Агар тиббиёт ходимларининг сифатли ва интенсив ишини рағбатлантирувчи меҳнатга ҳақ тўлаш тизими йўлга қўйилмаган экан, унда БТСЁК муассасасини молиялаштиришнинг янги тизимидан, у қанчалик адолатли ва самарали бўлмасин, сезиларли фойдани кутиш қийин.
Ҳозирги вақтда республика соғлиқни сақлаш тизимида асосан мукофотлаш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш шаклининг қуйидаги механизмлари (усуллари) қўлланилмоқда:
1. Маош ёки тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлаш.
2. Аралаш усуллар – тариф ставкаси + қўшимча ҳақ ва мукофот.
Бу шакллар асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ходимлар-маош тизими ётади, бунда ҳар бир ходимга муайян доирада кўпроқ ёки камроқ кундалик вазифа ва мажбуриятлар белгиланади, буларни бажарганлиги учун лавозимига мос ойлик маош тайинланади. Бу лавозимига мос маош миқдори (ягона тариф сеткаси) ва ходимлар жадвали (ушбу муассасага юклатилган барча вазифаларни бажариш учун зарур ходимлар) юқори ташкилотлар ( БТСЁКнинг тажрибавий муассасалари учун – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи) билан келишилган ҳолда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади. Лавозимга мос маош ишга ҳақиқатда келган кунларига қараб тўланади.
Аралаш усул асосан икки манбадан: иш ҳақи умумий фондидан ва муассаса ривожлантириш Фондидан тўланиши мумкин бўлган мукофот ва турли қўшимча тўловлар шаклидаги қўшимча ҳақни қўллашни назарда тутади.
БТСЁ муассасаларида тариф ставкалар бўйича ҳақ тўлаш ёки маош тизими қўлланилади. У қуйидагиларга асосланган:
Ягона тариф сеткасига асосан (ЯТС), унда меҳнатга ҳақ тўлашнинг разрядлари (нолдан бошлаб йигирма иккигача) ва тариф коэффициентлари (1,0 дан 8,328 гача) кўрсатилган. Масалан, саккизинчи разряд 3,773 коэффициентига эга (республика Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2002 йил 17 июлидаги 212- сонли Буйруғига 1 илова).
ЯТС бўйича соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларида лавозим номи ва унга мос келувчи разряд кўрсатилади.
Ушбу тизим шунингдек қуйидагиларни назарда тутади:
Маъмурий ишларни бажарганлиги, малакавий категорияси ва илмий даражаси мавжудлиги учун жадвал асосида лавозимига мос маошига қўшимча ҳақ тўлаш.
Зарарли меҳнат шароитлари учун ходимларнинг лавозимига мос маошларини ошириш.
Узлуксиз давомий ишлар учун ҚВП врачлари лавозимига мос маошларга: 3 йилга-лавозимига мос маошнинг 10 %, ишнинг ҳар бир кейинги 2 йили учун лавозимига мос маошнинг 10 %, бироқ лавозимига мос маошнинг 40 % дан кўп бўлмаган миқдорда қўшимчалар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Республика Меҳнат Вазири томонидан тасдиқланган (1993 йил 5 июлдаги 950-12 сонли хат) тартиб асосида амалга оширилаётган "Фахрли унвон"га эга бўлган шахсларнинг иш ҳақи ва нафақаларига қўшимча ҳақ ва гонарарлар тўлаш.
БТСЁК муассасалари ходимларини мукофотлаш иш ҳақи фондини тежаш ва иш ҳақи фондидан 15 % миқдорида ташкил этиладиган ҳамда иш ҳақи фондига киритиладиган моддий рағбатлантиришнинг махсус фондидан амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарори ва Соғлиқни сақлаш Вазирининг 1999 йил 21 сентябрдаги 555 сонли Буйруғи 2000 йил 1 январидан бошлаб тежалган маблағлар, иш ва хизматларни кўрсатиш ҳамда амалга оширишдан даромадлар, хона ва мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50% и, ҳомийлик ёрдами ҳисобига ташкил этиладиган муассасани ривожлантириш фондини шакллантиришни кўзда тутади. Ушбу Фонд маблағларидан муассаса раҳбарлари ўз ходимларини катта кўламда бажарилган иш ва хизматлари ҳамда улар сифатининг яхшилиги учун рағбатлантиришлари мумкин.
Ҳозирги кунда ҳар - бир бюджет ташкилоти (тиббиётда) ўзининг тараққиёт фондига эга. Ҳар хисобот кварталининг охирги иш кунида тежаб қолинган(фойдаланилмаган) бюджет маблағлари (3-гуруҳга кирувчи маблағларидан ташқари) ташкилот ҳисобидан қайтиб олинмайди, балки бюджет ташкилотининг таракқиёт фондига ўтказилади ва белгиланган тартибда сарфланади
Кейинги кварталда бюджет ташкилотини молиялаштириш ҳажми, ўтган кворталда тежаб қолинган (фойдаланилмаган) бюджет маблағи ҳисобига қисқартирилмайди.
Юридик шахс статусига эга бўлган бюджет ташкилотлари куйидаги молиялаштириш манбалари ҳисобига қўшимча даромад олиш мумкин:
-фаолият соҳаси бўйича товар (иш, хизмат кўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш;
-бошқа ташкилотларга вақтинча фойдаланилаётган хоналар, бинолар ва бошқа давлат мулкини (имуншества) арендага бериш;
-жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўрсатилаётган хомийлик ва ихтиёрий хайрия бадаллари ҳисобига.
Бюджет ташкилотининг «Тараққиёт фонди» қуйидагилар ҳисобига шакилланиши мумкин:
-бюджет ташкилотининг кварталнинг охирги иш кунига тежалган фойдаланилмаган маблағи ҳисобига (3-гурухдан ташқари).
Бюджет ташкилотининг фаолият соҳаси бўйича ишлаб чиқарган товарлари (иш, хизмат) ва улардан сотишдан тушган маблағлар. -вақтинча фойдланилмаётган хона, бинолар, бошқа давлат мулкини орендага бериш хисобидан: тушган маблағларнинг 50 фойизи (қолган 50% бюджет ташкилоти томонидан махаллий бюджетга кирим қилинади) -жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хомийлик, хайрия бадаллари -Бюджет ташкилотининг тараққиёт фонди маблағлари, биринчи навбатда сарфланиши шарт;
Мавжуд кредитор қарзларни устивор тўлаш;
Бюджет ташкилотининг материал техник базасини ривожлантириш;
Агар бюджет ташкилотининг кредитор қарзи бўлмаса тараққиёт фондининг маблағлари (хомийлик хайрия бадалларидан ташқари) қуйидагиларга сарфланади;
-85 фойиз товар (иш хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишга кетган харажатларни тўлдириш ҳамда материал-техник базани ривожлантириш учун;
-15 фойиздан ортиқ бўлмаган қисми ижтимоий химоялаш тадбирлари ва бюджет ташкилоти ходимларини рағбатлантириш учун;
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўрсатилган барча ихтиёрий хомийлик ва хайрия бадалларидан тушган маблаглар (агар хомийлар билан махсус келишилмаган бўлса) ташкилотнинг материал-техник базасини ривожлантиришга сарфланади.