Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Соғлиқни сақлаш: асосий тушунчалар, тамойиллар. Даволашпрофилактика муассасаларининг турлари. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг номенклатураси



Download 0,55 Mb.
bet115/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Соғлиқни сақлаш: асосий тушунчалар, тамойиллар. Даволашпрофилактика муассасаларининг турлари. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг номенклатураси.
Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини сақлаш ва янада мустаҳкамлаш давлатнинг муҳим тиббий – ижтимоий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг конституцияси ва давлатнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топган. Аҳоли саломатлигини сақлашнинг барча қирралари 1996 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунида тўлиғича ўз аксини топган.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг турли қирраларини ёритишдан аввал “саломатликни муҳофазалаш” тушунчасига тўхталиб ўтиш лозим, чунки ўтган асрнинг 50-йилларигача турли мамлакатларда ушбу тушунчага турлича таъриф берилган. 1952 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жамоат соғлиғини сақлашни ташкиллаштириш экспертлари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофазалаш тушунчасига қуйидагича таъриф берилган.
“Саломатликни муҳофазаш” – бу касалликларни олдини олиш, умрни узайтириш, ақлий ва жисмоний саломатликни таъминлаш ва одамлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, жамиятнинг ташкилий фаолиятларини кучайтириш орқали атроф-муҳитни соғломлаштириш, юқумли касалликларга қарши кураш, одамларни шахсий гигиена қоидаларига ўқитиш, эрта ташхислаш ва касалликлар профилактикасини амалга ошириш учун тиббиёт ва врачлик ёрдамини ташкил этиш, ҳамда ҳар бир инсоннинг турмуш даражасини, саломатлигини яхшилаш, қўллаб қувватлаш мақсадида ижтимоий механизмларни тараққий эттириш ҳақидаги санъат ва фандир. Бундай фаровонликлар таъминланганда ҳар бир фуқаро узоқ умр кўришга, соғлом ҳаёт кечиришга бўлган ўзининг ажралмас ҳуқуқини амалга ошириш имконига эга бўлади.
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ноинфекцион касалликлар профилактикаси ва хавфли омилларни координациялаш маркази томонидан “Саломатликни муҳофазалаш” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: Саломатликни муҳофазалаш (инглиз тилидан, жамоат соғлиғини сақлаш” – health protection тушунчасига яқин) – бу бутун жамоа, оила, алоҳида шахс саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга, фаол узоқ умрни қўллаб қувватлашга, тиббий даволаш профилактик ёрдамни кўрсатишга қаратилган сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, маданий, тиббий, санитария-эпидемиологик тадбирлар мажмуидир.
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофазалаш фақат соғлиқни сақлаш ташкилотларининггина вазифаси эмаслиги ҳаммамизга маълум. Бу умуман давлат, жамият иши, аммо бу жараённи бошқаришда соғлиқни сақлаш тизими, муҳим бирлаштирувчи, координациялаштирувчи ролни ўйнайди. Жамоат соғлиғини сақлаш, аниқ аҳоли гуруҳининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб кенг қамровли соғлиқни сақлаш хизматини ташкил этишдан иборат. Шунинг учун ҳам аҳоли саломатлиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ресурсларни аниқлаш бўйича маълумотларга эга бўлиш талаб этилади. Демак, Жамоат соғлиғини сақлашнинг моҳияти аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш, ҳамда жисмоний, ижтимоий ва касбий жонлаштириш мақсадида кадрларни, тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган турли тиббиёт аппаратлари, асбобларини аниқлашдан иборат.
Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофазалаш йиллар давомида шаклланган кучли соғлиқни сақлаш тизими орқали амалга оширилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish