Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Беморлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳатлар



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Беморлар ва уларнинг ота-оналарига маслаҳатлар
1. Телевизор ва компьютерга ўч бўлманг. Эпилепсия билан ка-
салланган беморни назоратга олган врач унинг ҳаёт тарзини чуқур 
ўрганиб, соғлом турмуш тарзига ўргатиши лозим. Масалан, ҳозирги 
кунда аҳолининг аксарият қисми телевизор ва компьютер монитори 
олдида кунини ўтказади. Баъзи болаларнинг қўлидан телефон туш-
майди. Бемор бундай воситалардан ўзини чеклаши лозим. Телевизорни 
қоронғи хонада эмас, ёруғ хонада кўриш керак ва телевизоргача бўлган 
масофа 2 м дан ортиқ бўлиши зарур. Телекўрсатувларни томоша қилиш 
давомийлиги 2 соатдан ошмаслиги керак. 
Фотосенситив эпилепсияда телевизор кўриш ёки компьютер мо-


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
40
нитори олдида ўтириш ман этилади. Қулоққа тақиладиган мослама 
орқали доимо мусиқа эшитиб юриш ҳам эпилепсиянинг баъзи турлари 
учун хавфли. 
2. Мактаб ва боғчага бориш мумкин. Эпилепсия билан касалланган 
болаларнинг деярли барчаси бошқа болалар каби мактаб ва боғчаларга 
қатнашлари мумкин. Бундай пайтларда таълим муассасасидаги врачлар 
хабардор қилинади. Бироқ олигофрения, болалар церебрал фалажлиги 
каби бош миянинг органик касалликларида кузатиладиган тутқаноқ 
хуружларида болалар, албатта, махсус мактабларда таълим олишлари 
керак.
Бемор болаларни фақат тутқаноқ хуружи борлиги сабабли жамият-
дан ажратиб тарбиялаш нотўғри. Аксинча, уларга тўлақонли ҳаёт кечи-
ришга имконият яратиб бериш лозим. Улар тил ўрганмоқчи, спорт ва 
жисмоний тарбия машқларига қатнашмоқчи бўлса, рухсат бериш керак, 
бироқ мураббий бундан хабардор бўлиши зарур.
3. Спорт ва жисмоний машқлар хуруж тез-тез кузатиладиган 
ҳолатларда мумкин эмас. Хуруж кам бўладиган ҳолатларда бемор 
спорт нинг енгил турларига қатнашиши мумкин. Спортнинг баъзи тур-
лари, яъни бокс, тош кўтариш, кураш, сузиш, тез югуриш асло мумкин 
эмас. 
Таъкидлаш лозимки, режали тарзда спортнинг енгил турлари би-
лан шуғулланиш фойдалидир. Чунки сўнгги пайтларда мутахассис-
лар ўсмирларда кузатиладиган тутқаноқ хуружларининг компью-
тер монитори олдида узоқ ўтиришдан кучайиб кетаётганлигини 
таъкидлашмоқда. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish