Соғлиқни сақлашнинг ижтимоий самараси умрнинг давомийлиги, демографик, ўлим, аҳолининг табиий ўсиши ва ҳ.к.) каби кўрсаткичлар билан белгиланиши мумкин. Соғлиқни сақлашнинг ижтимоий самараси аҳолининг саломатлигига бўлган эхтиёжини қондириш билан боғлиқ бўлиб бир вақтнинг ўзида мамлакатдаги кўпгина ижтимоий-иқтисодий омилларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Ижтимоий самара потенциал равишда иқтисодий самара билан боғлиқдир чунки унинг натижаларидан бири ишчи тизимни келтириб чиқариш ҳисобланади.
Ижтимоий самара сақлаб қолинган умрлар мезони билан ҳам ўлчаниши мумкин. Ушбу мезон тенг равишда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий самарани ўлчашда қўлланилади. (тўғрироғи, охиргисини пул бирликларида ўлчаш мақсадга мувофиқдир).
Ижтимоий самарани ўрганишда уларни меҳнат қила олиш имкониятидан қатъий назар барча сақлаб қолинган умрларни ҳисобга олиш зарур.
Соғлиқни сақлашнинг тиббий самараси касалланиш даражаси ва характерини белгиловчи кўрсаткичлар ва унинг тенденциялари, касал бўлган ва соғлом шахслар сони, тиббий хизматнинг сифатини таърифловчи кўрсаткичлар орқали намоён бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлашнингсамарадорлигини таҳлил этишда тиббий самара кўпроқ ўрганилган (ишлаб чиқилган) соҳа ҳисобланади.
Соғлиқни сақлашда иқтисодий самарани ўрганиш бирдан-бир мақсад эмасдир, лекин у барибир ўта муҳимдир, чунки мавжуд ресусларнинг мақсадга мувофиқ равишда ишлатилишига имкон беради. Иқтисодий самарани ўрганишда табиийки, меҳнат қобилиятига кўпроқ эътибор қаратилади.
Соғлиқни сақлашда иқтисодий самарани таҳлил этишда қуйидагиларни аниқлаб олиш муҳимдир: нима баҳоланади (бутун соғлиқни сақлаш тизими, соғлиқни сақлаш дастури ёки муассаса фаолияти) ушбу баҳолаш қайси ҳолатлар орқали олиб борилади (ижтимоий тиббий ёки иқтисодий самара тушунчаси ҳолатларидан) қайси мезонлар бўйича ўтказилади.
Қуйидаги жадвалда соғлиқни сақлашдаги дастурлар ва чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш имкониятлари намоён этилган (жадвал 1).
Соғлиқни сақлашдаги самардорликни ҳар томонлама (ижтимоий, тиббий, иқтисодий) баҳолашда ушбу самарадорликни таърифловчи тегишли мезонлар ёки мезонлар гуруҳини танлаш муҳим ҳисобланади.
Кўрсаткичларни танлашда уларга мос келадиган қатор талабларни ҳисобга олиш зарурдир. Уларга қуйидагилар киради:
Кўрсаткич миқдорий ўлчовга эга ҳолда намоён бўлиши керак.
У фаолиятни баҳолашни ўтказилишига тўғридан-тўғри муносабатда бўлиши ва ўлчаниши кутилаётган барча ўзгаришларни аниқлашга етарли даражада сезгир бўлиши керак.
3. Кўрсаткични ҳисоблаш учун маълумотлар етарли ва ҳаммабоп бўлиши керак, ҳисоблаш усули мураккаб бўлмаслиги керак (қанча соддароқ бўлса, шунча яхши).
4. Кўрсаткич умумий тан олинган бўлиб турли фикрлар пайдо бўлиши керак эмас.
Битта фаолият турли вақтларда турли тадқиқотлар томонидан ўрганилганда ўхшаш бўлган натижалар ҳосил бўлиши керак.
Оптимал вариантни танлаб олиш мақсадида кўрсаткич турли шароитларда турли муассасалар томонидан ўтказиладиган ўхшаш дастурлар натижалари ва турли дастурлар натижалари билан солиштириш имконини таъминлаши керак.
Танланган кўрсаткич дастур ёки фаолиятни комплекс баҳолашни таъминлаши керак.
Жадвал 1.
Do'stlaringiz bilan baham: |