Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Тунги хуружлар қандай рўй беради?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Тунги хуружлар қандай рўй беради?
Тунда бўладиган хуружлар турли-туман бўлади. Хуружларнинг 
баъзилари қуйидагича кечиши мумкин. Бемор бирдан уйғониб кета-
ди, боши қаттиқ оғриётган бўлади, қайт қилади ва аста-секин кўзи ва 
боши ён томонга қайрилган ҳолда тутқаноқ хуружлари бошланиб кета-
ди. Юзи қийшайиб қолади, оғзидан сўлак оқади ва дудуқлана бошлай-
ди. Баъзан ётган жойидан тўсатдан туриб ўтириб олади, оёқлари билан 
велосипед ҳайдаётгандек ҳаракатлар қилади ёки ғужанак бўлиб ётиб 
олади. Гоҳида ўрнидан туриб юриб кетади ва бир оздан сўнг тўхтайди, 
баъзан уйдан чиқиб кетади. Бу хуружлар, одатда, 30 сониядан 2–3 
дақиқагача давом этади. Кейин бемор ўзига келади, нималар қилганини 
эслай олмайди, баъзан қилиқларини чала бўлса-да, айтиб беради. Тунда 
бўладиган хуружларда бемор тилини тишлаб олиши, оғзидан қон ара-
лаш кўпик чиқиши, тагига сийиб юбориши мумкин. 

 Эпилепсия ва уйқу
Эпилепсия билан оғриган беморлар учун кеч уйқуга кетиш ва маж-
буран эрта уйғониш хавф лидир! Уйқунинг давомийлиги 6–8 соатдан 
кам бўлмаслиги керак. Эрталаб уйғонгандан сўнг мажбуран кўп ух-
лайвериш ҳам мумкин эмас. Бундай беморларда баъзан кундуз куни 
тўсатдан ухлаб қолиш ҳолатлари ҳам кузатилади ва бу ҳолат нарколеп-
сия деб аталади. 

 Фокал хуруж нима?
Бош миянинг бирор-бир маркази қўзғалиши ҳисобига рўй берадиган 
тутқаноқ хуружига фокал, яъни ўчоқли хуруж деб айтилади. Фокал 
хуружлар тананинг маълум бир соҳасида титрашлар, бошнинг титраши, 
кўзга ҳар хил нарсаларнинг кўриниб ўтиши, қулоққа турли овозлар-
нинг эшитилиши, тўсатдан келадиган қўрқув ва қоринда кузатилади-
ган оғриқ хуружлари кўринишида рўй беради. Уларнинг давомийлиги 
30 сониядан ошмайди. 
«Аввал кўрган» ёки «ҳеч қачон кўрмаган» феномени ҳам фокал ху-
ружлар учун хосдир, яъни бемор ҳеч қачон кўрмаган жойни худди аввал 
кўргандек ёки ўзига аввал жуда таниш бўлган ёки аввал яшаган жойла-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
31
рини энди биринчи марта кўриб тургандек туюлади. 
Оддий ва мураккаб фокал хуружлар фарқла на ди. Оддий фокал ху-
ружларда бемор ҳушини йў қотмайди. Мураккаб фокал хуружларда эса 
бемор ҳушини йўқотади. Мураккаб фокал хуружларда ҳушсиз ётган бе-
морда ютиниш, чайнаш, бирор жойи ни силаш, чапак чалиш каби авто-
матик ҳаракатлар кузатилади. Мураккаб фокал хуружларнинг давомий-
лиги ҳам 30 сония атрофида. Бемор ўзига келганидан сўнг бир оз карахт 
ҳолатда бўлади. 
Фокал хуружларда бош мия касалликларини топиш учун чуқур не-
врологик текширувлар ўтказиш лозим. Деярли 60 % эпилепсия фокал 
хуружлар билан кечувчи эпилепсиядир.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish