Bog'liq Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-
Мавзу №16: Соғлиқни сақлаш иқтисодиётининг долзарб масалалари. Тиббиёт ходимларининг фаолияти ва соғлиқни сақлашнинг моддий-техник базасини рационал ишлатилиши миллий даромаднинг ортишига таъсир этади ва шунинг учун ижтимоий-иқтисодий муаммоларга алоқадор ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнати бевосита бирор-бир моддий бойликларни яратмайди, балки билвосита равишда жамоат учун зарур хизматларни яратиб, аҳолини саломатлик ва даволаш-профилактика ёрдамига бўлган эхтиёжини қондиришга қаратилган бўлади.
Соғлиқни сақлашнинг иқтисодиёти бевосита халқ хўжалигини ва соғлиқни сақлашни режалаштиришга, ҳамда халқ хўжалигини ривожланишига бевосита алоқадордир.
Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти соҳасидаги замонавий илмий-амалий фаолиятнинг таҳлили 8 та асосий йўналишни белгилаб берди:
I. Соғлиқни сақлашнинг тармоқдан ташқари иқтисодий самарасини асослаш (тиббий хизматни кўрсатишга кетган харажатларнинг ҳалқ хўжалигидаги самараси).
II. Тармоқнинг самарадорлигини ва соғлиқни сақлашнинг мавжуд ресусларининг таҳлили.
Соғлиқни сақлашда меҳнатни меёрлашнинг назарий ва амалий масалалари.
Аҳолини даволаш-профилактика хизматига бўлган эхтиёжини қондириш имкониятларини иқтисодий асослаш.
Соғлиқни сақлаш муассалари раҳбарларининг ҳуқуқларини кенгайтирилиши туфайли соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш.
Иқтисодий мезонларни ишлаб чиқиш ва соғлиқни сақлашдаги қиймати кўрсаткичларидан фойдаланиш.
VIII. Экспериментал йўналиш, соғлиқни сақлашда иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш.
Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, унинг илмий ва амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муаммолар билан шуғулланади:
- аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари (касалланиш ва бошқалар) динамикасини аниқ саноат ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири, хусусан алоҳида касалликларни олдини олишнинг иқтисодий самараси;
- профилактик тадбирларнинг иқтисодий самараси аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжи ва уни иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қондириш даражаси;
- меҳнат харажатларини (ходимлар бўйича истеъмол меъёрлари) ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган меҳнат ресуслари ҳолатини аниқлаш;
- соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий жамғармаларни ортишини таъминловчи капитал сармояларнинг самарадорлиги, соғлиқни сақлашга капитал сармоялар динамикасини белгиловчи омилларни таҳлили, асосий жамғармаларнинг зарурий шаклини оптималланишини, ускуналарни жисмоний ва маънавий эскиришини ҳисобга олган холда капитал таъмирлаш ва ишлатиш меъёрларини баҳолаш;
соғлиқни сақлашнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган максимал харажатлар ҳажмини аниқлаш;
аҳолига тиббий хизматни таклиф этиш ва тиббиёт муассасалар тармоғини жойлаштириш, тизимининг жойлашув характери ва ижтимоий демографик омилларни ҳисобга олиб илмий асослаган ҳолда тиббий хизматнинг энг самарадор шакилларини танлаш (стационар, амбулатор-поликлиник ёрдам ёки уй шароитидаги ёрдамни мувофиқлаштириш), тиббиёт муассасалари тармоғини концентрациясига, ихтисослашувига ва тиббий ходимлар меҳнатининг бўлинишига бўлган тенденцияни ҳисобга олган ҳолда рационал тузиш, тиббий хизмат кўрсатишнинг энг иқтисодий «техналогияси»ни ишлаб чиқиш;
даволаш-профилактика муассасаларини алоҳолига кўрсатилаётган диагностик ва даволаш чораларининг қийматини баҳолаш;
соғлиқни сақлашнинг ички резервлари ва уларнинг ишлатилиши ва ҳ з.
Соғлиқни сақлашдаги иқтисодий муаммоларни ҳал этишда олинган ёки эҳтимолий самара ижтимоий, тиббий ёки соф иқтисодий ҳолатлар орқали бахоланишини назарда тутиш керак.