Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Эпилепсия қандай касаллик?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Эпилепсия қандай касаллик?
Эпилепсия – турли хил хуружлар ва хушдан кетишлар билан намо-
ён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. Ҳар 1000 кишидан 5–10 
та одамда эпилепсия касаллиги аниқланади. Эпилепсиянинг 70 фоизи 
20 ёшгача бўлган даврда ривожланади. Касалланиш даражаси эркак ва 
аёлларда деярли бир хил. 

 Эпилепсия буюк шахсларда ҳам учрайдими?
Тарихдан маълумки, Суқрот, Платон, Юлий Цезарь, Жанна Д‘Арк, 
Ван Гог, Наполеон, Ф. Достоевский каби буюк шахслар эпилеп-
сия билан оғриган. Шу сабабдан баъзи мутахассислар фақат куч - 
ли тафаккур эгалари эпилепсия билан оғришади, дейишса, бошқа бир-
лари тутқаноқ хуружлари одамда иқтидор куртакларини қўзғаб юбора-
ди, деб ҳисоблашади. 
Бу фикрларга тўла қўшилиш қийин. Лекин эпилепсия билан 
оғрийдиган баъзи беморларда кучли иқтидор аломатларини мен ҳам 
кузатганман. 
Клиникамизга даволанишга келган беморлар орасида кучли рассом, 
шоир ва математиклар бўлган. Бундай беморлар ичида инсон ҳайратда 
қоладиган ҳикматли иборалар ўйлаб топувчилар, ҳикматларга бой 
бўлган тўртликлар битувчилар кўп. 
Доимо хуруж кузатиладиган бир бемор қизда сезги ва идрок 
қобилиятининг кучайганини гувоҳи бўлганман. Бироқ эпилепсия ка-
саллиги билан оғрийдиган аксарият беморларда тутқаноқ хуружлари 
вақтида тўхтатилмаса, оғир руҳий бузилишларга олиб келади, улар-
нинг ақли заифлашиб боради. 
Тутқаноқ хуружлари қанчалик эрта ёшда бошланса, руҳий бузилиш-
лар шунча эрта ривожланиши мумкин. Шундай бўлса-да, оғир руҳий бу-
зилишлар эпилепсиянинг барча турида ҳам кузатилавермайди. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
28

 Эпилепсия наслий касалликми? 
Худди бошқа асаб касалликларидаги каби эпилепсияда наслий омил-
нинг ҳам аҳамияти бор. Ўтган асрнинг 50-йилларигача аксарият дав-
латларда эпилепсияда наслий омилнинг аҳамияти жуда бўрттириб 
кўрсатилган. Кейинчалик илм-фан ютуқлари бундай фаразни йўққа 
чиқарди. Ҳозирги даврнинг статистик маълумотларига кўра, ота-она-
лардан бири эпилепсия билан оғриса, улардан касал бола туғилиши 
хавфи 10 фоиздан ошмайди. 


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish