Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Ёрдам қандай кўрсатилади?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ёрдам қандай кўрсатилади? Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирилади 
ва бола шифохонага олиб борилади. Беморни уйда қолдириш мутлақо 
мумкин эмас. Бемор ётган уй дезинфекция қилиниши ва оила аъзолари 
врач назоратига олиниши керак. 
Даволаш қандай олиб борилади? Менингит ташхиси билан даво-
лаш юқумли касалликлар шифохонасида олиб борилади. Агар бемор ўз 
вақтида шифохонага олиб борилса, у 10 кун ичида тузалиб кетади. Бе-
мор комага тушган ҳолатларда даволаш муддати чўзилиб кетиши ва 
асоратлар қолиши мумкин. 
Шу ерда битта муаммони айтиб ўтмоқчи эдим. Баъзи ота-оналар 
орқа мияни пункция қилиб, мия суюқлигини текширишга тўсқинлик 
қилишади. Бу текширувни врач боланинг ота-онаси рухсатисиз тиббий 
кўрсатмаларга биноан бемалол ўтказиши лозим. Чунки менингитда 
мия суюқлигини олиб текшириш, миянинг ички босими ошиб кетиши-
нинг олдини олади ва бемор комага тушмайди. Ҳатто комада ётган бе-
мор ҳушига келади, мия ортиқча йирингли суюқликдан озод бўлади ва 
унинг ўрнига тоза суюқлик ишлаб чиқарилади. 
Менингит асорати қандай? Аксарият ҳол ларда ҳеч қандай асорат 
қолмайди. Бироқ даволаш кеч бошланган ҳолатлар ёки менингитнинг 
оғир турларида турли асоратлар қолиши мумкин. Бундай болаларда су-
рункали бош оғриқлар, ўта инжиқлик ва жиззакилик, мия ички босими-
нинг сурункали тарзда ошиб бориши, хотира бузилишлари, паришонхо-
тирлик каби асоратлар вужудга келиш хавфи бор. Жуда кам ҳолатларда 
эшитиш пасайиши, тутқаноқ хуружлари ва ақлий ривожланишдан 
орқада қолиш ривожланади. Бундай болалар невропатолог назоратида 
бўлишлари лозим. Даволаш қай тартибда олиб борилишини невропато-
лог индивидуал тарзда ҳал қилади.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
51
МЕНИНГОЭНЦЕФАЛИТ ҲАҚИДА
НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
Менингоэнцефалит – бош мия пардалари ва мия тўқимасининг 
яллиғланиш касаллиги. Касаллик белгиларининг қай тарзда намоён 
бўлиши бош миянинг қай даражада яллиғланганига боғлиқ.
Сабаблари. Менингоэнцефалит вирусли инфекциялардан сўнг ри-
вожланади. Бу касаллик турли ёшда учрайди, бироқ энг кўп касалланиш 
болалик даври учун хос.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish