан, Молия вазирлиги 
ҳузурида 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. 
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини 
қўллаб-қувватлаш, 
аҳолини 
ижтимоий 
қўллаб-қувватлашни 
кенгайтириш, 
иқтисодиёт 
тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш 
мазкур жамғарманинг асосий вазифалари қилиб белгиланди. Тан олиш керакки, мазкур Фонд 
фаолият кўрсатган муддатда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олди. 
2020 йилнинг 3 апрелида Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида 
аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” номли яна битта Фармонга имзо чекди [8]. Мазкур Фармонда 
коронавирус вируси тарқалган шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқ ва соҳалари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини 
таъминлаш, жумладан, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда 
катта чора ва тадбирлар белгилаб берилди. 
Бундан ташқари, коронавирус оқибатларига қарши кураш борасида Президент ва Вазирлар 
Маҳкамасининг яна қатор қарорлари ҳам қабул қилинди [9], [10]. Мамлакатимиз раҳбарияти бу 
борадаги тадбирларни изчиллик билан давом этдирмоқда. 
Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг жуда катта қисми функцияларига кўра 
молия тизимига юклатилди (бу ўринда молия тизими таркибига Молия вазирлиги, вазирлик, 
идоралар, хўжалик ва тадбиркорлик субъектларининг молия бўлинмалари кириши назарда 
тутиляпти). Демак, молия тизимига шунчалик катта ва масъулиятли вазифалар топширилган экан, 
мазкур соҳа ходимлари бунга қанчалик тайёр экан, деган ҳақли савол туғилади.
Молиячи мутахассис бўлганлигим учун шуни айтишим мумкинки, молия тизими раҳбарияти 
ва ходимлари нисбатан консерватив ва ёпиқ “жамият” сифатида тавсифланишади. Ўзбек 
ҳамкасбларимиз бу “ёрлиқ”дан хафа бўлишмасин, чунки бу тавсиф фақат уларгагина эмас, балки 
бутун дунёдаги молиячиларга тегишли ҳисобланади. Бу тавсиф уларнинг бажараётган ишлари 
хусусиятидан келиб чиқади. Мана шу ерда мени ушбу мақолани ёзишга мажбур қилган ўта муҳим 
бир ҳолат келиб чиқади, яъни молия тизими узоқ вақт давомида шаклланган анъанавий усулларда 
ишлаб, бугунги коронавирус хуруж қилган ўта оғир шароитда елкаларига юклатилган қўшимча 
вазифаларни талаб даражасида бажара оладиларми, деган табиий савол туғилади. Менимча, жавоб 
битта – ўз эски иш услубларини ўзгартиришмасдан молия тизими ходимлари бу вазифаларни бажара 
олмайди.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish