Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ИПОХОНДРИЯ КАСАЛЛИГИ
Ипохондрия – бу неврознинг энг инжиқ тури бўлиб, бундай шахс - 
лар жуда эзма, тез ва доимо хафа бўлиб юрадиган, ўзига ҳам, доктор-
ларга ҳам, яқинларига ҳам ишонмайдиган ва миясини бемаъни фикр-
лар чулғаб олган одамлардир. Улар «Мен ҳеч қачон тузалмайман» деб 
ўйлашади, олган даволаш муолажаларидан норози бўлиб юришади, 
қандайдир антиқа даволаш усулларини излашади ва уларни ўзида 
синаб ҳам кўришади. 
Доимий қўрқув (худди юрак тўхтаб қоладигандек), оғир касалликни 
ўзида излаш, ўлиб қолиш каби хаёллар уларнинг доимий ҳамроҳидир. 
Ипохонд рияга чалинган беморнинг хаёл сурмаган куни йўқ: у кечаси 
хаёл билан ухлайди, эрталаб ҳам хаёллар билан уйғонади. 
Ҳамма гап шундаки, бу хаёллар фақат ўзининг дарди ёки кимдандир 
хафа бўлгани билан боғлиқ. Агар унинг қайсидир аъзосида касаллик 
белгилари аниқланса, уни ҳадеб ўйлайверади, даволаш натижасида 
бу касаллик ўтиб кетган бўлса ҳам қайта-қайта текширув лардан 
ўтаверади. 
Бундай шахслар врач қўйган ташхисга ва текширув натижаларига 
гумон билан қарашади. Улар тузалгунча ўзларининг яқинла рини касал 
қилиб қўйишади. Айниқса, бундай шахсларнинг яқинлари, фарзандлари 
ундан кўп азият чекишади. Улар яқинларига «Мени яхши докторга 
кўрсатмаяпсизлар, дардимни ҳеч ким топа олмаяпти» каби шикоятлар 
билан арз қилиб юришади. 
Ипохондрияга, кўпинча, аёллар мойил бўлишади. Агарда эркаклар 
ипохондрияга чалинса, уларнинг характери аёлсифат бўлиб қола ди. 
Бу дунёда ипохондрияга қарши дори ишлаб чиқилмаган. Чунки 
ипохондрия касаллик эмас, балки хулқ-атворнинг ёмон бир кўри ни-
шидир. 
Агар бу сатрларни ўқиётган одамда ҳақиқатан ҳам ипохондрия 
бўлса, ушбу сатрларнинг ўзиёқ уни бу қийноқдан халос этиши табиий. 
Чунки ипохондрияга чалинган одам ўзида бўлаётган ҳолатнинг сир-
асроридан воқиф бўлса, у албатта тузалиб кетади. 
ИСТЕРИЯ – НЕВРОЗНИНГ БИР ТУРИМИ?

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish