108
банкнотаси ёки тангасини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва муомаласи билан боғлиқ бошқа
харажатлар бу ерда йўқ, яъни у жуда арзон.
Энди ҳамма гап улардан қай даражада тўғри ва мақсадга мувофиқ фойдаланишда қолди.
Чунки у товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга сарфланаётган харажат ва вақтни кескин
камайтириш имконини яратади. Натижада товар ва хизматларнинг таннархи кескин пасаяди. Шу
боис дунё давлатларида рақамли технологияларни амалиётга кенг жорий этиш орқали иқтисодиётни
рақамлаштиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Негаки, бугун энди рақамли технологиялардан
фойдаланмасдан туриб, сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг иложи
йўқ. Чунки виртуал технологиялар меҳнат унумдорлигининг кескин ошишига замин яратади, товар
ва хизматларни сотиш вақти ва харажатларини қисқартиради, иқтисодий жараёнларни ташкил этиш
ва бошқаришни мукаммаллаштиради ва бунинг натижасида иқтисодий инқирозлар бўлиш
эҳтимолини ҳам камайтиради.
Юқорида баён этилган фикрлардан кўриниб турибдики, иқтисодиёт тараққиётининг келгуси
босқичини кўпчилик “рақамли иқтисодиёт” деб атаётганлиги бежиз эмас. Қисқаси, рақамли
иқтисодиёт бу ахборот ва технологик инқилоб бўлиб, у жамият ҳаёти ва иқтисодиётни тубдан ўзгар-
тириб юборади. Унга тайёр бўлмаган давлат, компания ёки алоҳида олинган инсон
рақобатбардошлигини йўқотади ва тараққиётдан ортда қолиб кетади.
Шу ўринда бир савол пайдо бўлиши мумкин. Ҳаётда “инновацион“ иқтисодиёт” деган атама
ҳам бор. Бу атама билан “рақамли иқтисодиёт” атамалари бир-бирларига зид эмасми ёки улар бир-
бирлари билан қай даражада боғлиқ? Мазкур атамаларнинг асосини ташкил қиладиган “инновацион
технология” ва “рақамли технология” лар бир-бирларига мазмунан боғлиқ ва улардан бирининг
ривожи иккинчисининг ҳам тараққиётига туртки беради. Рақамли технологиялар амалиётга қанчалик
кенг жорий этилса, жамият ёки компания шунчалик тез бойийди ва янада бойиш учун илму-фанга,
янгиликлар яратишга шунчалик кўпроқ пул ажратишга имкон пайдо бўлади. Инновация ютуқларини
яратиш ва улардан кенг фойдаланиш эса рақамли технологияларнинг янада ривожига сабаб бўлиши
ҳам мумкин. Чунки бугун инновацияларнинг тобора катта қисми рақамли технологиялар ёрдамида
дунёга келяпти. Лекин инновацияларнинг ҳаммаси фақат рақамли технологиялар ёрдамида дунёга
келади, деб бўлмайди. Бошқа воситалар ёрдамида юзага чиқадиган инновациялар ҳам мавжуд.
Мамлакатимизда ҳам рақамли технологияларни ривожлантиришга катта эътибор бериляпти.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлда имзоланган «Ўзбекистон
Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-
3832-сонли қарори муҳим аҳамият касб этади [4]. Қарорда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Мамлакатимизда
Do'stlaringiz bilan baham: